muslim.uz.umi
Ўзбекистонга Индонезиядан келувчи мусулмон сайёҳлар учун ҳамёнбоп тур пакетлар тақдим этилади
Туризм қўмитасининг маълум қилишича, учрашувда мамлакатлар ўртасида “Halal tourism” тарғиботини янада кучайтириш, мусулмон сайёҳлар учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш масалалари муҳокама этилди.
Икки томонлама мулоқот чоғида Индонезиядан Ўзбекистонга борувчи мусулмон сайёҳлар сонини ошириш, бунда ҳамёнбоп тур пакетлар ишлаб чиқиш ва сифатли хизмат кўрсатиш бўйича қатор масалалар кўриб чиқилди.
– Биз Ўзбекистоннинг қадимий тарихи ва туризм имкониятлари ҳақида бирмунча маълумотларга эгамиз, – дейди Индонезия Мусулмонлар идораси Халқаро алоқалар бўлими раҳбари Сударното Абдул Ҳаким. – Ўзбекистонлик қомусий олимлар томонидан Ислом дини ташвиқоти учун амалга оширилган ишлар ва уларнинг илмий мерослари билан яқиндан танишиш имконияти индонезиялик мусулмонларни хурсанд этади. Жумладан, Суматра оролида яшовчи аҳолининг 5 миллион нафардан ортиғи Нақшбандия тариқати асосида ҳаёт кечирувчилар ҳисобланади. Шу боисдан Ўзбекистонга ташриф буюришни истовчилар сони жуда кўпчиликни ташкил этади.
Мулоқот давомида айни пайтда Бухорода туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида индонезиялик расмийларга тўлиқ маълумот берилди.
Учрашув якунида Индонезиядаги масжидлар ва уларнинг атрофидаги аҳоли гавжум хиёбонларда ўрнатилган экранларда Бухоро тарғиботи бўйича видеороликлар намойишини ташкил этиш борасида келишиб олинди.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА
Суннатга мувофиқ намоз ўқинг
-Ушбу китобда:
-Намоз қачон фарз бўлган?
-Намозим қабул бўляптими-йўқми?
-Қўллар қулоқ баробаригача кўтарилади
-Қўлларни киндик остига қўйиш – суннат амал
-Оёқлар ораси тўрт бармоқ кенглигида очилади
-Омийн махфий айтилади, жаҳрий айтилмайди!
-Рукудан аввал ва рукудан кейин қўлларни кўтариш
-Намоздан кейинги дуо ва зикрлар
-Масжидга ошиқ бўлган солиҳлар ҳаётидан ибратлар
-Нафл намозлар (таҳийятул масжид, зуҳо, истихора, ҳожат, аввобийн, таҳажжуд, тасбеҳ намози)
-Намозга оид савол-жавоблар каби мавзулар баён этилган.
- Аллоҳ таоло ушбу китобни мўмин-мусулмонлар учун то Қиёмат хайрли ва манфаатли қилсин.
Масъул муҳаррир: Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ.
Муаллиф: Даврон НУРМУҲАММАД.
Муқоваси: Юмшоқ.
Саҳифалар сони: 128 бет.
Манзил: Чорсу. Китоблар дунёси. 2-дўкон.
☎️: 99897 420-00-31
?: 99891 107-80-85
Судайс янги лавозимга тайинланди, Ҳаж вазирига эса қўшимча вазифа юкланди
2023 йил 8 август куни Саудия Арабистони Вазирлар Маҳкамаси қошида Масжидул ҳаром ва Масжидун Набавийдаги диний ишлар бўйича мустақил аппарат фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу аппаратга Шайх Абдурраҳмон Судайс раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда "Саудия хабарлари" интернет нашри хабар берди.
Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа эгаллаб турган вазифасидан ажралмаган ҳолда Масжидул Ҳаром ва Масжидун Набавий ишларини умумий назорат қилиш бўйича Бош бошқарма бошқарув кенгаши раиси этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори эълон қилинган эди.