muslim.uz

muslim.uz

Рассом Нажи Баришан 50 та ислом ёдгорлигини тери парчаларига чизди ва АҚШ ва Австралияда галереялар очишни режалаштирган. Анқарада яшар экан, ўрта мактабда хаттотлик ва миниатюра рассомлигига қизиқиб қолди. Бу қизиқиш уни Истанбулдаги Мармара университетида тасвирий санъатни ўрганишга олиб келди. Ўқишни битиргач, Анқаранинг Мамак тумани масжидида муаззин бўлиб ишлаб келади.
Журналистлар билан суҳбатда Баришан ўз уйидаги хоналардан бирини чармга чизиш устахонасига айлантирганини айтди. Австралияда тахминан етти йил яшагандан сўнг, у турли маданиятлар бан танишдик, бу унинг санъатида тараққиётга олиб келди. Австралияда кўрган асарлари уни чарм буюмларга расм чизишни бошлашга илҳомлантирди.
Islam.ru хабарига кўра, бошқа материалларга қараганда терини танлашининг сабабини тушунтириб, рассом чармқадимий ва анъанавий материал эканлигини айтди. Унинг суратлари орасида Ироқнинг "Мальвия" масжиди, Афғонистондаги Ҳиротнинг "Буюк масжиди" ва Покистоннинг "Вазир Хон" масжидилари бор.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

 

Азизхўжа домла Хайруллоҳ

Четверг, 14 Октябрь 2021 00:00

Имом масжидга сузиб бормоқда

Бангладешлик ёш имом Ҳофиз Мойнул сўнгги икки ҳафта давомида ўз масжидига сузиб бормоқда.

Islam.ru хабарига кўра, у Гулаб циклони Жанубий Осиё мамлакатининг бир қисмига ёпирилиб, ибодатхона жойлашган ҳудуд сув остида қолганидан кейин бунга мажбур бўлди.

Ҳофиз Мойнулнинг айтишича, у масжидни ибодатсиз қолдиришни хоҳламаган, шунинг учун ҳар куни у сузиб ёки уни олиб бориб қўядиганлар бўлса қайиқда масжидга етиб олади.

"Бу масжид бўлгани учун мен уни бўш қолдира олмайман, шунинг учун кунига 5 маҳал ундан азон садолари эшитилади ва Аллоҳ номи билан намоз ўқилади", - дейди имом.

Баъзан бир-икки мўмин намоз ўқиш учун масжидга келади, лекин кўпинча Ҳофиз Мойнул беш фарз намозидан тўрттасини ёлғиз ўзи бажаради.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

 

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйга кирганларида биринчи бўлиб мисвок тутар эдилар” (Имом Муслим ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мисвок ишлатиб ўқилган икки ракат намоз мисвоксиз ўқилган етмиш ракат намоздан афзалдир”, деганлар (Имом Ибн Нажжор ривояти).

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мисвок оғизни покловчи ва Аллоҳни рози қилувчидир”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Насоий ривояти).

Мисвок милкни бақувват қилади. Тиш тошларини, оғиздаги нохуш ҳидлар ва бактерияларни йўқотади. Хотирани мустаҳкамлайди, нутқни равон қилади. Кўз нурини равшанлаштиради, ошқозон-ичак хасталикларининг олдини олади.

Қаранг, бу жуда ҳам осон, аммо савоби улкан, гуноҳларни кетказувчи, жаннатга етказувчи бўлган амалдир. Лекин дангасалигимиз, бепарволигимиз оқибатида бунга эътибор бермаймиз, амал қилмаймиз. Кўпчилигимиз ҳатто билмаймиз ҳам. Аввал билмасак, энди билиб олдик. Энди билганимизга амал қилайлик ва бошқаларга ҳам етказайлик. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ёйилишига хизмат қилиш у зотга бўлган муҳаббат ва эҳтиромнинг юксак намунаси ҳисобланади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини аниқлик билан етказганларнинг ҳаққига: “Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра етказган одамни Аллоҳ неъматлантирсин”, деб дуо қилганлар (Имом Термизий ривояти).

Аллоҳ таоло барчамизга ҳар бир ишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишимизга тавфиқ ато этсин, омийн!

 

Даврон НУРМУҲАММАД

Top