muslim.uz.umi

muslim.uz.umi

Миллий матбуот марказида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 6 ойлик фаолияти ва йилнинг иккинчи ярмидаги режалари юзасидан матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда марказ директори Шовосил Зиёдов соҳада амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумот берди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан буюк алломаларимиз меросини ўрганиш, кенг тарғиб этиш, нуфузли халқаро марказлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида “Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия”си танловининг хорижий тадқиқотчилардан иборат 3 нафар ғолиби марказда стажировка ўтади.  

Марказ Австрия Фанлар академияси ҳузуридаги Эроншунослик институти, Қозоғистон Республикаси Р.Сулейменов номидаги Шарқшунослик институти ва Москва шаҳридаги Имом Муҳаммад ал-Бухорий номидаги мусулмонлар маҳаллий диний муассасаси билан 3 та Англашув меморандумини имзолади.  

Марказ томонидан нашр қилинган китобларнинг Миср Араб Республикасининг Ал-Азҳар университети қошидаги Ислом тадқиқотлари академияси, Ал-Азҳар кутубхонаси ва Араб қўлёзмалари институти, Самарқанд шаҳрининг Регистон майдонидаги Мирзо Улуғбек  мадрасасида  бир қатор халқаро тақдимотлари ўтказилди.  

Шунингдек, Бруней Даруссалом ислом университети ҳузуридаги Аҳли сунна вал жамоа тадқиқотлар маркази, Қирғизистон Республикаси Ўш технология университети, Туркиянинг Мармара университети, Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда ўндан ортиқ илмий-маърифий семинар ўтказилди. 

Юртимизда китоб фондларида сақланаётган ислом таълимоти, тарихи ва маданиятига оид қўлёзма асарларни долзарблиги бўйича таснифлаш ва уларни ўрганиш, Ўрта Осиёдан етишиб чиққан мутафаккир ва алломаларнинг мамлакатимиз ва хорижий давлатларда сақланаётган асарларини жамлаш ва тадқиқ этиш йўналишида тизимли ишлар қилинди. Жорий йилнинг ярмида Имом Бухорий қаламига мансуб 22 номдаги асарларнинг 3 минг 296 та қўлёзма нусхаси дунёнинг 41 та мамлакатидаги 260 та кутубхона фондларида сақланаётгани аниқланди ва давлатлар кесимида реестри тузилди.  

Имом Бухорийнинг “Жомиъ ас-саҳиҳ” асарининг хорижий давлатлар қўлёзма фондларида сақланаётган 60 та қўлёзма нусхаларининг электрон варианти юклаб олинди. “Жомиъ ас-саҳиҳ” асарининг 18 та қўлёзма нусхаси ҳамда марказ фондида сақланаётган 76 та қўлёзма асар аннотацияси тайёрланиб, улардан 36 таси марказ сайтига жойлаштирилди.  

Туркия, Саудия Арабистони, Ҳиндистон кутубхона фондларида сақланаётган 260 та қўлёзма асарнинг рўйхати шакллантирилди. Туркия, Япония ва Германия кутубхона фондларидаги 340 та қўлёзма асар номи, муаллифи, тури, сақланаётган кутубхоналар аниқланди ва маълумотлар асосида рўйхати шакллантирилди. 

Марказ қўлёзмалар фондида сақланаётган 24 та китобнинг электрон нусхаси тайёрланди.  

Улуғ аллома ва мутафаккирларимиз қаламига мансуб 17 та асар таржима ва таҳрир қилиниб, нашрга тайёрланди. Жумладан, Имом Доримийнинг “Сунани Доримий” китоби, Алоуддин Косонийнинг “Косоний эътиқоди” ва Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Абу Ҳотим Варроқ Бухорийнинг “Шамойили Бухорий” рисолалари каби 3 та китоб ва рисола нашр қилинди.  

Имом Бухорий “Тарихус сағир” китоби (600 бет), “Холқу афъолил ибод вар радду алал жаҳмияти ва асҳобит таътил” китоби (150 бет), Саййид Абдулмажид Ғурий “Муъжамул мусталаҳатул ҳадисийя” (Ҳадис илми истилоҳлари энциклопедияси) китоби (500 бет), Аъло Бухорийнинг “Рисола фил ақоид”, Абу Азабанинг “Равзатул баҳийя фиймаа байнал ашъария вал мотуридия” рисолалари таржима қилинди ва нашрга тайёрланди. 

Ҳайсам ибн Кулайб Шоший “Муснади Шоший” (1 жилд) китоби сайланма (300 бет), Абул Баракот Насафийнинг “Тафсири Насафий” китоби (500 бет), Абу Лайс Самарқандийнинг “Тафсири Самарқандий” китоби таржима қилинди. Шайх Мустафо Иброҳим Ҳаққийнинг “Раддул балоа бис садақа” рисоласи (60 бет), Абу Ҳафс Умар Насафийнинг “Тайсири фит тафсир” китоби (80 бет), Ваҳба Зуҳайлийнинг “Муслимнинг хулқи” рисоласи (50 бет), Муҳаммад Шокирнинг “Гўзал хулқ тўғрисида насиҳат” рисоласи (40 бет), Саййид Муҳаммад Алавийнинг “Ғулувга кетишнинг салбий оқибатлари” рисоласи (70 бет), Наввор ибн Шиллийнинг “Жамиятдаги салбий иллатлар ва уларнинг ечимлари” рисоласи (70 бет) каби 9 та китоб ва рисола таржима қилинди.  

Н.Усмонова, ЎзА

 

 

 

 وفقًا لقرار هيئة الشيوخ في مجلس العالي البرلماني في 3 أغسطس من العام الجاري تم تعيين السيد/ اولوغبيك لبسوف ممثلاً دائمًا لأوزبكستان لدى الأمم المتحدة أخبره عن ذلك تقرير مراسل "دنيا" أ.أ ، نقلاً عن المعلومات بوزارة الخارجية.

   قبل تعيينه عمل أولوغبيك لبسوف كممثل دائم لوكالة أوزبكستان للأمم المتحدة ومنظمات دولية أخرى في جنيف (سويسرا).

بلغ أولوغبيك لبسوف من العمر40 عامًا. وتخرج من جامعة الاقتصاد العالمي والدبلوماسية في طشقند ، بالإضافة إلى عدد من البرامج الجامعية الأجنبية. بدأ العمل كمتدرب في نظام وزارة الخارجية ، وعمل في الجهاز المركزي والبعثات الدبلوماسية في الخارج. منذ عام 2016 كان مستشارًا وممثلًا مؤقتًا وممثلًا دائمًا لمكتب الأمم المتحدة في جنيف والمنظمات الدولية الأخرى سفيرًا. وهويجيد اللغات الفرنسية والإنجليزية والروسية بالطلاقة.

حل أولوغبيك لبسوف محل بختيور إبراهيموف الذي يعمل في نيويورك منذ مايو 2017م كممثل دائم لأوزبكستان لدى الأمم المتحدة. وفي يونيو 2019م ، في الدورة الثالثة والسبعين للجمعية العامة للأمم المتحدة  تم انتخاب أوزبكستان لأول مرة نائبا لرئيس الدورة المقبلة التجمع من سبتمبر 2019 م إلى سبتمبر 2020م.

خدمة الصحافة إدارة مسلمي أوزبكستان

      وفقا لاستراتيجية "أوزبكستان - 2030" في السنوات السبع المقبلة:

  -  ستقدم 3 بنوك تجارية على الأقل معايير وإجراءات التمويل الإسلامي.

 - توسيع نطاق خصخصة البنوك وإبقاء 3-4 بنوك تحت سيطرة الدولة.

 -  سيتم جذب ما لا يقل عن 4 بنوك أجنبية كبيرة ومرموقة إلى السوق المصرفية.

 

Улуғ инсон эдилар. Билими, меҳнатсеварлиги, камтаринлиги билан элимизда обрў топган эдилар. Бу бало бутун дунёга азоб олиб келди, қанча йўқотишлар бўлаяпти. Қўлимиздан келган ҳамма ҳаракатни қилдик. Лекин Аллоҳнинг иродаси экан. Илоҳим, жойлари жаннатда бўлсин. У кишини яхши ном билан эслаб, ишларини давом эттириб, руҳларини шод қилайлик”.

Шавкат МИРЗИЁЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Муқаддас Ислом дини дунёга ёйила бошлаганиданидан сўнг Ер юзининг турли бурчакларидан, айниқса, Марказий Осиё минтақасидан бу соҳада шундай улуғ алломалар етишиб чиқдики, уларнинг заҳматли изланишлари туфайли  маънавий-маърифий  соҳалардаги уйғонишлар инсоният ҳаётини тубдан янгилаб, ижобий томонга ўзгартириб юборишга хизмат қилди. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Ер юзида уламолар худди еру сувнинг қоронғулигида йўл топишга ёрдам берувчи йўлчи юлдузга ўхшайди. Юлдузлар ғойиб бўлганда йўловчилар адаша бошлайдилар”, деган сўзлари Усмонхон Темирхон ўғли Алимов сингари кенг билимли, инсоний фазилатлари юксак уламоларнинг жамият ҳаётидаги ўрни нечоғли беқиёс эканини кўрсатади.

Усмонхон Алимов нақшбандийлик таълимотини ривожлантириб, тариқат аҳли вазифалари, подшоҳлар, амалдорлар билан муносабат қоидаларини баён қилган ҳолда уларни халққа яқинлаштириш мақсадини илгари сурган Саидаҳмад ибн Жалолиддин – Махдуми Аъзамнинг авлодларидан эдилар. Бир неча йиллар давомида Ўзбекистон мусулмонлари идорасига раислик қилган муфтий Усмонхон  Алимовнинг ҳаёт йўли Муқаддас Қуръони Карим ва Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига мувофиқ кечгани барча мусулмонлар учун ибрат намунасидир.

Ислом динининг муқаддас китоби “Қуръони Карим” оятларидаги ҳар бир сўз, ифода, белгини нозик дид билан илғаб, уни халққа етказиб бера оладиган улуғ олимлар, уламолар йўлчи юлдузга ўхшайди. Алихонтўра Соғуний, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф юз йиллар чегарасидаги диний бўшлиқларни тўлдириб турган бўлсалар, уларнинг ишини давом эттирган Усмонхон Алимовнинг ҳаёти ва фаолияти юртимиздаги кейинги йиллардаги ўзгаришларга, ислоҳотларга тўғри келади. Шу даврда Исломнинг бош китоби Қуръони Карим, балки Ҳадиси Шариф ҳамда фиқҳга доир ноёб асарлар ўзбек тилига ўгирилиб, халқимизга етказиб берилиши оммавийлик тусини олди.

Усмонхон Алимов 1950 йилда Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида  дунёга келди. Бу чоқда диний илмларга эътибор берилмас эди. Бошқаларни қўя туринг, ҳатто миллатдошларимизнинг аксрияти  ҳам муқаддас динимизга оид қарашларни мавҳум чўпчаклардан ўзга нарса эмас, деган номақбул қарашларда дин пешволарига беписанд муомала-муносабат қилиш ҳоллари ҳам бот-бот учраб турарди. Шу сабабли, бўлғуси уламонинг юксак иқболи ҳақида у кезларда сўз очиш мушкул эди. Аммо оила муҳити, тўғри олиб борилган таълим-тарбия болалик кезларидаёқ Усмонхон Алимовнинг онгида ҳақ ва ноҳақлик, адолат ва адолатсизлик, ҳалол ва ҳаром тушунчаларини бир-биридан ажратиб олишга ўргатди. Табиатидаги ҳалимлик унинг илмга чанқоқлигини акс эттириб тургандек бўларди.

Марказий Осиёнинг азалдан диний савод чиқариш маркази сифатида юртимиздаги айрим ҳудудларда яширин ташкил қилинган ҳужралар ўша кезларда пинҳона ишларди. Қирғизистон, Қозоғистон ва Россиядан толиблар келиб сабоқ олишарди. Усмонхон Алимов эса бунақа жойларда эмас, Бухоро шаҳридаги машҳур Мир Араб мадрасасига бориб ўқишни орзу қиларди. 500 йиллик тарихга эга Мир Араб мадрасасининг нафақат шарқ ислом маънавияти, балки бутун жаҳон илм-маърифатига қўшган улкан ҳиссасини яхши билган Усмонхон Алимов орзуси ушалиб, бу даргоҳда таҳсил олиш унга насиб этди. Шаҳобиддин Маржоний, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф,  Оллошукур Пошшозода, Талгат Тожуддин, Аҳмад Қодиров каби Ислом олами мўътабар уламолари ҳам мана шу мадрасада таълим олишган эди.

Меҳри дарё, теварак-атрофдагиларга мулойимлик билан муносабатда бўладиган Усмонхон Алимов илм эгаллаш, одамларни тўғри йўлга бошлаш масалаларида ёшлик кезларидаёқ қатъиятли эди. У  масъулиятни теран ҳис этар, ҳукмрон мафкура сиёсати туфайли халқимиз узилиб қолган муқаддас Ислом динининг фазилатларини тушунтиришда илмнинг юксак аҳамиятини теран англарди. Аллоҳнинг ҳар бир каломи ўша замондаги вазиятнинг айнан кўзгуси каби унинг қалбида акс-садо берарди. Хўш, шундай экан, бундай зиён, бахтсизликдан чиқишнинг йўли ҳам асрлар давомида аждодларимизнинг қон-қонига сингиб кетган шу муқаддас динимизнинг ўзида эмасми? Ҳа, шундай, “Аср” сурасининг сўнгги 3-ояти “Магарам иймон келтирганлар ва солиҳ амаллар қилганлар, бир-бирларини ҳақ йўлга чақирганлар ва бир-бирларини сабрга чақирганлар (ундоқ эмасдир)”, деган каломнинг ўзиёқ илмга чанқоқ Усмонхон Алимовнинг қалбини ёриштириб юборарди.  Инсон икки дунёда бадбахт бўлиб қолмаслиги учун Аллоҳга иймон келтириши, солиҳ амаллар қилиши, Ҳақ билан бўлиши, сабрга чақириши кераклигининг мазмун-моҳиятида бутун дунё илму ҳикмати жо бўлганини у билиб олганди. Ҳа, муқаддас каломнинг ҳар бир сўзи, ҳарфи, белгиси оламжаҳон маъно-мазмун ташишини англаш учун яна билимини оширмоқ керак. Шу мақсадда Усмонхон Алимов Мир Араб мадрасасидан сўнг Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида, Марокашнинг “Каравийн” дорилфунунида таҳсил олди. Ўз олдига қўйган мақсадни сидқидил билан бажаришга киришиб, Самарқанд вилояти Пайариқ туманида жойлашган Имом Бухорий номидаги жоме масжидида  имом ноиби, кейинроқ имом-хатиб вазифаларида фаолият юрита бошлади. Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритгач, юртимизда дин софлигини таъминлаш, уни ниқоб қилиб ўз сиёсий найрангларини ўтказмоқчи бўлган ғайриинсоний кучларга қарши маънавий кураш олиб бориш, турли фирқаларга бўлинишдан асраш, соф ислом маърифатини кенг тарғиб этишда Усмонхон Алимов  жонбозлик кўрсатди.  

Ислом динининг асл қадриятлари, Муҳаммад ал-Бухорий, Абу Мансур ал-Мотуридий, Баҳоуддин Нақшбанд каби улуғларнинг маънавий бойликларини қайта тиклашда беқиёс ҳисса қўшган, Ислом уммати ва ўз халқига кўп хизмат қилган уламо Усмонхон хазрат Aлимов ўз ҳаётини атеистик тузум даврида қурий деб қолган маънавий ҳаёт идишларини тирик мазмун билан тўлдириш, янги авлод имомлари, уламолари ва Қуръон ҳофизларини тарбиялашга бағишлади”.

Муфтий шайх  Равил ГАЙНУТДИН,

Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси

ва Россия муфтийлар кенгашининг раиси,

Россия  Федерацияси Президенти ҳузуридаги

Диний бирлашмалар билан алоқалар Кенгаши аъзоси 

Бу даврда бутун дунёда исломлашиш тўлқини бошланган эди. Ўзбекистон ҳам бу жараёндан четда қолмади.  Масжидлар сони 80 тадан мустақиллик йиллари бошида  8000 га етди. Асрлар давомидаги истибдод кишанлари парчаланиб тушди. Халқимизнинг азалий қадриятлари яна ўз ўзанларига қайтди. Диний қадриятлар тикланди. “Қуръони Карим”, Ҳадиси Шарифнинг ўзбек тилидаги нусхалари пайдо бўла бошлади. Аҳолининг диний савияси юксалиб бориши инобатга олиниб, муфассал тафсирлар дунё юзини кўрди. Республикамизнинг турли ҳудудаларида жойлашган азиз-авлиёларнинг, буюк зотларнинг мақбаралари тикланиб, таъмирланиб қадамжоларга айлантирала бошланди. Бу, албатта, буюк муҳаддис Имом Бухорий номи билан аталган жоме масжиди имом-хатиби зиммасига, айниқса, юксак масъулият юклар эди. Чунки, юртимиз озодликка эришгач, дунёга юз очди. Жаҳоннинг турли мамлакатларидан Имом Бухорий хоку туробини кўзга суриш орзусидаги минг-минглаб мўмин-мусулмонлар улуғ муҳаддис таваллуд топган заминни ўз кўзлари билан кўриш имконига эга бўлган эдилар. Усмонхон Алимов  ўзини “Имом Бухорийнинг ходими” деб ҳисоблар ва бундай шарафли ном билан доимо фахрланар эди. У муҳаддислар султони бўлмиш буюк бобомизнинг ҳаёти ва ижоди тўғрисида юртимизда биринчилардан бўлиб “Имом Бухорий баракоти” асарини ёзган етук уламо эди.

Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг фахрий доктори Усмонхон Алимов 2012 йилда Ислом олами уюшмаси таъсис мажлисининг аъзоси ҳамда Бутундунё уламолар кенгаши аъзоси этиб сайланди. Иорданиянинг Исломий стратегик тадқиқотлар маркази томонидан эълон қилинадиган “Жаҳоннинг энг нуфузли 500 мусулмони” рўйхатидан муносиб ўрин эгалади. Бундай дунёвий эътибор, эътироф бежиз бўлмай, у зот исломнинг барча илмлари соҳасида тан олинган беназир олим эди. Унинг қаламига мансуб “Тафсири Ирфон” асари Қуръони Карим маъноларини она тилимизда маҳорат билан акс эттирган муҳташам дурдонадир. Усмонхон Алимовнинг “Имом Бухорий – муҳаддислар султони”, “Ҳазрати Имом”, “Ёшлар – келажагимиз”, “Расулуллоҳнинг муборак васиятлари”, “Расулуллоҳ мўъжизалари”, “Имом Бухорий – муҳаддислар султони”, “Оилада фарзанд тарбияси”, “Ёшлар – келажагимиз”, “IX–XI асрларда Самарқандда калом илмининг ривожланиши”, “Суннат ва ҳадис”, “Илмнинг фазилати”, “Эҳсоннинг фазилати” каби асарлари бебаҳо дурдоналардир. Улар халқимиз маънавияти ва маърифатини бойитишга беминнат хизмат қилиб, ёшларимизнинг таълим-тарбиясида муҳим аҳамият касб этади. Сўнгги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёв томонидан олиб борилган ислоҳотлардаги халқ манфаатлари тушунчасига Ислом дини мақсадлари ҳартомонлама мос эканини тушунтириб, дин пешвоси сифатида у киши жамиятимизда тинчлик-осойишталикни таъминлашга беназир улуш қўшганини ҳам унутиб бўлмайди.

Маълумки, халқ уламоларнинг айтаётган сўзлари-ю ўқиётган ваъзларига ўзлари қандай амал қилаётганликлари, ўзларини қандай тутаётганликлари, одамлар билан муносабатларига қараб баҳо беради. Жамиятнинг маънавий-ахлоқий мезонлари улар сиймосида кўзгуда кўринаётгандек аксланади. Усмонхон Алимов бу жиҳатдан ҳам барчага ибрат намунаси, ҳалимлик ва беозорлик одобига амал қилиб қоронғи йўлларни ёритувчи юлдузи ёруғ уламо эди. Имоми Табароний ривоят қилган ҳадисда пайғамбаримиз с.а.в шундай деганлар: “Ҳалимлик қилган киши дунё ва охиратда улуғ бўлади”. Оилада, фарзандлар тарбиясида, жамиятдаги барча инсонлар билан бўладиган кундалик муносабатда вазминлик ва ҳалимликни ўзларига одат қилган Усмонхон Алимов ана шундай улуғликка эришган юксак инсоний фазилатли инсон эди. Самимий, доно, тақводор, камтар ва дуогўй олим эди. Оғир, фитнали, мунозарали вазиятларда ҳам босиқлик ва донолик билан иш юритар, адолат билан қарор қабул қиларди. У киши юртимизнинг қайси ҳудудида бўлмасин, масжидларда намозхонлар билан учрашиб, улар билан диний-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар борасида дилдан суҳбатлар қура оларди. Одамлар ҳам ўзларини қийнаган муаммоларни бемалол у кишига айта олар эди. Оддий одамларнинг ташвишларини ўз ташвиши каби билиб уларни тинглай олиш юксак фазилат, аҳли илмнинг маданияти даракчиси экани у кишининг ҳаётий шиори эди.

“Муфтий ҳазратлари – Усмонхон Алимов жуда меҳрибон, айниқса, аёлларнинг ҳурматини жойига қўядиган инсон эдилар. У киши устозларнинг дуоларини олишни одат қилган эдилар. Кечагидек эсимда: 2006 йилнинг август ойида муфтийлик вазифасига тайинланганларида муфтий ҳазратлари Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон, Юсуфхон Шокиров каби устозларининг хонадонларига ташриф буюриб, дуоларини олишни ният қилган эканлар, - деб ёзганди бу бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимаси Марямхон Абдуллаева. -  Ўшанда бизнинг ота уйимизга ҳам келгандилар. Шу куни ҳазрат узоқ йиллар давомида диний идорада фаолият юритган отамиз Абдулғани Абдуллоҳни эслаб ҳақларига дуо қилдилар. Бу ташриф хотирамда мангуликка муҳрланди. Менга муфтий ҳазратлари билан бирга ишлаб, дуоларини олиш бахти насиб қилди. Ҳазрат идорада барча ходимларга хушмуомалалик билан муносабатда бўлардилар. Биз у кишига бирор жойда дуч келиб қолсак, беэътибор ўтиб кетмас, албатта, тўхтаб: “Яхшимисиз, оилангиз тинчми, фарзандларингиз яхши юришибдими?” деб ҳол-аҳвол сўрар ва дуо қилар эдилар”.

2006 йилдан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимида фаолият кўрсатган Усмонхон Алимов диний-маърифий соҳалардаги ислоҳотларга етакчилик қилиб, зиёратгоҳлар барпо бўлишига, обидалар таъмирланишига муносиб ҳисса қўшди. Қорақалпоғистонда  “Имом Эшон Муҳаммад” масжиди, Хоразмда “Охун бобо” масжиди, Тошкентда “Сузук ота” масжидини катта мажмуа шаклида бунёд этилгани, Сурхондарёда Имом Термизий, Қашқадарёда Абу Муин Насафий мажмуаларининг қайта қурилди. Термизда Имом Термизий,  Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари; Тошкентдаги Ҳазрати Имом мажмуасида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказлари иш бошлади. Юртимиз ҳудудларида ақида, калом, фиқҳ, тафсир ва ҳадис мактабларининг ташкил этилиши шарофати билан диёримиздан етишиб Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғилоний каби алломалар асарларини жиддий ўрганиш имкони яратилди. Ўзбекистон мусулмонлари идорасида сўнгги йилларда амалга оширилган диний соҳадаги ислоҳотлар, хусусан, янги мадраса ва масжидларнинг очилиши, Қуръон ўқитиш курсларининг ташкил қилиниши, Қуръони каримнинг араб ва ўзбек тилларида чоп этилиши, идора қошида ахборот марказининг ташкил этилиши, “Вақф” хайрия жамоат фондининг фаолиятини йўлга қўйиш, мусулмон мамлакатлари ва хорижий ҳамкорлар билан муносабатларнинг мустаҳкамланиши каби хайрли ишларда муфтий ҳазратнинг хизматлари катта бўлди.

Ўзбекистон Ислом маданияти ва маърифатининг дунё нигоҳидаги марказига айланди. Халқаро анжуманлар, диний тадбирлар тез-тез ўтказиб туриладиган бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолюциясини қабул қилиш таклифи билан мурожаат қилди ва бу муҳим ҳужжат кўплаб мамлакатлар томонидан қўллаб-қувватлангани ҳолда қабул қилинди. Ислом маърифати соҳасида мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсатни дунё уламоларига етказишда  Усмонхон Алимовнинг хизматлари беқиёс бўлди. Озарбайжон, Россия, Украина, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ирландия, Германия ва бошқа давлатлар ҳамда диний конфессияларнинг олиму уламолари иштирокида юртимизда ўтказилган “Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон-Озарбайжон мисолида” халқаро илмий-амалий анжуманида Усмонхон Алимов “Тинчликни қадрлаш – олий фазилат” мавзуида нутқ сўзлаб, жумладан, шундай деган эди: “...инсоният мураккаб тараққиёт жараёнини бошидан кечираётган ҳозирги даврда, ислом динининг турли халқлар ўртасида мулоқот ўрнатиш, уларни маънавий ва руҳий жиҳатдан яқинлаштириш, зулм ва зўравонликка қарши биргаликда курашга, ҳамжиҳатликка даъват этишда беқиёс аҳамият касб этади”.

Усмонхон Алимов обрў-эътибори нафақат Ўзбекистонда, балки дунё уламолари наздида ҳам улуғ эди.

Усмонхон Хўжа билан мени кўп йиллик дўстлик ва қардошлик ришталари ўзаро боғлаб турар эди. У, Озарбайжоннинг дўсти, мамлакатларимиз ўртасидаги анъанавий дўстона муносабатлар тарафдори сифатида халқимиз томонидан тан олинган ва чуқур қадрланадиган шахслардан бири эди. Ислом маърифатчилиги даъватини қўллаб- кувватлаган ташкилотлар орасида Ўзбекистан мусулмонлари идораси ва унинг раиси, азиз биродарим, муфтий Усмонхон Алимовнинг алоҳида ўрни бор эди. Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳаёти ва хизмати билан Муқаддас Китобимизга содиқ бўлганлар орасидадир”.

Шайхулисломи Оллошукур ПОШШОЗОДА, 

Кавказ мусулмонлари идораси раиси 

Албатта, халқ эътирофи, одамлар меҳри уламо учун катта мукофоб бўлган эса-да, у кишининг хизматлари давлат томонидан ҳам муносиб тақдирлаб борилди. Давлатимиз ва халқимиз олдидаги унутилмас хизматлари, жамиятимизда бағрикенглик ва динлараро тотувлик муҳитининг мустаҳкамланишига қўшган муносиб ҳиссаси учун Усмонхон Алимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фармони асосида “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган эдилар. Россия Федерациясининг Свердловск вилояти мусулмонлари идораси эса Ҳазратга Ислом дини маърифатини тарқатиш ва ўзаро ҳамкорликдаги кенг кўламли ишлари учун “Кумуш ярим ой” медалини муносиб кўрди.

    “Шайх Усмонхон Темирхон ўғли роҳимаҳуллоҳ етмиш бир ёшда бўлишларига қарамай бор куч-қувватларини аямай Ислом динини тарғиб этишга сарфладилар. Бу юртда жуда буюк уламолар ўтишган, шайх ҳазратлари уларнинг илмларига жило бердилар. Бу номларнинг йўқолиб кетмаслигига интилганлар”.

Абдулло ҲАШХАНОВ,

Чеченистон Республикаси Шали шаҳридаги Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам номидаги энг йирик жоме масжид имом-хатиби

Ҳаёт барчага баробар муносабтда бўлса, ўлим яхшиларни олдинга чиқаради, деган гап бор. Усмонхон Алимов ҳаётлик вақтларида ҳам олдинда: юртимиз тинчлиги, осойишталиги учун ибрат кўрсатиб яшадилар. 2021 йил 15 август куни оғир хасталикдан сўнг Москва шаҳрида вафот этганларида эса нафақат ўзбек халқи, Ислом олами қайғуга ботди.Ўшанда Қирғизистоннинг Ўш шаҳри қозиси, машҳур уламо Убайдулла ҳожи домла Сарибаев “муфтий Усмонхон Темирхон ўғли ҳазратлари Марказий Осиё давлатлари муфтийлари пешвоси”, дея ҳамдарлик изҳор этган эди.

“Биз, албатта, Aллоҳникимиз ва Унгагина қайтамиз”, деган ақийдадамиз (Бақара сураси, 156-оят). Улуғ инсон Усмонхон Алимов халқ ҳузуридаги ибратомуз ваъзларида, ёзган китобларида ўзлари бот-бот такрорлаган шарафга эришдилар. У киши кетмадилар – у киши Унга қайтдилар.

Шойим БЎТАЕВ

(“Халқ сўзи”).

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича “ЮНЕСКО” ташкилоти 2023 йилда ўтказиладиган халқаро араб тили кунини нишонлаш учун “Aраб тили: шеърият ва санъат тили” шиори асосий мавзу этиб танланганини маълум қилди.

Ҳар йили 18 декабрь куни Парижда Султон бин Aбдулазиз Ол Сауд хайрия жамғармаси кўмагида ўтказиладиган байрам Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича “ЮНЕСКО” ташкилоти ҳамда Султон бин Aбдулазиз Ол Сауд томонидан ўтказилиб келинмоқда. Саудия Aрабистони хайрия жамғармаси Подшоҳликнинг доимий делегацияси билан ҳамкорликда дунёда энг кўп сўзлашувчи тиллардан бири сифатида араб тилини сақлаш, ўрганиш ва ривожлантиришга қаратилган халқаро тадбирлардан бири.

Бу йилги шиорнинг танланиши араб тилининг санъат ва адабиётга катта таъсирини акс эттиради. Араб дунёси ва ундан ташқаридаги кўплаб ижодкор ва шоирлар учун илҳом манбаидир. Мазкур тил лингвистик, фонетик ва риторик эстетикаси, ҳис-туйғу ва фикрларни тўғри ва ифодали ифодалаш қобилияти билан ажралиб туради. Aраб тили тарих давомида шеър, хаттотлик, ҳайкалтарошлик, наққошлик ва санъатшунослик каби кўплаб адабий ва бадиий асарлар яратган.

Шаҳзода Султон бин Aбдулазиз номидаги “ЮНЕСКО” нинг араб тилини қўллаб-қувватлаш дастури доирасида Халқаро араб тили кунини нишонлашда Султон бин Aбдулазиз Ол Сауд хайрия жамғармасининг доимий қўллаб-қувватлаши араб тилининг аҳамияти, жаҳон маданиятининг чуқурлиги ва бойитишидаги ролини ошириш ва халқаро майдонда араб тилининг тарқалишини мустаҳкамлашга бўлган қизиқиши ва кўмакнинг узвий давомидир.

Жамғарма халқаро араб тили куни билан боғлиқ кўплаб тадбир ва семинарлар ўтказишни режалаштирган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходими
Илёсхон Аҳмедов тайёрлади

Top