muslim.uz

muslim.uz

Қуръони каримда фарзанд тарбияси ҳақида

Бугун, 7 апрель куни жомеларимизда “Анкабут” сураси 46-оятидан “Аҳзоб” сураси 30-оятигача ўқилади.

Иброҳимжон домла Қодиров

Қўқон шаҳар "Саодат" масжиди имом-хатиби



Бугун, 7 апрель жума куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги "Имоми Аъзам" жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этадилар.

Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал Муфтий ҳазратларининг сермазмун суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбатни қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатишга таклиф этамиз.

https://youtube.com/live/6XyrQ1LhsGA?feature=share 

https://www.facebook.com/muslimuzportal 

Telegram voiсe: https://t.me/muslimuzportal?livestream 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Шу йил 5 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази ҳамда Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасига ташриф буюрдилар.

Муфтий ҳазратлари ташрифни марказ илмий ходимлари томонидан нашр этилган 70 дан зиёд китоб, рисола ва таржима ишлари ҳамда Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси фаолияти, талабалар ва педагог-ўқитувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишишдан бошладилар.
Дастлаб Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида таълим учун яратилган шароитлар ҳамда талабаларнинг дарс жараёни билан яқиндан танишдилар. Муфтий ҳазратлари талабаларга ўз соҳаси бўйича билимларни пухта эгаллашлари, келажакда етук олим бўлиб етишишлари лозимлигини тушунтирар экан, ўз фикрларини айни пайтда дунёдаги вазиятни теран англайдиган кадрларга эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам юқорилиги билан изоҳладилар.


Муфтий ҳазратлари Таълим муассасаси талабалари билан бўлган дарс жараёнида иштирок этдилар ва талабаларга фиқҳ фанига оид саволлар бердилар. Талабалардан фиқҳий саволларга фаол жавоб бериб, араб тилида мулоқот қилган иқтидорли талабалар ва кам таъминланган оила фарзанди бўлган толиби илмларнинг жами 15 нафарига Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 27 миллион сўмлик моддий рағбатлантирилди. Муфтий ҳазратлари томонидан қилинган бу моддий рағбатлантириш талабаларнинг илм олишга бўлган қизиқишларини янада оширди.
Шундан сўнг Муфтий ҳазратлари таълим муассасаси фаолияти, ўқув хоналари, кутубхона, медиастудия ҳамда таълим ва тадқиқот учун яратилган шароитлар билан таништирилди.
Муфтий ҳазратларининг ташрифи доирасида Марказ илмий ходимлари ва таълим муассасаси мударрис ва талабалари билан “Устоз ва шогирдлик мақоми” тўғрисида илмий суҳбат бўлиб ўтди.
Муфтий ҳазратлари мажлисда йиғилганларга илм талаб қилиш йўлида чекиладиган машаққатлар, илмга қандай йўллар билан амал қилиниши, илм йўлида юрганларни даражалари ва илм ўзаро музокара қилиш ҳамда илмда бардавом бўлиш билан ривож топиши ҳақида батафсил Қуръони карим оятлари, ҳадиси шариф ва уламоларнинг ҳаётидан мисоллар билан тушунтириб бердилар.
Суҳбат асносида муфтий ҳазратлари талабаларга: “Менга ихтиёр берилганда талабаликни танлаган бўлар эдим. Чунки талабалик бу улуғ шараф. Сизларнинг оёғингиз остида фаришталар қанотини тўшаб жаннатга етакламоқда. Устозларни рози қилинглар, уларни хизматини қилиб, дуосини олишга ҳаракат қилинглар. Зеро, устозлар дуосини олган шогирд илмидан ва ҳаётидан барака топади”, – деб таъкидладилар.


Ташриф сўнгида Муфтий ҳазратлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг асосий мақсади таълимни ривожлантириш, дин ва жамият тараққиёти учун керак бўлган етук кадрлар тайёрлаш ҳамда бу йўлда хизмат қилаётган устоз ва талабаларни доимий қўллаб-қувватлашдан иборат эканлиги таъкидланди.
Муфтий ҳазратлари Марказ ва таълим муассасаси фаолиятини янада ривожлантириш борасида ўзларини фикрларини билдириб, бу муассасаларда фаолият олиб бораётган устозлар, илмий ходимлар ва талабалар ҳаққига дуо қилдилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Саудия Aрабистони расмийлари умра зиёратчиларидан ўзлари билан катта миқдордаги нақд пул ёки қимматбаҳо буюмларни олиб юрмасликка чақирди.     Мазкур хабар “Ҳаж” ва “Умра” вазирлиги томонидан эълон қилинди. Хусусан, вакиллик зиёратчиларга Қироллик ҳудудига тилла қуйма, қимматбаҳо тошлар ва умуман қимматбаҳо металларни ҳамда 16 минг доллардан (60 минг саудия реёли) кўп бўлмаган нақд пулни олиб кирмасликни тавсия қилди.

Расмийлар, шунингдек, диндорларни расмий веб-сайтлардан банк дастурларини юклаб олиш, банк ҳисоби маълумотларини алмашмаслик ёки номаълум шахсларга пул ўтказмаслик, номаълум манбалардан келган СМС хабарларга эътибор бермасликка чақирди. Бундан ташқари, “ар-Риёд” расмийлари зиёратчилардан бирор кишини фирибгарликда гумон қилса, бу ҳақда вазирлик ёки тегишли идораларга хабар беришни тавсия қилди.  

Aввалроқ вазирлик оломонни камайтириш ва зиёратчиларнинг жойларга бемалол ва қулай боришини таъминлаш мақсадида мусулмонларни Рамазон ойида фақат бир марта Умра зиёратига боришга чақирган эди, деб ёзади “Российская газета” матбуоти.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

"Маърифий суҳбатлар" кўрсатуви

(05-04-2023)

Ушу бўлимдаги асосий материаллар Жалолиддин Нуриддиновнинг "Ҳаж ва умра қўлланмаси"дан олинди

Top