ЎМИ Матбуот хизмати
muslim.uz
Ёд олган Қуръон оятларини унутиш гуноҳ
عن أبي موسى الأشعري رضي الله عنه عن رسول الله صلي الله عليه وسلم : قال تَعَاهَدُوا هَذَا الْقُرْآنَ فَوَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ بِيَدِهِ لَهُوَ أَشَدُّ تَفَلُّتًا مِنْ الْإِبِلِ رواه البخاري ومسلم
Абу Мусо Ашъарийдан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу Қуръондан хабар олиб туринглар. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган зотга касамки, у қочиб кетишда тушовда турган туядан ҳам кучлироқдир”, дедилар. (Бухорий ва Муслим ривояти.)
وعن ابن عمر رضيالله عنهما أن رسول الله صلي الله عليه وسلم : قال إِنَّمَا مَثَلُ صاحِبِ القُرآنِ كَمَثَلِ الإِبلِ المُعقَّلَةِ إِنْ عاهَدَ عَلَيْها أمْسَكَها، وَإِنْ أطْلَقَها ذَهَبَتْ رواه مسلم والبخاري
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Қуръон соҳиби ҳудди тушовланган туя соҳибига ўҳшайди. Агар ундан хабардор бўлиб турса уни тутиб туради. Агар тек қўйса кетиб қолади”, дедилар. (Бухорий ва Муслим ривояти.)
وعن أنس بن مالك رضي الله عنه قال قال رسول الله صلي الله عليه وسلم : عُرِضَتْ عَلَيَّ أُجُورُ أُمَّتِي حتَّى القَذَاةُ يُخْرِجُها الرَّجُلُ مِن المَسْجِدِ، وَعُرِضَتْ عَلَيَّ ذُنُوبُ أُمَّتِي فَلَمْ أَرَ ذَنباً أعْظَمَ مِنْ سُورَةٍ مِنَ القُرآنِ أوْ آيَةٍ أُوتِيهَا رَجُلٌ ثُمَّ نَسِيَها رواه أبو داود والترمذي
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга умматимнинг савоблари, ҳаттоки киши масжиддан чиқариб ташлаган чўпнинг савоби ҳам кўрсатилди. Сўнг менга умматимнинг гуноҳлари кўрсатилди. Мен бир кишига Қуръондан бир сура ёки бир оят берилиб, уни унутиб қўйганидан кўра каттароқ гуноҳни кўрмадим”, дедилар. (Абу Довуд ва Термизий ривояти.)
وعن سعد بن عبادة عن النبي صلي الله عليه وسلم : قال مَنْ قَرأ القُرآنَ ثُمَّ نَسِيَهُ لَقِيَ اللَّهَ تَعَالى يَوْمَ القِيامَةِ أجْذَمَ رواه أبو داود والترمذي
Саъд ибн Убода[1]розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Қуръонни ўқиб сўнг ёддан чиқарса қиёмат кунида Аллоҳ таолога мохов ҳолатида йўлиқади”, дедилар. (Абу Довуд ва Термизий ривояти.)
"Новза" жомеъ масжиди имом-хатиби
Тошкент ислом институти кафедра мудири
[1]Саъд ибн Убода ибн Далий ибн Ҳориса Хазражий Ансорий. Хазраж қабиласининг саййиди. Абу Собит ва Абу Қайс деган кунялари ҳам мавжуд. Бадр ғазотига борганлиги ҳақида ихтилофлар мавжуд. У, отаси, бобоси ва фарзанди сахийликлари билан машҳур бўлишган. Ундан Абу Довуд, Термизий, Насоий ва ибн Можалар ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 15-йили вафот этган.
В Ташкенте стартует конкурс чтецов Корана
Уважаемые почитатели Корана, сегодня, 13 февраля, состязания конкурса стартуют в столичной соборной мечети «Шейха Зайниддина» в Кукче.
До завершения районных этапов состязаний конкурса осталось всего два дня.
Всех Вас сегодня приглашаем в соборную мечеть «Шейха Зайниддина».
Следите за нашими трансляциями в прямом эфире через наш портал Muslim.uz, не пропустите самые захватывающие моменты конкурса.
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
Бугун Қуръон мусобақаси азим Тошкент шаҳрида
Азиз Қуръон шайдолари, бугун, 13 февраль куни Тошкент шаҳри Кўкча даҳасидаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида Қуръон мусобақасининг туман босқичига оқ фотиҳа берилади. Мана қорилар мусобақасининг туман босқичи тугашига ҳам 2 кун қолди. Шундай дамлардан унумли фойдаланиб, ҳар бир банда Аллоҳнинг каломига муҳаббатини сайқаллаши зарур. Хушовоз, тили равон, Қуръонни гўзал ўқий оладиган кишиларни Қуръон таълимига жалб қилиб, уларнинг иқтидорини мақташ, олқишлаш ва улардек юртдошлари борлигидан шод бўлиш нақадар бахт. Мана шундай саодатдан бенасиб қолманг.
Бундай улуғ тадбирлар динимиздаги гўзал одатлардан ҳисобланади. Қуръони каримга хизмат буюк иш экани, улкан савобли амаллардан экани кўпчиликка маълум.
Шундай экан азизлар, барчани эртага Кўкча даҳасидаги “Шайх Зайниддин” масжидига чорлаймиз, бундай қутлуғ онларда инсон танаси покланади, қалби қувват олади, дили нурга тўлади.
Бизнинг muslim.uz портали орқали мусобақанинг энг ҳаяжонли ва ҳузурбахш лаҳзаларини жонли кузатинг.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Объявлены результаты конкурса чтецов Корана по 2-й зоне Ташкентской области
В ресторане “Узбегим” в Чирчике объявлены победители конкурса чтецов Корана среди девушек и женщин по 2-й зоне Ташкентской области:
Направление Хифз:
18-25 лет:
1. Мирахмадова Мадинабону Мирхайдар кизи.
Направление Тилават:
18-25 лет:
1. Абдусаттарова Зайнабхан Умид кизи
2. Ёрматова Шохсанам Шухрат кизи
3. Ёматова Азиза Шухрат кизи
26-40 лет:
1. Тургунбаева Буойша Абдулбориевна
2. Шукурова Азизахон Маъмуржоновна
3. Турабаева Наргиза Саиткуловна
Мы искренне поздравляем победителей и призеров!!!
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
Тошкент вилояти 2-ҳудуд бўйича Чирчиқ шаҳридаги “Ўзбегим” ресторанида хотин-қизлар ўртасида ўтказилган Қуръон мусобақаси ўз якунига етди.
Тошкент вилояти 2-ҳудуд бўйича Чирчиқ шаҳридаги “Ўзбегим” ресторанида хотин-қизлар ўртасида ўтказилган Қуръон мусобақаси ўз якунига етди. Совриндорлар билан танишинг:
18-25 ёшдагилар ўртасида ҳифз йўналиши бўйича 1-ўрин соҳибаси - Мираҳмадова Мадинабону Мирҳайдар қизи.
18-25 ёшдагилар ўртасида тиловат йўналиши бўйича:
1-ўрин - Абдусатторова Зайнабхон Умид қизи
2-ўрин - Эрматова Шохсанам Шухрат қизи
3-ўрин - Эрматова Азиза Шухрат қизи
26-40 ёшдагилар ўртасида тиловат йўналиши бўйича:
1-ўрин - Тургунбаева Буойша Абдулбориевна
2-ўрин - Шукурова Азизахон Маъмуржоновна
3-ўрин - Турабаева Наргиза Саиткуловна
Ғолиба ва совриндор қорияларимизни чин кўнгилдан муборакбод этамиз!!!