muslim.uz.umi
يجب أن يكون الأئمة و الخطباء مناسبا بمكانة القيادة!
عُقد في 3 نوفمبر من العام الجاري الإجتماع للأئمة والخطباء العاملين في محافظة سمرقند برئاسة رئيس إدارة مسلمي أوزبكستان والمفتي والشيخ نورالدين خالقنظر.
بدأ اللقاء بتلاوة القرآن الكريم والأدعية المباركة .
رئيس إدارة مسلمي أوزبكستان والمفتي والشيخ نور الدين خالقنظر أكد على أن وظيفة الإمام الخطيب مهمة مسؤولة ومشرفة، وتحدث سماحته عن خدمة الائمة والخطباء لتطوير الدين والأمة وعن التغييرات التي تحدث في الحياة الدينية والسياسية و المجال التعليمي في السنوات الأخيرة.
كما أكد سماحة المفتي أنه تم تحقيق العديد من النتائج في المجال الديني في محافظة سمرقند في السنوات الأخيرة. ولا يزال هناك الكثير من الأشياء التي يتعين القيام بها في النظام.
خدمة الصحافة لإدارة مسلمي أوزبكستان.
موظفو المجال الديني يشاركون بنشاط في مشروع "الحقل الأخضر"
في هذه الأيام، وفي مناطق مختلفة من بلادنا، يشارك العاملون الدينيون بنشاط في زراعة الشتلات في فصل الخريف في إطار مشروع "الحقل الأخضر" على مستوى البلاد. وكما أشار في إجتماع مجلس العلماء السابق فإن هذا المشروع يتم تنفيذه على جبهة واسعة بين الأئمة والخطباء تحت شعار "الطبيعة أمانة الله".
وفي هذا الصدد، تم اليوم، وبمبادرة من مكتب التمثيل الإقليمي في محافظة نمنكان التابع لإدارة مسلمي أوزبكستان تنظيم التدبير زراعة الشتلات ضمن المشروع الوطني "الحقل الأخضر" في قطاع الحي بمنطقة "أوريكزار" الواقعة في ناحية شارتاق بمحافظة نمنكان. وتم خلال هذا التدبير زراعة أكثر من 1500 شجرة مثمرة على مساحة 5 هكتارات من الأراضي.
في الواقع، عندما خلق الله الإنسان من الأرض، كلفه بمهمة تحسين المكان الذي سيعود إليه، أي الأرض. وفي هذا الصدد يقول الله تعالى: ( هُوَ أَنْشَأَكُمْ مِنَ الْأَرْضِ وَاسْتَعْمَرَكُمْ فِيهَا). (سورة هود، الآية 61).
وآية أخرى في القرآن قال الله تعالى: " وَلَا تُفْسِدُوا فِي الْأَرْضِ بَعْدَ إِصْلَاحِهَا!" (سورة الأعراف الآية 56).
وفي هاتين الآيتين أمرنا الله تعالى بالمحافظة على الأرض والطبيعة المحيطة بها، واستخدامها بحكمة. ولذلك يمنعه من أي نوع من الأذى.
وإن من الواجبات المهمة على كل إنسان أن ينقل الأرض وكل بركاتها إلى الأجيال القادمة في حالة نقية وخاصة أنه يزيد من الشعور بالمسؤولية الكبيرة في نفوس أهل الإيمان.
إن المشاكل العالمية المتعلقة بتغير المناخ التي لوحظت في العالم في السنوات الأخيرة، للأسف لا تتجاوز بلدنا أيضا. وحدوث الغبار وكذلك انخفاض أو زيادة نزول الأمطار هو تصديق كلمتنا. ولا ينبغي أن يترك هذا الوضع أي شخص عاقل غير مبال.
وشارك في هذه الندوة متخصصون من المكتب الإقليمي للجنة الشؤون الدينية ورؤساء الممثلية الإقليمية لإدارة مسلمي أوزبكستان وكبار أئمة المدن والمناطق والأئمة ونواب الأئمة ومتوليبن العاملين في مساجد المنطقة.
وخلال هذه العملية تحدث نائب حاكم المحافظة ج.ألويدينوف، ورئيس أئمة المحافظة م.عباس الدينوف وعبروا عن أفكارهم وآرائهم و رغباتهم للمشاركين.
إن مثل هذه التدابيير الخيرية التي يتم تنفيذها في إطار المشروع الوطني "الحقل الأخضر" الذي يتم تنفيذه على نطاق واسع في جميع أنحاء بلادنا مهمة لأنها تساعد على تحسين صورة المناطق والحفاظ على الطبيعة وضمان نظافة البيئة. وتستمر مثل هذه التدابييرفي جميع أنحاء بلدنا.
ونسال الله تعالى ان يجعلنا جميعاً ممن يجتهدون الى النقاء ويتبعون ما يعلمون وينظفون أجسادهم وبيوتهم ويزرعون البساتين ويزينون الأرض!
خدمة الصحافة مكتب تمثيل لإدارة مسلمي أوزبكستان في محافظة نمنكان.
“Барча муфтийлар билан бирга ишладим...”
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 80 йиллиги
Бу йил Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташкил этилганига 80 йил тўлди. Шу давр мобайнида идора тизимида кўплаб уламолар, фидойилар фаолият юритишди. Ана шундай уламолардан бири Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратларидир. У киши салкам 50 йил давомида диний соҳада меҳнат қилиб, “Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири”, “Коран. Краткий комментарий”, “Ахлоқ-одобга доир ҳадислар”, “Минг бир ҳадис”, “Минг бир фатво”, “Ақоид матнлари”, “Гуноҳи кабиралар”, “Мусулмончиликдан илк сабоқлар”, “Маънавиятнинг етти хазинаси” каби йигирмага яқин китоб таълиф этди. Шунингдек, диний таълим муассасаларида кўплаб шогирдларга устозлик қилди.
Шайх Абдулазиз Мансур 1944 йили Олтиариқ туманида деҳқон оиласида туғилган. Отаси оддий деҳқон бўлса-да, уламоларга ихлос-муҳаббати кучли эди. Шу боисдан фарзандларининг илмли бўлишларига катта эътибор берди.
– Бугунги эришган ютуқларим, илмга бўлган муҳаббатим отамнинг дуолари сабаб, – дейди суҳбатда шайх ҳазратлари.
– Кишининг бир соҳани танлашига нимадир туртки бўлади. Сизнинг диний соҳага кириб келишингизга, араб, форс ва рус тилларини мукаммал эгаллашингизга нималар туртки бўлган?
– Дин ва адабиётга қизиқишим 5-синфлик чоғимдан бошланган. Алишер Навоийга бўлган қизиқиш форс, араб тилини ўрганишга ундади. 10-синфни битиргунча Навоийнинг кутубхонадаги барча асарларини ўқиб, форс тилини луғатлардан ўргангандим. Араб ва диний билимларни эса олтиариқлик Муҳаммадқосимхон қори, қўқонлик Асқар қори домла, риштонлик Мамажон махсум домла, Марғилондаги Ҳакимжон қорилардан олдим.
1975 йили Тошкентдаги Олий маъҳадга ўқишга кириш мақсадида муфтий Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохон домланинг олдиларига келдим. У киши: “Нималарни ўқигансиз?” деб сўраб қолди. “Кофия”, “Шофия”, “Шарҳи Мулла Жомий”, “Талхисул-Мифтоҳ”, “Мухтасарул-маоний”, “Мақомоти Замахшарий”, “Ал-Ҳидоя”, “Мухтасарул-Виқоя”, “Саҳиҳи Бухорий”, “Тафсири Насафий” каби ўттизга яқин китобни санаётгандим, у киши: “Тўхтанг, шуларнинг ҳаммасини ўқидингизми?” дедилар. Сўнгра, “Сизни сиртдан ўқишга қабул қиламиз. Ҳам ўқиб, ҳам талабаларга дарс берасиз”, дедилар. Шу тарзда Тошкент ислом институтига сиртдан қабул қилиниб, Бухородаги “Мир Араб” мадрасасида дарс бера бошладим. Бир йилдан сўнг Олий маъҳадга чақиришди. Кейинчалик идора тизимида турли лавозимларда муфтий Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохондан бошлаб то ҳозирги муфтийгача бирга ишлаш насиб этди.
– Ҳаётингиз саҳифаларида Қуръонга бўлган қизиқишингиз, муҳаббатингиз муҳим ўрин эгалласа керак, тўғрими?
– Ҳа, албатта. Қуръонга қизиқиш мактабда ўқувчилик чоғларимда бошланган. Афсуски, у пайтларда Қуръонни ўргатадиган инсонларни топиб бўлмас, билганлар ҳам турли тазйиқлардан қўрқиб, шогирдликка ҳеч кимни олмасди. Шундай бўлса-да, Қуръони каримни хатм қилиш насиб этди.
Устоз менинг қори бўлишга иштиёқимни кўриб, “Қори бўлганингиз яхши, лекин сиз илмга мойил йигитсиз. Илм иштиёқида бўлинг”, дея насиҳат қилди. Аллоҳ менга Қуръони каримни олдин ўзбек тилига, кейинрооқ рус тилига таржима қилишни, 50 йил дин йўлида хизмат қилишни насиб этди. Бу мен учун катта шараф.
– Сўнгги йилларда Исломга қарши турли фитналар кўпайиб, мусулмонларни ёмонотлиқ қилиш ҳолатлари кузатиляпти. Бу иллатлардан қандай сақланиш мумкин?
– Мусулмонларга турли бўҳтонлар, асоссиз иғволар Исломнинг илк даврларидан бўлиб келган ва ҳозир ҳам давом этяпти. Интернет, ижтимоий тармоқларнинг ривожланиши бу иллатларни янада кучайтирди. .
Интернетдан тўғри йўлда фойдалансангиз, ундан яхши манба йўқ. Ўзим ҳам билмаганларимни ундан ўрганаман. Қанча-қанча бебаҳо, нодир асарлар бор. Уларни ўқиш керак, холос.
Афсус, бугун бу тармоқларда Ислом таълимотига зид фикрлар кўпайиб кетди. Айрим кимсалар халқимизни чалғитиш мақсадида диндан фойдаланмоқчи бўляпти. Уларнинг гап-сўзига эътибор берсангиз, бошида яхши сўзлардан гап бошлайди. Вақт ўтиб фитналарга эргаштиради. Гоҳида бундайлар бизга ҳам ғойибона тош отиб қолади. Гапи бўлса, юзма-юз мулоқот қилсин, баҳсга киришсин. Аммо фақат орқадан тош отаверади. Аллоҳ буларга инсоф берсин. Бундайларнинг фитнасига учмаслик учун ўзимизнинг имом-хатиб, уламолар этагини маҳкам тутиш, юртимизда нашр этилаётган диний адабиётларни кўпроқ ўқиш лозим.
– Орамизда Ислом динини анча тор тушунадиганлар ҳам йўқ эмас. Аслида, Исломнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти қандай?
– Ислом – мукаммал нозил қилинган сўнгги дин. У инсон ҳаётидаги барча жабҳаларни қамраб олади. Шу боис барча масалаларга Исломда ечим бор. Унда ибодат ва дунё ишларини бирдек олиб бориш ҳар бир мўмин учун фарз қилинган.
Гоҳида дунёвий илм, диний илм деб ажратиш ҳолатлари кузатилади. Ислом эса инсонни илмга тарғиб қилади. Бу борада буюк мутафаккир боболаримизнинг йўллари бизга кўзгу. Улар Исломни мукаммал эгаллагач, дунё тамаддунига асос бўладиган асарлар ёзишди. Улар илмининг моҳиятида Ислом таълимоти борлиги барчага маълум. Орадан минг йиллар ўтса-да, бугун ҳам уларнинг бебаҳо мероси ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Буни ҳам чуқурроқ тафаккур қилиш лозим.
Қисқаси, динимиз кишини камолотга, икки дунё саодатига элтади. Шуни яхши англамоқ керак. Бирор ишда дунё ҳой-ҳавасларига берилиб, динни унутсак, қилаётган ишимизда хайр-барака бўлмайди. Ўша юмушни иймону ихлос билан бажарсак, у амалимиз ибодатга айланади.
Айниқса, бугунги ёшларимизга соф Ислом таълимотини пухта сингдиришимиз лозим. Шундагина юртимиздан яна буюк олиму уламолар етишиб чиқади, иншоаллоҳ.
– Бугун диний адабиётлар кўпайиб, халқимизнинг маърифий билими юксалишига хизмат қиляпти. Аммо имло масаласи китобларда айрим атама ва исмлар турлича ёзиляпти. Масалан, Хадича-Хадижа, Али-Алий, рамазон-рамадон, ақида-ақийда, розияллоҳу-разияллоҳу ва ҳоказо. Шу каби сўзларни ёзишда ўзбек тили меъёрларига амал қилиш керак, деб ўйлаймиз.
– Албатта, бу ўта нозик ва оғриқли масала. Чунки кейинги пайтда нашриётлар кўпайди. Ҳар бирининг ўзига яраша услуби, тартиб-қоидалари бор. Худди шундай китоб муаллифларида ҳам. Шуниси аниқки, ўз она тилини яхши билган одам хато ёзмайди. Баъзилар мана шу она тилини яхши билмаганлари учун юқоридаги каби тушунмовчиликлар учраяпти. Улар араб тилида қандай ёзилса, шу тўғри деб ўйлаяпти. Ваҳоланки, ҳар бир тилнинг имло қоидалари бор. Унга кўра, четдан бирор сўз ўзлашаётганда уни қандай бўлса шундай эмас, балки шу тилда сўзлашувчилар талаффузидан келиб чиқиб, енгилроқ варианти танланади ва имло луғатларига шу тарзда киритилади.
Битта мисол. Айримлар Қуръони каримдаги “карим” сўзини Аллоҳнинг исми деб ўйлаб, катта ҳарф билан ёзяпти. Аслида “карим” сўзи “карамли Қуръон”, “мукаррам Қуръон” деган маънода келади. Шу боис “карим” сўзи кичкина ёзилади.
– Жорий йил бошида Диний идора тизимида Фахрийлар кенгаши тузилди. Бугун кенгаш қандай ишларни амалга оширяпти. Қолаверса, ўзингиз ижодкор сифатида қандай асарлар устида ишлаяпсиз?
– Аллоҳга шукр, шу ёшда ҳам хайрли ишлар билан банд қилиб қўйди.
Идора тизимидаги Фахрийлар кенгаши раиси бўлдим. Муфтий ҳазратлари, барака топсин, фахрийлар кенгашини тузиш ҳақидаги ташаббуси кўплаб нуроний имом-хатибларни қувонтирди. Шу кунларда кенгаш диний соҳада ишлаб нафақага чиққан имом-хатиб ва уламолар ҳолидан хабар олиб, уларга ғамхўрлик кўрсатмоқда. Соғликларини тиклашлари учун соғломлаштириш масканларига юборяпти. Умра, ҳаж йўлланмаларини тақдим этяпти. Шу билан бирга, уларнинг тажриба ва билимларидан унумли фойдаланиш мақсадида соҳага доир турли тадбирларга жалб қилиняпти.
Айни дамда унчалик халққа таниш бўлмаган жиззахлик “Маҳзун” тахаллусли шоир ва олимнинг қўлёзма шеърларини эски ўзбек ёзувидан ҳозирги ёзувга ўгиряпман. Шу билан бирга, бир қанча диний китобларни араб тилидан таржима қилиш билан бандман. Аллоҳ насиб этса, буларнинг барчасидан ўқувчиларни тез орада баҳраманд этиш ниятидамиз, иншоаллоҳ.
Бобур МУҲАММАД
суҳбатлашди.
Юзларида сажда излари бор
«Муҳаммад Аллоҳнинг расулидир. У билан бирга бўлган (мўмин)лар кофирларга қаҳрли, ўз ораларида (мўминларга нисбатан) эса раҳм-шафқатлидирлар. Уларни (мудом) Аллоҳдан фазл ва розилик тилаб руку ва сажда қилаётган ҳолларида кўрарсиз. Уларнинг юзларида сажда асоратидан (қолган) белгилари бордир. Мана шу (сифатлар) уларнинг Тавротдаги мисолларидир. Уларнинг Инжилдаги мисоллари эса, худди шохлар чиқариб, қувватга киргач, йўғонлашиб ўз новдасида тик турган, деҳқонларни ажаблантирадиган ўсимликка ўхшайди. (Бу) улар сабабли кофирлар жаҳлини чиқариш учундир. Аллоҳ улардан имон келтириб, солиҳ амалларни қилган зотларга мағфират ва улкан мукофот ваъда қилгандир» (Фатҳ сураси, 29-оят).
Айрим кишилар: «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча инсонлардан, ҳатто пайғамбарлардан ҳам афзал эканига шубҳа йўқ. Лекин нима учун у зотнинг муборак исмлари Қуръони каримда бор-йўғи 4 ўринда зикр этилган? Ваҳоланки, олдинги пайғамбарларнинг кўпчилиги, мисол учун, Нуҳ алайҳиссалом 40 марта, Лут алайҳиссалом 27 марта, Солиҳ алайҳиссалом 9 марта, Иброҳим алайҳиссалом 69 марта, Мусо алайҳиссалом 136 марта, Исо алайҳиссалом 35 марта эсланган. Шу билан бирга, Каломуллоҳда “Эй Нуҳ; эй Лут; эй Иброҳим; эй Мусо; эй Ҳорун; эй Ҳуд; эй Солиҳ” дея пайғамбарларга мурожаат қилинган. Лекин сўнгги Пайғамбаримизга “Эй Муҳаммад!” дея хитоб қилинмаган. Бунинг боиси нима?» дейишади.
Давоми бор...
Қабр роҳати ҳақида
Ҳар доим қабр азоби ҳақида сўзлашадию, қабр роҳати ҳақида сўзланмайди.
Қабр неъматлари:
1. Унга жаннат тўшакларидан тўшаб берилади.
2. Унга жаннат либосларидан кийдирилади.
3. Унга шамол, насими келиб туриши, хушбўй ҳидларидан ҳидлаши ва унга қараб кўзлари қувнаши учун жаннатдан бир эшик очиб берилади.
4. Қабри унга кенгайтириб берилади, унинг ҳиди хўшбўйлик ҳиди каби бўлади.
5. Унга Аллоҳнинг розилиги ва жаннатининг хушхабари бериб турилади. Шу сабабли ҳам у қабр соҳиби қиёмат келишига муштоқ бўлади.
Имом Аҳмад ва Абу Довудлар ривояти.
6. Жаҳаннамдаги ўрни кўрсатилиб, Аллоҳ таоло унга жаннатдаги ўрин билан алиштириб берилганини кўрсатилганидан кейинги унинг сурури
Имом Аҳмад ривояти.
7. Қабрда худди куёв боладек ухлаб ётади ва қабри нурлантириб қўйилади.
Имом Термизий ривояти.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам доим Аллоҳ таолодан қабр азобидан паноҳ сўрар эдилар.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дуоларида: «Аллоҳим! Сенинг ила қабр азобидан, дўзах азобидан, тириклик ва ўлим фитнасидан ва Масийҳ Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман», дер эдилар.
Икки Шайх ва Насаий ривоят қилган.
Инсон умри поёнига етиб қабрга дафн этилгач, унинг жони яна қайта жасадига киради. Бу масалада баъзи аҳли илмлар таваққуф қилиб қатъий қарорга кела олмаган бўлсаларда, лекин аксар уламоларга кўра бу ҳақиқатдир.