muslim.uz

muslim.uz

Саудия Арабистони оммавий ахборот воситалари тарихий масжидлар Масжидун Набавий ва Қубо масжидини ривожлантириш лойиҳаси тафсилотларини эълон қилди, деб ёзади “ИҚНA” сайти “Алявма 7”га таяниб хабар берди.
“Нигоҳ-2030” лойиҳасига мувофиқ, Пайғамбаримиз масжидида намоз ўқиш имкониятини кенгайтириш мақсадида Саудия Aрабистони расмийлари икки миллион намозхонни жойлаштириш режасини илгари сурмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида Қубо масжиди ва унинг атрофидаги ҳудудларда ҳам бунёдкорлик ишлари олиб борилади.
Лойиҳада Қубо масжиди (Ислом тарихида қурилган биринчи масжид) ва унинг атрофидаги майдони 50 000 квадрат метрга, яъни ҳозирги майдонидан 10 баравар кўп, сиғими эса 66 000 намозхонга етказилади. Ушбу масжид ҳижрийнинг биринчи йилида ташкил этилганидан бери энг йирик ободонлаштириш лойиҳасига айланади.

Шу билан бирга, Aл-Ҳарамайн ёки Икки муқаддас поездлар бошқармаси раҳбарияти Рамазон ойида Макка ва Мадина шаҳарлари ўртасидаги рейслар сонини Каъба зиёратчилари бемалол ҳаракатланиши учун 100 та рейсга етказганини маълум қилди.

ЎМИ ходими И.Аҳмедов тайёрлади.

Рамазон ойида ҳикмат кўп. Аввало, мўмин-мусулмон бу муборак ойда ўзини тарбиялайди. Кун бўйи очлик, ташналикка чидаш орқали кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларнинг аҳволини кўз олдига келтиради. Бир кун очлик ва ташналик қандай эканини амалда кўради. Шу туфайли муҳтож оилалар ҳолидан хабар олишга шошилади.

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Тошкент туманига ташриф буюриб, туман бош имом-хатиби билан биргаликда ҳомийларни жалб қилган ҳолда "Ҳазрати Билол" масжиди ҳудудидаги 100 та кам таъминланган оилага ифторлик дастурхони ёзди.
Ўттизта хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Аллоҳ таоло эҳсонларни қабул қилсин. Савобларини кўпайтириб берсин. Бу хайрли ишнинг бошида турган азизларимиздан Ўзи рози бўлсин.

Fitrat.uz 

Рамазон суҳбатлари 10-сон

ZO'RTV

Президентимизнинг жорий йил 17 февраль куни Бухоро вилоятига ташрифи чоғида Ўзбекистон мусулмонлари идорасига кам таъминланган оилалар вакилларини Умрага юборишда давлат томонидан ёрдам бериш бўйича топшириқ берилган эди.

Натижада Давлат раҳбарининг ташаббуси билан Умра зиёратига боришни ният қилиб, имконини тополмай турган кўплаб эҳтиёжманд юртдошларимизнинг орзуси руёбга чиқди.

Муборак Рамазон ойида юртимиздаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар, ижтимоий дафтарларда рўйхатда турган хонадонлар вакиллари, фахрийлар давлат томонидан берилган йўлланма асосида Саудия Арабистонининг Макка ва Мадина шаҳарларида Умра зиёратини амалга ошириб қайтди.

Бухоро вилоятидан ҳам давлатимиз кўмаги билан Умра зиёратига борган 100 нафар юртдошимизга бу бахт насиб этди. Бухоролик зиёратчилар зиёратни адо этиб юртимизга қайтиб келди.

Муқаддас сафардан қайтган бухоролик зиёратчилар ҳокимлик ва жамоатчилик вакиллари, яқин қариндошлари томонидан Бухоро темир йўл вокзалида кутиб олинди.

Қоракўл тумани Зарафшон маҳалласида яшовчи Моҳира Асадова ҳам давлатимиз кўмагида Умра амалларини адо этди.

– Каъбани зиёрат қилиш истагини анчадан бери қалбимда сақлаб келаётган эдим, – дейди Моҳира ая. -Кўп йиллик орзуларимни ушалишига сабабчи бўлгани учун Президентимиздан бир умр миннатдорман.

Зариф Комилов, ЎзА

Ушу бўлимдаги асосий материаллар Жалолиддин Нуриддиновнинг "Ҳаж ва умра қўлланмаси"дан олинди

Top