muslim.uz

muslim.uz

Каъбаи муаззама – мусулмонлар қибласи, қалблар қайта-қайта талпинувчи муқаддас шиор, ҳаж ва умрада зиёрат этиладиган тавофгоҳ, одамларга муборак, оламларга ҳидоят қилиб қўйилган ер юзидаги биринчи уй.
Унинг Байтуллоҳ (Аллоҳнинг уйи), Хонаи Каъба (Каъба уйи), Байтул-Атийқ (Қадимий уй), Қибла (ибодатда юзланадиган тараф) каби номлари бор.

Каъбаи муаззама еттинчи осмондаги фаришталар тўхтовсиз тавоф қиладиган Байтул Маъмурнинг соясидаги бир муқаддас макон бўлиб, уни улуғлаш қалбнинг тақвоси саналади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Ким Аллоҳнинг шиорларини улуғласа, бас, албатта, бу, қалбларнинг тақвосидандир" (Ҳаж сураси, 32-оят).

Каъба ичида намоз ўқиш ва дуолар қилишнинг ажр-мукофоти ҳамда савоби улуғ бўлиб, бунга тўрт мазҳаб имомлари якдил тарзда иттифоқ қилганлар. Бу ҳақда Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Ким Байтуллоҳга кирса, савобга кирибди. Гуноҳдан ва мағфират қилинган ҳолда чиқибди”, дедилар (Имом Байҳақий, Имом Табароний ривояти).

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Набий алайҳиссалом:“Ким Каъба ичига кириб, унда намоз ўқиса гуноҳларидан (худди) онасидан туғилган кунидек (пок) бўлиб чиқади”,деганлар (Имом Фокиҳий ривояти).

Мадинаи мунаввара зиёратида бўлиб турган муҳтарам Президентимиз Масжиду Набавийдаги равзаи муборакни зиёрат қилиб, Ҳазрати Пайғамбар алайҳиссаломга халқимизнинг саломларини йўлладилар.

Зиёрат давомида давлатимиз раҳбарига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари, зиёлилар, ҳукумат вакиллари ва маҳаллий мутасаддилар ҳамроҳлик қилмоқдалар.

Маълумот ўрнида, Мадинаи мунавварадаги Масжидун Набавийда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида айтилган равза деган жой бор, зиёратга борган кишилар ўша равзада дуою илтижолар қилишга интиладилар.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Уйим билан минбарим орасида жаннат равзаларидан бир равза бор” дедилар (Имом Бухорий).

Равза — боғ деган маънони билдиради.
Уламолар ҳадисдаги “равза” сўзи ҳақида турли фикрларни айтганлар. Аксарлари, бу жой раҳматнинг тушиши, зикр, ибодат ва тиловат сабабли бахт-саодатнинг ҳосил бўлишида худди жаннат боғига ўхшайди, деб таъриф берганлар.

Аллоҳ таолодан ушбу жойда қилинган дуолар мустажоб бўлишини сўраймиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Татаристоннинг Елабуга туманида истиқомат қилувчи пенсионер Марсел Сарваров Набережние Челни шаҳридаги масжид қурилиши учун ярим миллион рубл хайрия қилди. Бу ҳақда islam.ru автошаҳар ахборот сиёсати ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Римма Мухаметзянованинг Телеграм-каналига таъниб маълум қилди.
AиФ газетасининг ёзишича, нафақахўр Марсел Сарваров автошаҳарга келиб, масжид қаердалигини сўраган, уни топганидан сўнг яхшилаб кўздан кечириб, масжидга моддий ёрдам беришга ваъда берган.
Кечга яқин эса масжид фондига ярим миллион пул келиб тушган.
Умуман олганда, масжид қурилиши фонди 17 миллион рублдан ортиқ маблағ билан тўлдирилди. Маблағларни Челни аҳолиси ва шаҳар меҳмонлари хайрия қилмоқдалар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Фаластиннинг Ғазо секторида истиқомат қилувчи 13 ёшли Жани Aдҳам Наим Aшоурга Қуръони Каримни тўлиқ ёд олиши учун бор-йўғи бир ой керак бўлди.

Яқинда“Иқро Қуръон” хайрия институти томонидан ташкил этилган тантанали маросимда маҳаллий уламолар уни катта муваффақияти учун тақдирлашди.
Жанининг бу муваффақияти ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, кўпчиликнинг эътирофига сазовор бўлди.

Страница 53 из 1850
Top