muslim.uz
Маърифат ўрнини жаҳолат асло эгаллай олмайди
Сўнгги йилларда юртимизда хайрли бир анъана шаклланди. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳар йили йил сўнгида Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаат қилиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар ва уларнинг натижалари, йўл қўйилаётган камчиликлар ва уларни бартараф этиш йўллари ва чоралари ҳақида куйиниб гапирмоқдалар.
Шу билан билан, келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар ҳақида ҳам тўхталиб, ҳар бир ишни пухта бажариш зарурлигини таъкидламоқдалар.
Бугун муҳтарам Юртбошимиз Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида бундай дедилар: «Бутун дунёда кучайиб бораётган радикализм, экстремизм, терроризм, одам савдоси, гиёҳвандлик каби хатарлар, афсуски, бизни ҳам четлаб ўтмаяпти.
Лекин, такрор айтаман, мусулмон умматига сабоқ берган Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий каби буюк уламолар етишиб чиққан бизнинг диёримизда бу борада адашганлар, радикализм ва экстремизм ғояларига берилганлар бўлиши мумкинми?
Биз жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, ёшларимиз онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга, маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз».
Дарҳақиқат, бугун Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси, ким ўлишидан қатъи назар, янада ҳушёрроқ ва сергакроқ бўлиши шарт. Чунончи, ҳозирги вақтда дунёнинг бир чеккасида содир бўлаётган воқеа-ҳодисларнинг ижобий натижалари ёки салбий оқибатлари зум ўтмай юртимизда ҳам бўй кўрсатмоқда.
Бундай ҳолат кишига Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги муборак ҳадисларига қатъий риоя этишни эслатади: «Ҳар бирингиз мутасаддисиз, ҳар бирингиз қўл остингиздагилар учун масъулсиз. Ҳар бир раҳбар инсонлар устидан мутасаддидир ва улар учун масъулдир. Эр ўз аҳли аёли ва қўл остидагилар устидан мутасаддидир ва улар учун масъулдир. Хотин эрининг уйида мутасаддидир ва қўл остидагилар учун масъулдир» (Имом Бухорий ривояти).
Бугун Ўзбекитон ҳар бир фуқаросининг нигоҳи ойнаи жаҳонга қадалди. Давлатимиз Раҳбарининг Мурожаатномасини барчамиз жон қулоғимиз билан эшитдик. Бу Мурожаатнома юртимизнинг кейинги йиллардаги тараққиёт стратегиясини белгилаб берувчи муҳим концептуал асос бўлади.
Дарвоқе, биз тарихдан сабоқ чиқариб яшашга одатланган халқмиз. Шундай экан, Преидентимиз таъкидлаганларидек, биз жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, ёшларимиз онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга, маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўймаслигимиз шарт.
Жасурбек домла РАУПОВ,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Муносабат: ёшлар тарбиясига биз ҳам масъулмиз
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакат тараққиётининг энг муҳим, устувор вазифалари эълон қилинадиган йиллик мурожаатнома эълон қилинди.
Мурожаатномада халқимиз истиқболи ҳамда мамлакат равнақи учун ҳар бир раҳбар, ҳар бир фуқаро қандай иш тутиши ва юритиши билан боғлиқ вазифалар аниқ ва кескин равишда белгилаб берилди. Масалага онгли равишда ёндашиш, коррупция балосига қарши кескин курашиш, илм-фанни, барча соҳавий йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик тўғри йўлга қўйилмаса, мамлакат тараққиёти ҳақида сўзлаш беҳуда.
Ҳар соҳага оид масалаларга тўхталиб, аниқ таклиф ва тавсиялар билдирган Президент миллатлараро дўстлик, диний конфессиялар ўртасидаги ҳамжиҳатлик, ижтимоий бағрикенглик муҳитини яна мустаҳкамлаш учун барча имкониятларни сафарбар этилишини ҳамда бутун дунёда ривожланиб бораётган радикализм, экстремизм, терроризм, одам савдоси, гиёҳвандлик каби хатарлар бизни ҳам четлаб ўтмаётганини афсус билан ёдга олиб, барчани огоҳ бўлишга яна бир бор чақирди.
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, бутун мусулмон умматига сабоқ берган Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий каби буюк уламолар етишиб чиққан бизнинг диёримизда адашганлар, радикализм ва экстремизм ғояларига берилганлар бўлиши мумкинми деган саволга маҳалла раисидан бошлаб, вазир ва бутун жамоатчлигимиз йўқ деб жавоб берган ҳолда, бу билан кифояланиб қолмаслигимиз, бунга биргаликда курашишимиз даркор.
Мурожаатда ҳар қандай радикаллашувга, ёшларни онгини ёт ғоялар билан заҳарлашга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга, маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига ҳеч қачон йўл қўйилмаслиги таъкидланди. Бу билан ушбу йўналишда қонун устуворлиги таъминланиши маълум қилинди.
Биз, Самарқанд вилояти диний соҳа вакиллари, уламолар ёшларнинг турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмасликлари учун ислом динининг асл моҳиятини уларга тўғри етказиш, бу борада буюк аллома боболаримизнинг илмий меросларидан унумли фойдаланиш борасида кўплаб ишларни амалга оширишимиз зарурлигини англадик.
Зайниддин ЭШОНҚУЛОВ,
Ўзбекистон мусулмонлар идораси
Самарқанд вилоят вакили, вилоят бош имом хатиби
ЎзА.
Муфтий ҳазрат: Интернет иллатларга эмас, фазилатларга хизмат қилсин!
Ватанга хиёнат жазосиз қолмас (Ривоят)
Ўтмишда ўта золимлиги билан ном чиқарган бир қароқчи яшаган экан. У бутун умрини қароқчилик, талончилик билан ўтқазиб, ўткинчи карвонларни йўлини тўсиб, мол-мулкини талон-тарож қилар экан. Бир куни катта карвонни йўлини тўсибди. Карвоннинг эгаси кекса бир донишманд шайх эди. Қароқчи карвондаги молларни зулм ва зўрлик билан тортиб олаётганини кўрган донишманд шайхга қараб: “Эҳ, сени ҳолингга вой бўлсин!!! Наҳотки онанг сени золимлик ва қароқчилик билан кун кечиришинг ва дўзах оташида куйиб ёнишинг учун дунёга келтирган бўлса. Бу ишларинг улкан гуноҳ эканлигини билмайсанми?” деди. Донишманднинг бу сўзлари қароқчига қаттиқ таъсир қилди ва ўзини шайхнинг оёғи остига ташлади. Айтдики: «Мени гуноҳларимни Аллоҳ кечирармикан, бутун ҳаётимни қароқчилик қилиб кўплаб инсонларга зулм ўтказганман», деди.
Донишманд айтдики: «Аллоҳ меҳрибон ва раҳмли зотдир. Агар чин қалбдан тавба тазарру қилсанг, у албатта кечиради. Мана бу дарахт кўчатларини олиб шу атрофга эккин ва қўлингдан келгунча хайрли, савобли ишларни қилгин. Кўчатлар кўкарган вақтда билгинки, Аллоҳ сени тавбангни қабул қилиб, гуноҳларингни кечирган бўлади», деди.
Қароқчи бу гаплардан кейин бор молу-давлатини камбағалларга ва етимларга эҳсон қилиб юборди. Ўзи қароқчилик қилган йўл бўйига карвонсарой қурдириб, ўтган кетганларга сув улашишни одат қилди. Ҳар куни эккан кўчатларига қарарди, лекин кўчатлар кўкармасди. Кунлардан бир кун узоқдан шошиб келаётган нотаниш отлиққа кўзи тушди. Унга пешвоз чиқиб, «Эй йўловчи, келинг, бир муддат дам олинг, азиз меҳмоним бўлинг», деди. Йўловчи эса қоч йўлимни тўсма, шошиб турибман, - деди.
-Мен шу йўлдан ўтганларни хожатини чиқариб, дуосини олишни ният қилгандим, ҳеч бўлмаса бир пиёла сув ичиб кетинг,- деб илинди. Бунга жавобан отлиқ йўловчи уни қамчиси билан савалади. Йигит ғазаби қўзиб, аввалги ҳолига қайтди. Отлиқни ўласи қилиб дўппослади. Ўлими олдидан йўловчи тинмай – мени Аллоҳ жазолади - дерди. Ўтмиши қароқчи ҳозирда боғбон бўлган йигит бу сўзлардан таажубланди. Қилиб қўйган ишидан афсусланиб ўтираркан. Йўловчининг қўйнидаги мактубга кўзи тушди ва очиб ўқиди. Унда Ватанининг барча сирлари ва махфий чегарасининг заиф нуқталари яширин маълумотларини кўриб билдики, ўлган одам оддий йўловчи эмас, балки арзимаган пулни деб юртига, Ватанига хиёнат қилиш учун кетаётган Ватанфуруш хоин экан.
Баногоҳ кўчатга кўзи тушди. Кўчатлар куртак отиб кўкараётган эди.
Қиссадан ҳисса шуки, билиб-билмасдан нотўғри йўлга кириб қолаётган ёшлар, айниқса ноқонуний йўл билан чет элларга кетган ва ҳар хил ақидапараст оқимларга, манфур жангари гуруҳларга қўшилиб, ўз юртига, халқига қарши бўлмағур пўписалар, иддаолар қилаётган баъзи бир ватанфурушлар қиёмат кунида Аллоҳ таолонинг хузурида нима деб жавоб беришади?
Ахир дунёга инсон ўз юртига хоинлик қилиш учун эмас, балки обод этиб, хайрли ва савобли ишларни кўпроқ, икки дунё саодатини қўлга киритиш учун келади. Шуни билайликки, Аллох таоло ватанфуруш хоинларни бу дунёда ҳам, охиратда ҳам улкан азобларга гирифтор қилади.
Аллоҳ таоло барчамизни бу табаррук ва муқаддас юртимизни, заминимизни тинч осойишта, осмонимизнинг мусаффо бўлиши, янада юксалиши учун қўлимиздан келганча ҳисса қўшишимизни насиб айласин.
РУСТАМХОН ЭРГАШЕВ
Оқдарё тумани “Қум” жоме масжиди имом-хатиби
Тазкия ва тарбия: Ислоҳга ёрдамчи амаллар – 3 қисм
- Давомли зикрда бўлиш. Чунки зикр руҳий қудратдир. Қалбингиз ундан қувват олиб, сизни ислоҳ майдонида олдинга бошлайди. Шунинг учун ўзингизга бир вирдни маҳкам тутиб, унда бардавом бўлинг. Оз бўлса ҳам давомли бўлгани бир сафар кўп бўлиб, кейин тўхтаб қолганидан яхшироқ. Дастлабки босқичда қуйидаги тўрт калимани вазифа қилиб олганингиз яхши:
1) Истиғфор (100 марта). Масалан:
أسْتغفرالله ربي من كلّ ذنبٍ وأتوبُ إليه
Ўқилиши: “Астағфируллоҳа Роббий мин кулли занбин ва атубу илайҳ”.
Маъноси: “Аллоҳ таолодан ҳар бир гуноҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан”.
2) Салавот (100 марта). Масалан:
اللَّهمَّ صلِّ علَى سيدنا محمَّدٍ النَّبيِّ الأُمِّيِّ وعلى آلِه وصحبه وسلم
Ўқилиши: “Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадинин набиййил уммийи ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи васаллим”.
Маъноси: “Эй Аллоҳ, саййидимиз уммий пайғамбар Муҳаммадга, у зотнинг оилалар ва саҳобаларига саловат ва салом юбор”.
3) سبحان الله والحمد لله ولا إله إلا الله والله أكبر
Ўқилиши: “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи вала илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”. (100 марта).
Маъноси: “Аллоҳ барча айбу нуқсондан покдир. Унга ҳамд бўлсин. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Аллоҳ улуғдир”.
4) سبحان الله وبحمده، سبحان الله العظيم، أستغفر الله وأتوب إليه
Ўқилиши: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил аъзийм. Астағфируллоҳа ва атубу илайҳи”. (100 марта).
Маъноси: “Аллоҳ барча айбу нуқсондан покдир. Унга ҳамд бўлсин. Улуғ Аллоҳ покдир. Аллоҳга истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан”.
Мана шу осон зикрлардаги бардавомлик қалбингиз ислоҳи ва нафсингиз безанишида катта рол ўйнайди. Тасодифий ишингиз чиқиб қолганда ҳам, иш билан банд бўлиб қолганингизда ҳам, юмушингиз кўпайиб кетганда ҳам, танг аҳволда қолганингизда ҳам... ушбу зикрларни қўйманг. Яхшиси, буткул тарк этгандан кўра, ададини камайтирган маъқул. Масалан, 33 мартага туширинг. Ёки жуда бўлмаса 11 маротаба айтишга ўтинг. Аммо асло буткул тарк қилманг!
Ушбу зикрлар тўхтаб қолмасдан давом этиб турса, қалбни тешиб, у томон йўл очади. Шу йўсинда уни тузатиб, тақво чўққиларига олиб чиқади. Зеро, давомли томган сув ҳатто тошни тешади. Аммо, шариллаб оқиб ўтган сув тош устидан бирданига ўтиб кетади, унда катта из қолдирмайди. Ҳа, Аллоҳнинг қонунияти шундай, оз бўлсада давомли бўлган амал таъсирли ва самарали бўлади.
Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг асар ва мақолалари асосида Тошкент Ислом институти катта ўқитувчиси Абдулҳодий Ғиёс тайёрлади