muslim.uz

muslim.uz

Тароқ аслида сочни тартибга солиш учун ишлатилади-ю, аммо шу билан бирга у сочларнинг баъзиларини жойидан юлиб туширади.

Ибн Сино

***

Оддий фикрла, оддий қабул қил ва оддий яша! Чунки ҳаётнинг ўзи оддий – уни ўзимиз мураккаблаштирамиз.

Тарих муҳрлаган сўзлар

***

Инсонлар шундай: курашадилар, зулм қиладилар, зулм кўрадилар ва алалоқибат ўлим ғолиб бўлади ва барчасини маҳв этади.

Саййид Аброр Умар

***

Ишлаган болта зангламайди, доимо ярақлаб туради.

Устозлар ўгитидан

***

Миянгни чиркин ҳаёллар ва бемаза тасаввурлардан тозала. Чунки мия ахлат қути эмас...

Сайфуллоҳ Термизий

***

Яхшилик қил, жаҳон яхшилик олсин,
Яхшилар бошига яхшилик солсин.
Мол-дунё барчадин - сендан ҳам қолур,
Яхшиси мол эмас, яхшилик қолсин.

Абдурахмон Жомий

***

Бағритошлик кўп ёлғон ва ҳасаднинг натижасидир.

Абу Бакр розияллоҳу анҳу

***

Ўтмиш ўтиб кетди келажак орзу

Ўзинг турган соатга қилавер ружу.

“Ҳикматлар бўстони”дан

***

 

Ҳеч бир гап қолмади, маълум бўлмаган,
Жуда оз сир қолди, мавҳум бўлмаган,
Билимим ҳақида чуқур ўйласам,
Билдимки, ҳеч нарса маълум бўлмаган.

Абу Али ибн Сино

***

Билмайдиганлар жим турса, одамлар орасида келишмовчиликлар бўлмас эди.

Муҳаммад Ғаззолий

***

Манбалар асосида Саидаброр Умаров тайёрлади

Малайзия Давлат телерадиокомпанияси (Radio Televisyen Malaysia - RTM) нинг "Fresh Brew" дастури ходимлари тайёрлаган Ўзбекистон ҳақида махсус кўрсатувда мамлакатимиз элчиси Равшан Усманов Малайзия томошабинларини Ўзбекистон – Малайзия муносабатлари ҳақида маълумот берди.

Ўзбек дипломати эпидемиологик вазият яхшилангандан сўнг икки давлат ўртасида фаол ҳамкорлик қайта тикланишига умид билдирди. Жумладан, зиёрат туризми истиқболли соҳалардан бири экани, унга Малайзия жамоатчилигининг қизиқиши катталигига урғу қаратди.
Таълим соҳаси ҳам муҳим экани, хусусан, Малайзиянинг Жануби-Шарқий Осиёдаги минтақавий таълим маскани эканлиги катта истиқболлар очиши, бу ерда 200 дан ортиқ ўзбекистонлик талаба таҳсил олаётгани ва Республикамизда Малайзиянинг икки олий ўқув юрти филиаллари очилганини қайд этди.

Маълумот учун, "RTM" нафақат Малайзияда, балки бутун Жануби-Шарқий Осиёдаги энг йирик давлат телерадиокомпанияси ҳисобланади. У 36 та радио ва 3 та телеканални ўз ичига олади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Ҳукуматнинг тегишли фармойишига (96-F, 10.03.2021й) биноан, “Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, шунингдек маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида 2021 йил 13 март куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Обод ва кўркам маҳаллам” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш белгиланди.

Умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш бўйича Бош вазирнинг биринчи ўринбосари О.Раматов раҳбарлигида ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди.

Хайрия ҳашарини ўтказишда қуйидагиларга эътибор қаратиш алоҳида қайд этилди:

? маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли бинолар ва ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш;

? “Маҳалламга 30 туп дарахт менинг туҳфам” шиори остида барча турар жой мавзелари ва маҳаллаларда гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экиш, дарахтларни оқлаш ва буташ;

? умумхалқ ҳашари доирасида бўлмаган бошқа турдаги жамоат ишлари, шу жумладан, қурилиш-таъмирлаш ва қишлоқ хўжалиги ишларига мажбурий жалб этишга қатъий йўл қўйилмаган ҳолда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, иш ўринларини тартибга келтириш ишларини амалга ошириш;

? автомобиль йўллари, ҳаракатланиш тиғиз бўлган кўчалар, сув объектлари, қирғоқбўйи ҳудудлар ва зоналар, қурилиш майдонлари, бино ва иншоотлар томлари, хавфли ишлаб чиқариш объектлари, шунингдек, инсонларнинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғилиши юзага келиши мумкин бўлган бошқа жойларда ихтиёрий ташаббус билан ҳашарлар ва бошқа ишларни ўтказиш тақиқланганлигини қатьий назоратга олиш;

? ушбу тарғибот-ташвиқот тадбирларида жойларда иш берувчилар томонидан ҳашарда кўзда тутилган ишлар учун ишчиларни мажбурий тарзда жалб этишга мутлақо йўл қўймаслик, шундай ҳолатларга йўл қўйган мутасаддиларга жазо чораларини қўллаш.

Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳрида 51 нафар мусулмоннинг даҳшатли қирғини дунёни ларзага солганига икки йил бўлди. Бу ҳодисани хотирлаб Янги Зеландияда икки имом 13 мартдан 3 апрелга қадар давом этадиган "Мусулмон билан танишиш" тадбирларини ўтказишни режалаштирмоқда.

Улар ислом таълимотлари ҳақида жамоатчиликка гапириб бериш ва мустаҳкам дўстлик ришталарини қуриш учун мамлакат бўйлаб бир гуруҳ ёшларга бошчилик қилишади. "Икки йил аввалги даҳшатли воқеаларни хотирлаб, фожиа, ҳаётдан кўз юмиш, бутун халқни бирлаштириш ва камситиш ва террорга қарши курашни эслаймиз", - дейди имомлардан бири Мустенсер Қамар.

Тур давомида гуруҳдаги одамлар кўйлакларига "Мен мусулмонман, мендан исталган нарсани сўранг", "Мусулмон билан танишинг" ёзувлари билан чиқиб, ижобий баҳс-мунозаралар билан шуғулланишга умид қилмоқда.
Улар жамоатчилик вакилларига бир пиёла қаҳва ва ширинлик улашиб, очиқ мунозараларда иштирок этиш ва дўстлик муносабатларини йўлга қўйишни ташкил этишади.

Islam.ru маълумотларига кўра гуруҳ турли оммавий кутубхоналарга китоблар ҳадя этади ва Ислом ҳақида кўпроқ ўрганишни хоҳловчиларга бепул адабиётларни таклиф этади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

 

Нуриддин домла Холиқназаров
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби

Ушу бўлимдаги асосий материаллар Жалолиддин Нуриддиновнинг "Ҳаж ва умра қўлланмаси"дан олинди

Top