www.muslimuz

www.muslimuz

 "Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф" жоме масжиди имом-хатиби, "Ҳилолнашр" манбаа-нашриёти раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқ домла АҚШнинг Огаё штатидаги Cинcиннати шаҳрида яшайдиган ватандошларимиз учун илмий суҳбат қилиб бердилар.

Эслатиб ўтамиз Ўзбекистондан ташриф буюрган уламоларимизнинг АҚШдаги илмий учрашувлари 2-майгача давом этади.

 

 

 

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Имом-хатиблар Синсиннати шаҳрида ватандошларимиз томонидан қурилиши бошланаётган “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди тамал тошини қўйишда иштирок этдилар.

Кун давомида Имом-хатиблар Синсиннати шаҳрида истиқомад қиладиган ҳамюртларимиз билан бир нечта учрашувлар, Рамазон ойи тадбирларида иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз Ўзбекистондан ташриф буюрган уламоларимизнинг АҚШдаги илмий учрашувлари 2 майгача давом этади.

Бизни кузатишда давом этинг!

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#Рамазон_туҳфаси № 7

 Ойлар султони Рамазонда Муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг “Ихлос – амаллар зийнати” номли китоби нашрдан чиқди.

 Моҳи Раҳмонга муносиб туҳфа сифатида чоп этилган ушбу рисолада Аллоҳ ва Унинг Расулига муҳаббат, жаннат васфи, ҳар бир амални ихлос ила адо этиш, илму маърифат, фарзанд тарбияси, ота-онани эъзозлаш, устозга эҳтиром, силаи раҳм, Ватан туйғуси каби мавзулар гўзал тарзда баён қилинган.

 Шунингдек, мавзуларга оид ибратли ривоятлар ҳамда ҳаётий воқеалар ўқувчига таъсирчан услубда ифодаланган.

 Китобхонларга қулай бўлиши учун чин кўнгилдан қилинган маърифий суҳбатлар ва жума маърузаларининг видео ва электрон шаклларига QR кодлар орқали ҳаволалар берилган.

 “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриётида замонавий дизайн ва қаттиқ муқовада босилган бу китоб 33 та мавзуни қамраб олган бўлиб, ушбу рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган ва аҳли илмлар, воиз-нотиқлар ҳам мутолаа қилсалар фойдали бўлади, инша Аллоҳ.

Зеро, ихлос амалларимиз асоси. Қуръони каримда: “Муҳсин (мухлис) бўлган ҳолида юзини Аллоҳга таслим қилган кишидан ҳам кўра дини гўзалроқ ким бор?” (Нисо, 125), деб марҳамат қилинган. Ояти каримада “Амалини ёлғиз Аллоҳнинг ризолиги учун қилган кишидан кўра чиройли, яхшироқ динга эга бўлган ким бор, дейиляпти.

Аллома Имом Ғаззолий «Ихлос – барча амал Аллоҳ учун бўлиб, қалб одамлар мақтовидан роҳатланмаслиги ва ёмонлашидан сиқилмаслигидир», деб ихлосга таъриф берган. Демак, ҳар бир амални фақатгина ёлғиз Аллоҳ учун қилсаккина гўзал бўлади.

 Ҳақ таоло “Ихлос – амаллар зийнати” номли китобни халқимизга муборак айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#Муфтий
muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Top