Бугун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аерапортида “Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон – Озарбайжон мисолида” мавзуида бўлиб ўтадиган халқаро илмий-амалий конференция иштирокчиларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов, Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари кутиб олишди. Анжуман эртага ўз ишини давом эттиради. Бизни кузатиб боринг!