muslim.uz

muslim.uz

Тошкент ислом институти республикамизнинг диний соҳасида фаолият кўрсатувчи мутахассисларни етказиб беришда ўз ўрнига эга. Мазкур даргоҳда бир қанча диний мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрланиб ҳар йили ватанимиз равнақи учун муносиб тарзда хизмат қилишлари учун учирма қилинади.

Бугун, 4 июнь куни Тошкент ислом институтининг 2017-2018 ўқув йили учун 4-курс битирувчиларининг битирув (диплом) ишлари ҳимояси бошланди.

Мазкур битирув диплом ҳимоясига ўтказишда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватов домла раислик қилмоқдалар, шунингдек, ТИИ Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев, “Диний фанлар” кафедраси мудири С.Примов, “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири А.Тошпўлатов, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Ё.Бухарбаев ва МИНБ услубчиси Ш.Абдуллаевлардан иборат комиссия аъзолари баҳолаб боришмоқда. Диплом ҳимоялари тасдиқланган жадвал асосида олиб борилмоқда. Барча битирувчилар ўқув-услубий бўлим томонидан мутахассислик бўйича битирув (диплом) ишни ёзиш ва ҳимоя қилишга доир услубий қўлланма билан таништирилган.

Барча битирувчиларга омад тилаб қоламиз!

ЎМИ Матбуот хизмати

Кеча Бухоро вилоятига Туркия Республикасининг бир қатор университетларидан 30 нафар дин соҳаси олимлари ташриф буюрди.

Куннинг иккинчи ярмида Бухородаги Мир Араб олий мадрасаси раҳбарлари
ва ўқитувчилари ҳамда Туркия Республикаси университетларидан ташриф буюрган олий таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда
профессор-ўқитувчилари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда Ўзбекистон ва Туркия давлатлари раҳбарлари ташаббуси билан икки давлат ўртасидаги барча соҳалардаги алоқалар янада ривожлантирилгани, Ўзбекистон ҳам, Туркия ҳам ислом цивилизациясига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган буюк алломалар етишиб чиққан диёр экани, иккала давлатдаги таълим тизими, жумладан, диний таълимни ривожлантиришга берилаётган эътибор, Мир Араб олий мадрасаси ва Туркия Республикаси университетларида таълим жараёнига оид масалалар муҳокама қилинди.

Тадбирда иккала давлатдаги таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш лозимлиги қайд этилиб, Мир Араб олий мадрасаси ва Туркия Республикасининг қуйидаги 4 та нуфузли университети ўртасида таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида меморандум имзоланди:

  • Ибн Ҳалдун университети;
  • Истанбул Сабаҳаттин Заим университети;
  • Истанбул университети;
  • Кастамоний университети.

Меморандумда таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш, талабаларни ўқитиш, илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, профессор-ўқитувчилар ва бошқа ходимларни малакасини оширишга юбориш, ахборот ҳамда илмий маълумотлар алмашиш, илмий конференциялар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш масалалари белгиланди.

Тадбир якунида меҳмонларга ташриф ва ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирилиб, эсдалик совғалари топширилди.

 

 

ЎМИ Матбуот хизмати

 

Бугун 4 Июнь, Муборак Рамазон ойининг мағфират даҳаси, 19-кунларидир. Тошкент шаҳридаги бир неча жоме масжидларда бу кеча Қуръони Карим хатмонаси яъни, Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқилиб, чин ихлос ила дуолар қилинади.

Бугун 04.06.2018 санасида Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларда Қуръони Карим хатмонаси якунига етади:

1. “Қўшқўрғон ” жоме масжиди.
(Манзил: Сирғали тумани, Қўшқўрғон маҳалласи У.Маҳмудов кўчаси 1уй.
Тел.: +998 71 292 55 04)
Масжид имом-хатиби: Маҳкамов Ўктам
Қорилар: Муртазоев Муҳаммадсодиқхон Шурруллоҳ ўғли

2. “Чўлпон ота” жоме масжиди.
(Кўҳна Чўпон ота маҳалласи 13-мавзе. Тел.:+998 71 275 25 31,)
Масжид имом-хатиби: Боймуродов Қувондиқ
Қорилар: Маматрахимов Абдулҳамид Исматиллаевич

3. “Абу Ҳурайра” жоме масжиди.
(Учтепа тумани, Қорёғди (Содиқ Мирзаев) кўчаси 2а уй. Тел.:+998 71 228 54 29)
Масжид имом-хатиби: Абдуқодиров Муҳаммадраҳим
Қорилар: Рузиев Шоҳбоз Маъмур ўғли

4. “Кўзи ожизлар ” масжиди.
(Манзил: Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 28а-уй. Тел: +998 71 273 49 79)
Масжид имом-хатиби: Маликов Абдуғофур
Қорилар: Расулов Аҳмаджон Мухаммаджонович

5. “Дўмбиробод” жоме масжиди.
(Чилонзор тумани, Дўмбираобод маҳалласи, Дўмбиробод 4-тор кўчаси 23-уй. Тел: +998 71 279 09 90)
Масжид имом-хатиби: Акромов Тоҳуриддин
Қорилар: Тожиддинов Абдулбосит

6. “Гўзал” жоме масжиди.
( Яшнобод тумани Сокин кўча 50 -уй. Тел: 297-99-27.)
Масжид имом-хатиби: Тошанов Салоҳиддин
Қорилар: Ғанижонов МухаммадСодиқ Мухторжон ўғли, Нумонов Камолиддин Усмонович, Мустафоев Билолиддин Раҳматулло ўғли

7. “Ал Ҳудайбия” жоме масжиди.
(Манзил: Яшнобод тумани, “Бирлашган” маҳалласи, Бешариқ кўчаси 17А уй. Телефон: +998 71 294 64 04.)
Масжид имом-хатиби: Мадгазиев Жамолиддин
Қорилар: Ходжаев Мухиддин Фазилхонович, Фозилхонов Абдуллохон Файзуллоҳ ўғли, Абраров Абдулазиз Абдували ўғли, Саидакбаров Саидасқар Саидбосит ўғли

8. “Пул емас ота” жоме масжиди.
(Яшнобод тумани, Алимкент, 5-тор кўчаси, 59А-уй. Телефон: +998 71 296 16 36.)
Масжид имом-хатиби: Тоғаев Хайрулоҳ
Қорилар: Ғаниев Мухуммадлатиф Абдулхалилович, Миродилов Абдулазиз Миробидович, Миродилов Жасур Миробидович

9. “Абдуллоҳ ибн Ҳузофа” жоме масжиди.
( Шайхонтоҳур тумани, Эски жар ариқ маҳалласи, Кўксарой кўчаси 32а-уй. Тел.: +998 71 218 02 35)
Масжид имом-хатиби: Рустамжонов Абдуллатиф
Қорилар: Рустамжонов Абдуллатиф Рустамжон ўғли, Вахобов Хусан Набиевич

10. “Фотимаи Заҳро” жоме масжиди.
(Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Чўпон ота маҳалласи, Шокир Алимов кўчаси 47-уй. Тел.: +998 71 273 59 33.)
Масжид имом-хатиби: Мустафоев Баҳтиёр
Қорилар: Аббосов Акмалхон Мухсим ўғли, Қодиров Файзулло Ҳусанович, Саломов Абдулбоқий Абдужалол ўғли

11. “Султон ҳожи” жоме масжиди.

(Шайхонтоҳур тумани, Шофайзи маҳалласи, Учқўрғон 1-тор кўчаси 2-уй. Тел.: +998 90 941-96-64)
Масжид имом-хатиби: Раҳимов Абдуллоҳ
Қорилар: Халилов Абдулхаким Абдухалим ўғли, Деҳқонов Абдурасул Неъматжон ўғли

12. “Сафобой ота” жоме масжиди.
(Манзил: Олмазор тумани, Муҳокама кўчаси, 11а-уй. Тел.: +998 93 578-89-22)
Масжид имом-хатиби: Мирхайдаров Миржахон
Қорилар: Араббоев Дониёрбек Азизилло ўғли

13. “Ҳофиз Кўҳакий” жоме масжиди.

(Олмазор тумани, “Ҳофиз Кўҳакий” маҳалласи, Сағбон кўчаси, 61-уй. Тел.: +998 93 396-93-22)
Масжид имом-хатиби: Тошматов Шерали
Қорилар:Жалолов Бобур Сайфитдин ўғли, Нуриддинов Йўлдошбой Иброҳим ўғли

14. “Мирбобо ота” жоме масжиди.
(Учтепа тумани, Юсуф Саккокий 1-тор кўчаси 21-уй. Тел.:+998 71 228 52 61)
Масжид имом-хатиби: Алметов Афзал
Қорилар: Восиев Билол Абдуссалом ўғли, Пайзимухамедов Умархон Рустам ўғли

Хатми Қуръондан кейинги дуолар мустажобдир. Рамазоннинг энг баракотли онларини қўлдан бой берманг азизлар.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

 

Қуръони Карим нозил бўлган пайтда одамлар Ойнинг нури билан Қуёшнинг нурини ажрата олмас эдилар. Ёруғлик ва иссиқликни Қуёш таратишини, Ой эса Қуёшнинг зиёсини акс эттирадиган совуқ жисм эканлигини англамасдилар.

Қуръони Карим Ойни “нур” деб, Қуёшни “зиё” деб васф қилди. Дарҳақиқат, бугунги замонавий илмнинг айтишича, Қуёш ловуллаб турган ядро печкаси бўлиб, унинг ичида бирикиш реакциялари содир бўлиб, водород моддаси гелийга айланади, бунинг натижасида ҳар сонияда фазога ҳайратланарли даражада кўп миқдорда энергия тарқатар, Ерга эса бу энергиянинг озгина миқдори етиб келар, ушбу етиб келган оз миқдордаги энергия Ердаги ҳаётнинг давом этиши учун етарли ҳисобланар экан.

Ушбу Қуёш энергияси Ойга ҳам етиб боради. Ана шу пайтда Ой Ерда нурли бўлиб кўринади. Нур – ҳароратсиз ёруғлик бўлиб, бизга Ой сиртидан етиб келади. Аслида эса ўша нур Ойнинг ўзиники бўлмай, балки, Қуёшдан келган энергиянинг Ой орқали Ерга акс этишидир. Бунда Ой фақат кўзгу вазифасини ўтаб беради.

Қуръони Карим бундан ўн тўрт аср олдин бу ҳақида очиқ-ойдин гапирган:

هُوَ الَّذِي جَعَلَ الشَّمْسَ ضِيَاء وَالْقَمَرَ نُوراً وَقَدَّرَهُ مَنَازِلَ لِتَعْلَمُواْ عَدَدَ السِّنِينَ وَالْحِسَابَ مَا خَلَقَ اللّهُ ذَلِكَ إِلاَّ بِالْحَقِّ يُفَصِّلُ الآيَاتِ لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ

“У қуёшни зиё ва ойни нур қилган ҳамда сизлар йилларнинг ададини ва ҳисобини билишингиз учун унинг манзилларини ўлчовли қилган зотдир. Аллоҳ ўшани фақат ҳақ ила яратди. У биладиган қавмлар учун оятларини батафсил баён қилади”. (Инсон ҳаёти давомида доимий ҳис этиб турадиган мавжудотлардан бири қуёш, яна биттаси ойдир. Лекин инсон уларнинг мавжудиятига ўрганиб қолганидан кўп ҳам эътибор бермайди.) (Юнус сураси, 5-оят).

Субҳаналлоҳ!

Инсоният илм ва технология орқали яқин йиллар ичида ўрганган ҳақиқатларнинг бундан ўн тўрт аср олдин, бу ҳақиқатлар ҳақида ўйлаш башариятнинг хаёлига келмаган бир пайтда Қуръонда баралла айтилиши – Қуръон Аллоҳнинг Каломи, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Унинг охирги Расули эканликларига далолат қилади!

 

 

www.kaheel7.com сайтидан

Нозимжон Иминжонов таржимаси

 

Юртимиздаги ҳар бир шаҳару қишлоқнинг ўзига хос фазилати бор. Биз гуллар шаҳри деб таърифлайдиган Наманган ҳам ниҳоятда хислатли шаҳарлардан саналишига унинг “гуллар шаҳри” деб аталишининг ўзи кифоя қилади. Аммо бу ерда Махдуми Аъзам, Бобораҳим Машраб, Мажзуб Намангоний, Фазлий Намангоний, Исҳоқхон тўра Ибратдек буюк зотларнинг туғилиб камол топгани унинг қадрини янада зиёда қилади.

Рамазон ойининг бошлариданоқ Фарғона водийсида хизмат сафари бўлган муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ўтган куни Наманганда бўлдилар.

Муфтий ҳазратлари водийга хизмат сафарига 19 май куни борган эдилар. Ўн кундан ортиқ Андижонда бўлиб вилоят аҳолиси билан дилдан суҳбатлар қилиб, уларга амри маъруфлар, наҳйи мункарлар қилиб бердилар. Вилоятдаги масжидлар фаолияти билан танишиб, намозхонлар билан учрашиб, улар билан дилдан суҳбат қилдилар. Шунингдек, Президентимиз ташаббуси билан рўйхатдан чиқарилган фуқаролар билан ҳам суҳбатлашиб, уларнинг қандай ишларга жойлашгани, моддий шароити, фикр-ўйлари билан қизиқдилар ва панду насиҳатлар қилдилар. Вилоятдаги имом-домлалар эса муфтий ҳазратларининг суҳбатларида қатнашиб маърифатлари янада зиёда бўлди.

– Муфтий ҳазратларининг Андижонга келганини эшитганимиздан бери йўлларига қараймиз, ниҳоят ўтган куни “Мулла Бозор Охунд” жоме масжидига келар эканлар деган хабарни эшитиб, узоқ-яқиндан ёшу қари масжидга қараб ёпирилиб келаверди. Масжиднинг ҳовлиси ҳам одамга тўлиб кетди. Муфтий ҳазратлари таровеҳ намозида муборак рамазон ойининг фазилатлари ва диний соҳада эришилаётган ютуқлар, истиқлол шукронаси мавзуларида маъруза қилиб, рамазон ойи юртимиз учун баракотли ва хайрли, она Ватанимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ҳаётимиз эса фаровон бўлишини сўраб дуолар қилдилар, – дейди наманганлик Файзуллоҳ ота Қосимов.

Бинобарин, ана шу тинч ва осуда, тўқ ва фаровон кунларда рамазон рўзасини тутишни насиб айлаган, боз устига кунларимизни салқин қилиб қўйган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар айтиб, бу кунларнинг шукронасини қилсак, Раббимиз Ўзининг битмас-туганмас хазинасидан ризқимизни янада кенг қилиб қўяди, иншоаллоҳ.

Юртимиз тарихига ёки бошқа ислом ўлкаларига назар солсак, бирорта диний идора раҳбари бирор вилоятда уйма-уй кириб одамлардан ҳол-аҳвол сўраб, элга, ёшларга маърифат нурларини тарқатиб ўн кунлаб юрмаганига гувоҳ бўламиз. Айниқса, рамазон ойида.

Гўзал Наманганнинг имони бақувват, илмга ташна аҳолисининг ушбу ташрифдан боши кўкларга етди. Зеро, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб айтганларидек, “Ҳикмат мўминнинг йўқотган нарсаси, уни қаердан топса олади”. 

Ушбу ҳадиси шарифга амал қилган Наманган аҳли муфтий ҳазратлари олиб борган илмдан баҳра олиш иштиёқида. Зотан, рамазони шарифда олинган илм, қилинган тақво, кўрсатилган хайру саховат, меҳр-мурувватнинг, берилган фитру закотнинг ўрни бўлакча бўлади, албатта.

Дамин ЖУМАҚУЛ

 

Top