muslim.uz
Чегара ҳудудларда яшовчи аҳолининг турмуш тарзи ўрганилди
Шоҳимардон ҳақида эшитмаган, бу жойга келишни орзу қилмаган одам бўлмаса керак. Мўъжаз ва сўлим гўша ҳақида гап очилганда унинг ёқимли табиати, мусаффо об-ҳавоси, кўл ва булоқлари, зилол сувлари кўз ўнгингизга келади. Ушбу қишлоқ азал-азалдан нафақат водийликлар, балки юртимиз ҳамда қўшни мамлакатларимиз аҳолиси учун ҳам азиз зиёратгоҳ, дам олиш маскани ҳисобланади.
Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Хатамовлар Шоҳимардон қишлоғига ташриф буюрдилар. «Ҳазрати Али» масжидида жума намозида иштирок этиб, аҳолининг ижтимоий ҳолати, яшаш шароити билан танишдилар.
Аҳоли билан суҳбат асносида шулар маълум бўлдики, Шоҳимардонга келаётган меҳмонларнинг ташрифи кундан-кун ортиб бормоқда, ўзбек-қирғиз қардош халқ вакиллари ака-укадек истиқомат қилмоқда.
Шоҳимардон Фарғона тумани ҳудуди ҳисобланиб, бу ерда «Ҳазрати Али» масжиди фаолият юритмоқда. Қишлоқ аҳолиси ва бу ерга ташриф буюраётган меҳмонлар масжиднинг кун сайин обод бўлаётганидан мамнун. Масжид жамоасининг сафи ҳам тобора ортмоқда, таҳоратхонадаги шарт-шароитлар ҳам марказдагидан қолишмайди. Бир сўз билан айтганда қишлоқ аҳолиси ва зиёратчилар кайфияти юқори.
Ташрифнинг навбатдаги манзили Фарғона туманидаги Ҳосилот маҳалласининг Қирғизистон ҳудудидаги анклав қисми – Тоштепа-2 кўчаси бўлди. Бу ерда 72 та хонадонда 260 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Ҳудуддаги 60-умумтаълим мактаби биноси қайта таъмирланган бўлиб, унда ўқувчилар учун барча шароитлар яратилган. Бу қишлоқда ҳам икки қардош халқ аҳил-иноқ ҳаёт кечирмоқда.
Вилоят ҳокими ўринбосари ва вилоят бош имом-хатиби маҳалла аҳли билан суҳбатлашиб, аҳоли турмуш тарзини янада яхшилаш учун амалга оширилиши лозим бўлган ишларни белгилаб олдилар.
Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати
Муфтий ҳазрат: Ризқ Аллоҳдан, ҳаракат бандадан! (Фотолавҳа)
Бугун, 23 декабрь Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳридаги "Холид ибн Валид" жоме масжидида жума намозида иштирок этдилар.
Жомеда йиғилган минглаб намозхонлар жума намозидан аввал гўзал қироат ва Муфтий ҳазратларининг “Ризқ Аллоҳдан, ҳаракат бандадан!” мавзусидаги файзли суҳбатларидан баҳраманд бўлдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Зиёуддин домла Мирсодиқов: Бировни қўрқитиб севинманг!
Ҳамдардлик
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Фарғона вилояти Тошлоқ тумани "Яккатут" масжиди имом-хатиби Абдулғани домла Умурзақовнинг вафоти муносабати билан марҳум имом-домланинг яқинлари ва сафдошларига чуқур таъзия билдиради.
Аллоҳ таоло марҳум дин хизматчисининг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.
Ҳақ таоло марҳум имом-домлаларнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Ҳайвонларни сўйиш уларга зулм ҳисобланадими?
Браҳмачи ва баъзи фалсафачилар ҳайвонларни сўйишни ва уларнинг гўштини истеъмол қилишни ўзларига ҳаром санаб, ўт-ўланлар еб яшайдилар. Уларнинг эътиқодига кўра ҳайвонларни сўйиш инсонларнинг энг шафқатсизликларидан бўлиб, ҳайвонларни яшашдан маҳрум қилишдир дейишади.
Биз мусулмонлар эса ҳайвонлар ҳудди инсонлар каби яшаш ғоясида яралмаганлар, чунки уларда ақл ва ирода йўқ, аксинча улар инсонларга хизмат қилишлари учун яратилгандир, уларнинг баъзисидан юк ташишда фойдаланишимиз мумкин бўлганидек, ҳалол бўлганларининг гўштини ейишлигимиз ҳам дуруст бўлади деймиз.
Бу Аллоҳ таолонинг суннатидир. Зотан ўт-ўланларни ҳайвонларга озуқа бўлиши учун ўриб, кесиб оламиз. Ҳайвонларни эса инсонларга озуқа бўлиши учун сўйилади. Баъзида жамиятни ислоҳ қилиш учун жиноят қилган инсонларни қатл қилинади. Агар браҳмачи ва баъзи фалсафачиларнинг фикри бўйича ҳайвонларни сўйиш вахшийлик, ўт-ўлан еб яшаш керак деган фикрига назар соладиган бўлсак, ўт-ўлан ҳам бир мавжудот. Ейиш учун кесиб ёки ўриб олиш уларни ҳам яшашдан маҳрум қилиш бўладию.
Шундай экан ҳайвонларни ҳалол бўлганларини шариъатимиз асосларига кўра сўйиб ейиш ваҳшийлик эмас, балки Аллоҳ таолонинг иродасидир.
يَٰأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ كُلُواْ مِن طَيِّبَٰتِ مَا رَزَقْنَٰكُمْ وَٱشْكُرُواْ لِلَّهِ إِن كُنتُمْ إِيَّاهُ تَعْبُدُونَ
Эй иймон келтирганлар! Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсаларнинг покларидан енглар ва Аллоҳга шукр қилинглар, агар Унгагина ибодат қиладиган бўлсаларингиз. (Бақара сураси 172-оят)
“Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби
ЯҲЁ ДОМЛА УБАЙДУЛЛОҲ ЎҒЛИ
Исломда ҳалол ва ҳаром китобидан