muslim.uz
Муфтий ҳазратлари халқаро саммитда нутқ сўзладилар
15 ноябрь куни Озарбайжон Республикаси пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган Иккинчи Боку дунё диний етакчилари саммитида нутқ сўзладилар. Ушбу саммитда 5 та қитъадан келган 85 дан ортиқ мамлакат вакиллари ва 350 дан зиёд меҳмонлар иштирок этмоқда.
Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари нутқларининг аввалида Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода жанобларининг муборак 70 ёшга тўлишлари ва шайхулисломлик фаолиятларининг 40 йиллиги муносабати билан қутладилар. Шайхулислом жанобларининг Ислом дини маърифатини кенг тараннум этиш, мўмин-мусулмонлар ҳамжиҳатлигини таъминлаш ва динимиз равнақи йўлида олиб бораётган меҳнатларини алоҳида қайд этдилар.
Дарҳақиқат, Ислом динининг эзгу таълимотларини гўзал шаклда етказиш савоби улуғ амаллардан ҳисобланади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда Ўз динига хизмат қилувчиларни шундай ифода этади: “Эй, имон келтирганлар! Агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангиз (динининг ривожи учун ҳаракат қилсангиз), У ҳам сизларга ёрдам берур ва қадамларингизни собит (барқарор) қилур” (Муҳаммад, 7).
Ҳамкорликда Ислом динининг асл қадриятлари ва инсонпарварлик ғояларини тарғиб этиш, турли хатарларга қарши биргаликда курашиш ва мўмин-мусулмонларнинг орзу-умидларини рўёбга чиқаришдаги саъй-ҳаркатлар таҳсинга лойиқ эканига маърузада катта урғу қаратилди.
Муфтий ҳазратлари ҳар икки қардош давлат раҳбарлари ўзларининг доно сўзлари ҳамда амалий саъй-ҳаракатлари билан минтақаларимизда тинчлик-барқарорликни мустаҳкамлаш, халқларимизнинг ҳамкорлигини янада ривожлантиришга катта ҳисса қўшаётганларини мамнуният ила изҳор қилдилар.
Ушбу Саммитда таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, етук экспертлар, давлат ва дин арбоблари долзарб мавзулардаги чиқишларини давом эттирмоқдалар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Бароқхон пештоқида нима ёзилган
Бароқхон мадрасаси Тошкентда қурилган ўзига ҳос меъморий иншоот ҳисобланади. Мадраса 1531-32 йилларда, яъни 16- асрнинг 2- ярмида бунёд этилган. Ҳовлиси атрофида ҳужралар ва ички тарафида пештоқ бўлиб, мадрасанинг ғарбий қисми бирмунча олдинга чиққан. Пойдевори тошдан, қалин деворлари турли ҳажмдаги пишиқ ғиштдан ишланган. Баъзи жойлари синчли. Бароқхон мадрасаси ўрнида дастлаб 2 та (катта ва кичик) мақбара бўлган. Кичик мақбарада Бароқхон қабри бор. Кейинчалик бино мадрасага айлантирилган. Иншоот бир неча бор зилзиладан шикаст кўрган. Кўп қисмлари қайта таъмирланган. Собиқ Иттифоқ даврида ушбу мадраса Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идораси биноси бўлган. 2007 йили Бароқхон мадрасаси тўлиқ таъмирланди. Пештоқлари ва гумбазлари қайта безатилди. Мадраса ўзининг маҳобати ва безаклари билан алоҳида таасурот қолдиради. Унинг киравериш пештоқига сулс хатида Қуръони Каримнинг “Оли Имрон” сураси 104- ояти битилган. Ёзувлар тепасига эса куфий хатида “Мулк-Aллоҳники”, “Боқийлик – Aллоҳга ҳос” калималари такрор-такрор битилган.
Таржимаси: “Меҳрибор ва раҳмли Aллоҳ номи билан (бошлайман). Сизлардан яхшиликка даъват этадиган, амри маъруф ва наҳйи мункар ишларни олиб борадиган(бир) уммат бўлсин! Aйнан улар (охиратда)нажот топгувчилардир”. (“Оли Имрон” сураси 104 оят)
Мадрасанинг икки ён томони юқори ва қуйи қисмида куфий ёзув хатида “Aллоҳ буюк” калимаси битилган.
Мадрасанинг ички ҳовлиси ғарбий пештоқининг ўнг ва чап томонларига ҳам ёзувлар битилган.
Ғарбий пештоқнинг ўнг томонида сулс хатида Қуръони Каримнинг “Шўро” сураси 38 ояти ёзилган. Тепасидаги куфий ёзувда эса “Мулк- Аллоҳники” калимаси такрорланиб келади.
Таржимаси: “Аллоҳ таоло айтди: “Улар Парвардигорларига ижобат этган ва намозни мукаммал адо этган зотлардир. Уларнинг ишлари ўзаро маслаҳат (билан) бўлур ва Биз уларни ризқлантирган нарсалардан (муҳтожларга) эҳсон қилурлар” (“Шўро” сураси 38 оят)
Пештоқнинг чап томонида эса сулс хатида хадис битилган ҳамда куфийда “Расуллуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам дедилар” дея икки марта ёзилган.
Ҳадис таржимаси: “Олимлар пайғамбарларнинг ворислари ҳисобланади. Пайғамбарлар дирҳаму динор (тиллаю кумуш)ни мерос қолдирмади. Улар илмни мерос қилиб қолдирган, ким уни (илмни) олса, улуғ насибага эришади” . (Сунан ат-Термизий. 2682 ҳадис; Сунан Абу Довуд. 3641 ҳадис)
Мадраса безаклари ва битикларини ҳар бир кишини ўзига мафтун этади. Айниқса битиклар маъносини тушунган киши аждодларимиз қолдирган ҳикматли илмларга тан беради.
Мақола ва расмлар муаллифи: Шаҳзод Шомансуров.
Аҳли сунна вал жамоа эътиқоди: АЛЛОҲ ТАОЛО ҲЕЧ КИМНИ КУФРГА ҲАМ, ИМОНГА ҲАМ МАЖБУР ЭТМАГАЙ
Одам алайҳиссаломнинг пушти камарларидан қиёматгача дунёга келадиган зурриётларни майда заррачалар шаклида чиқариб, уларга ақл ато этди ва уларга хитоб қилиб, ўз тоатига буюрди, маъсиятидан қайтарди. Улар Аллоҳни Раббимиз деб иқрор этдилар. Бу уларнинг имони деб саналди. Бас, ҳар бир туғилган инсон авлоди шу фитрат (табиат) билан дунёга келур. Шундан кейин ҳар ким куфрга кетган бўлса, демак, у мазкур имонни ўзгартирган бўлур. Ҳар ким имон келтириб, тасдиқ этган бўлса, демак, у барқарор қолибдур ва давом этибдур. Аллоҳ таоло ҳеч кимни куфрга ҳам, имонга ҳам мажбур этмагай. Шунингдек, ҳеч кимни мўъмин ёки кофир қилиб яратмагай. Балки, инсонларнинг ҳар бирини мустақил шахс сифатида яратган. Имон билан куфр бандаларнинг ишидир. Аллоҳ таоло куфрга кетган кишини ўша пайтнинг ўзида кофир деб билади. Қачонки у шундан кейин яна имон келтирса, ўша пайтнинг ўзида уни мўъмин деб билади ва дўст тутади. Лекин унинг илми ҳам, сифати ҳам ўзгармаган бўлур.
(Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг
“Фиқҳи акбар” китоби)
Ёлғон иллатдир
Икки олам сарвари – пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз умматларини саодатманд бўлишга ундаб, гуноҳ ва маъсиятга бошловчи ишлардан узоқ бўлишга чақирганлар. Шунингдек, мусулмонларни Аллоҳ таоло буюрган амалларни чин ихлос, иймон-эътиқод билан адо этиб боришга чақириб: “Кимки ўзи билан Аллоҳ таоло ўртасидаги муносабатларни яхши қилиб борса, Аллоҳ таоло у билан одамлар ўртасидаги муносабатларни яхшилаб қўяди. Кимки ички кўринишини ислоҳ қилиб юрса, Аллоҳ таоло унинг ташқи кўринишини ислоҳ этиб қўяди”, деганлар.
Ислом дини инсон тарбиясига ва уни комиллик сари интилишига катта аҳамият беради. Инсонларни комилликдан тўсадиган амаллардан бири бу ёлғон сўзлашликдир.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси шарифларида: “Ўзингизга тўғри сўзликни лозим тутинг, чунки тўғри сўзлик яхшиликка етаклайди, яхшилик эса жаннатга олиб боради. Инсон тўғри сўзликка одатланса, Аллоҳнинг наздида сиддиқлар (доимо тўғри сўзловчилар) қаторига ёзиб қўйилади. Ёлғон гапиришдан сақланинглар, чунки ёлғончилик инсонни ёмонликка бошлайди, ёмонлик эса дўзахга олиб боради. Инсон ёлғон гапириб ёлғончиликка одатланса, у Аллоҳнинг наздида каззоблар (доимо ёлғон сўзловчилар) қаторига ёзиб қўйилади”, деганлар.
Одатда одамлар ёлғонга унчалик эътибор бермай гапираверадилар. Ёлғон фақат ёлғон гапиргувчининг ўзигагина зарар келтиради холос, деб ўйлайдилар. Ҳолбуки, исломда арзимас деб ҳисобланган ёлғонга ҳам жиддий эътибор берилади ва унга қарши курашилади.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир гўдак болага “мана буни ол деса-ю”, ҳеч нарса бермаса, у одам ёлғончи бўлади”, дедилар.
Имом Молик ривоят қилган ҳадиси шарифда эса, қуйидагилар айтилади. Ҳадисни ривоят қилгувчи Сафвон ибн Сулайм розияллоҳу анҳу айтадиларки: “Эй Аллоҳнинг Расули! Мўмин қўрқоқ бўладими?”, деб сўралди. У зот “Ҳа”, дедилар. “Эй Аллоҳнинг Расули! Мўмин бахил бўладими?” деб сўралди. У зот “Ҳа”, дедилар. “Эй Аллоҳнинг Расули! Мўмин ёлғончи бўладими?”, деб сўралди. У зот “Йўқ”, дедилар”.
Ушбу ҳадиси шарифдан кўриниб турибдики, қўрқоқлик ва бахиллик ҳам аслида салбий сифат бўлса ҳам, ёлғончиликнинг олдида арзимас бўлиб қолмоқда. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадисда жумладан шундай дейилади: “Бир одам келиб “Эй Аллоҳнинг Расули! Дўзах амали нимадир?”, деб сўради. Расулуллоҳ: “Ёлғончиликдир. Агар банда ёлғон гапирса, фожирлик қилади, фожирлик қилса, кофир бўлади, кофир бўлса, дўзахга киради”, деб жавоб бердилар.
Ҳадиси Қуддисийда айтилганидек: “Эй Одам ўғли! Менга исён қилаётганингда, бирор гуноҳ қилмоқчи бўлганингда, Менинг гуноҳкорларга ғазаб қилишимни эслаб, ақл-ҳушингни йиғиб, гуноҳ қилишдан ўзингни ҳеч орқага тортдингми?”
Имоми Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда ёлғончилик – мунофивликнинг учдан бир қисми сифатида баён қилинган: “Мунофиқнинг аломати учтадир: Гапирса, ёлғон гапиради, ваъда, берса, хилоф қилади, аҳд қилса, алдайди”.
Асбиҳоний Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ота-онага яхшилик қилиш, умрни зиёда қилади. Ёлғон, ризқни қисқартиради. Дуо, қазони қайтаради”, деганлар.
Бугунги кунда инсонларда одатий холга айланиб бораётган ёлғончилик, ваъдага вафосизлик каби салбий холатлар аста секинлик билан ривожланиб келаётган жамиятимизга ҳунук оқибатларни олиб келишлиги мумкин. Бунинг олдини олиш учун ҳар биримиз уйимизда, махалламизда, иш жойимизда ёлғончилик, бевафолик оғир гуноҳ эканлигини бир-биримизга эслатиб турмоғимиз керак.
А.Наимов,
Қувасой шаҳар бош имом-хатиби
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 15 ноябрь куни Мавлиди шариф ўқиладиган масжидлар
Хабарингиз бор, Робиъул аввал ойи муносабати билан Жума намозларида диёримиз масжидларида Имом Жаъфар Барзанжий раҳматуллоҳи алайҳ томонидан Набий алайҳиссалом туғилишлари, ҳаёт йўллари, аҳлоқлари тўғрисида битилган, халқ орасида машҳур бўлган “Мавлиди шариф” ва ўзбек тилидаги саловоти шарифлар ўқилмоқда.
Бугун 15.11.2019 санасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги қуйидаги масжидларда Жума намози олдидан Мавлиди шарифлар ўқилади:
Учтепа тумани:
- “Чўлпон ота” жоме масжиди. (Манзил: Кўҳна Чўпон ота маҳалласи 13-мавзе. Тел.:+998 71 275 25 31)
- “Ҳазрати Умар”жоме масжиди. (Манзил: Учтепа тумани, М.Уйғур кўча, 556а-уй. Мўлжал: ”Чароғон” ресторани. Тел.:+998 71 228 50 36)
- “Кўкча оқтепа”жоме масжиди. (Манзил: Учтепа тумани, Шула кўчаси,12-уй. Тел.:+998 71 271 44 98)
- “Бешқайрағоч”жоме масжиди. (Манзил: Учтепа тумани, Маннон Уйғур кўчаси 555-уй. Тел.:+998 71 247 73 94, +90 319-26-27)
- “Абдулҳамид ҳожи”жоме масжиди. (Манзил: Муаллим кўчаси 2-уй. Тел.:+998 71 247 39 56 )
- “Мирбобо ота”жоме масжиди. (Манзил: Учтепа тумани, Юсуф Саккокий 1-тор кўчаси 21-уй. Тел.:+998 71 228 52 61)
- “Бурҳониддин Марғилоний”жоме масжиди. (Манзил: Уккоша кўча (Ёрмухаммедов) 1 тор 35 уй. Тел.:+998 71 241 01 62)
- “Маҳкамбой ҳожи ота”жоме масжиди. (Манзил: Оқшом кўча, 25А-уй. Тел.:+998 71 228 63 35)
- “Абу Талҳа ” жоме масжиди. (“Абдулла Қодирий” маҳалласи, Тавалло кўчаси, 12-уй. Тел.:+998 71 228 52 49, +97 771-91-60)
- “Файзуллахўжа ўғли Муродҳожи” жоме масжиди. (Манзил: Кўркамобод маҳалласи, Нашриёт кўчаси, 250А-уй. Тел.:+998 93 546 42 10)
Бектемир тумани
- “Хутон”жоме масжиди. (Бектемир кўчаси 46 уй. +998 71 292 92 11)
- “Қорасоқол ота” жоме масжиди. (Бинокор маҳалласи Шоликор кўчаси 1 уй. Тел: +98 311-00-81, +90 347-67-65)
Олмазор тумани
- “Тўлқин Акром ўғли ” жоме масжиди. (Чиғатой Оқтепа маҳалласи, Форобий кўча 418-уй. Телефон: +998 71 246 06 86.)
- “Иброҳим ота” жоме масжиди. (Иброҳим Ота кўчаси 20-уй. Тел: +93 532-27-50 )
- “Искандархўжа” жоме масжиди. (Уста Олим кўчаси 46а-уй. Телефон: +998 71 240 67 28)
- “Сафобой ота”жоме масжиди. (Муҳокама кўчаси, 11а-уй. Тел.: +998 93 578-89-22)
- “Аҳмаджон қори” жоме масжиди. (Олимпия мавзеси, Мухбир кўчаси 15-уй. Телефон: +998 71 227 83 01)
- “Ҳофиз Кўҳакий” жоме масжиди. (“Ҳофиз Кўҳакий” маҳалласи, Сағбон кўчаси, 61-уй. Тел.: +998 93 396-93-22)
- “Қаффоли Шоший”жоме масжиди. (генерал К.Ғофуров кўча 101-уй. Телефон: +998 71 227 61 92.)
Яккасарой тумани
- “Яккасарой”жоме масжиди. (Яккасарой кўчаси 5-уй. Тел: +71 250 54 09, +90 905-41-61)
- “Усмон ибн Мазъун”жоме масжиди. (“Қушбеги” маҳалласи кичик халқа йўли, Х.Умаров кўчаси №41 уй. Тел.: +998 71 250 27 39)
- “Раҳимжон ҳожи ота”жоме масжиди. (Академик Сирожиддинов кўчаси, 48 уй. Тел.: +998 71 253 45 60)
Миробод тумани
- “Валихўжа ўғли Норхўжа”жоме масжиди. (Миробод тумани, Файзобод 1-тор кўчаси 26-уй. Телефон: +998 71 283 07 33)
Мирзо Улуғбек тумани
- “Тўра бува”жоме масжиди. (Султония кўчаси, 70а-уй. Тел.: +998 71 264 03 31, +93 746 67 67)
- “Шайх Зиёвуддинхон”жоме масжиди. (Яланғоч маҳалласи, Темур Малик кўчаси 15-уй. Тел.: +998 71 263 64 74)
- “Тепамасжид”жоме масжиди. (Ф.Хўжаев маҳалласи, Тепамасжид кўчаси 2а-уй. Тел.: +998 71 262 01 64)
- “Олтинтепа”жоме масжиди. (Қурбонов кўчаси 111 уй. +998 71 266 60 96)
Шайхонтоҳур тумани
- “Шайх Зайниддин” жоме масжиди. (Кўкча даҳаси, Маннон Уйғур кўчаси-378 уй. Тел.: +998 71 243 25 22)
- “Мунаввар қори” жоме масжиди. (Илғор маҳалласи, Алоқа кўчаси 30-уй. Тел.: +998 71 242 01 32, 99.890-25-55)
- “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди. (Янгиобод маҳалласи, Камолон кўчаси 7-уй. Тел.: +998 71 227 09 83)
- “Фотимаи Заҳро” жоме масжиди. (Чўпон ота маҳалласи, Шокир Алимов кўчаси 47-уй. Тел.: +998 71 273 59 33)
- “Эшонгузар” жоме масжиди. (Каттабоғ кўчаси, 58-уй. Тел: +93 551-12-98, +94 680-32-46)
- “Оқ тунукали” жоме масжиди. (Ҳувайдо маҳалласи, Зафаробод кўчаси 43-уй. Тел.: +90 980-42-81)
- “Ҳувайдо” жоме масжиди. (Ҳувайдо 2-тор кўча 49а-уй. Тел.: +998 71 249 96 17, +93 509-17-27)
- “Коҳ ота” жоме масжиди. (Коҳ ота кўчаси 105а-уй. Мўлжал: Себзор даҳаси йўли “Нурафшон” кўчаси кесишмаси)
- “Баланд” жоме масжиди. (Қоратош маҳалласи, Бешёғоч кўчаси, 173-уй)
- “Мўйи муборак” жоме масжиди. (Самарқанд дарбоза кўчаси “Чорсу” маҳалласи 13-А уй. Тел.: +71 245 44 19)
- “Фирдавс” жоме масжиди. (Шайхонтоҳур тумани, Боғкўча маҳалласи 21а-уй. Тел.: +998 71 242 25 08)
- “Ислом нури” жоме масжиди. (Шофайзи маҳалласи, Қизилғунча 4-тор кўчаси 4-уй. Тел.: +71 243 46 95, +93 509-42-25)
- Яшнобод тумани
- 40. “Холид ибн Валид ” жоме масжиди. (К.Худойбердиев маҳалласи Чилон ота кўчаси 17-уй. Тел: 298-24-14)
- 41. “Ал Ҳудайбия” жоме масжиди. (“Бирлашган” маҳалласи, Бешариқ кўчаси 17А уй. Телефон: +998 71 294 64 04)
- 42. “Имом Аъзам ”жоме масжиди. (Висол кўчаси, 90А уй. Тел: +71 283 00 48, +90 950-17-79)
- Чилонзор тумани
- “Собитхон ҳожи ”жоме масжиди. (Чилонзор маҳалласи, Ҳ.Қодирий 3-тор кўчаси 19-уй. Тел: +98 367-08-78, +90 316-61-00)
- “Носирхон”жоме масжиди. (Катта Дўмбирабод маҳалласи, Наққошлик кўчаси, 56-уй. Тел:+71 279 72 54, +97 477-14-62)
- “Катта Қозиробод” жоме масжиди. (Катта Қозиробод маҳалласи, Чилонзор кўчаси, 82а-уй. Тел: +71 277 56 85)
- “Дўмбиробод”жоме масжиди. (Дўмбираобод маҳалласи, Дўмбиробод 4-тор кўчаси 23-уй. Тел: +998 71 279 09 90)
- “Убай ибн Каъб” (“Бўрижар”)жоме масжиди. (“Бўрижар” маҳалласи, Ал Хоразмий кўчаси, 63-уй. Тел:, +90 956-42-25)
- “Бўта бува”жоме масжиди. («Бешқўрғон» маҳалласи, Бешқўрғон кўчаси 2а-уй. Тел: +998 71 287 99 17)
- “Муҳсинхон тўра ” жоме масжиди. (“Тирсакобод” маҳалласи, Юқори Дархон кўчаси,30-уй. Тел: +998 71 279 08 24)
Юнусобод тумани
- “Юнусобод оқтепа”жоме масжиди. (Манзил: Чинобод кўчаси 127-уй. Тел. :+71 222 27 82 , +94 357-44-44)
- “Масжидул хайр” жоме масжиди. (Бободеҳқон маҳалласи, Мирзаобод кўчаси, 74-уй. Тел.:+998 71 223-88-08)
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
Занги ота тумани
- “Абдужалилбоб” жоме масжиди. (Манзил: Абдужалилбоб маҳалласи. Тел: 94 331 01 46)
- “Аммор ибн Ёсир” жоме масжиди. (Қиргузар, маҳалласи. Тел: 93 560 00 90)
- “Ботир” жоме масжиди. (Ботир маҳалласи. Тел. :99 790 84 08)
- “Эшонгузар” жоме масжиди. (Манзил: Нурафшон маҳалласи, Тел: 99829 01 10)
- “Ниёзмат ота” жоме масжиди. (Пастдархон маҳалласи. Тел: 99 866 67 79)
- “Бешқўрғон” жоме масжиди. (Бешқўрғон маҳалласи. Тел: 97 732 41 49)
Тошкент тумани
- “Абдуллоҳ ибн Аббос” жоме масжиди. (Манзил: Дийдор маҳалласи. Тел: 90 906 74 31)
- “Холмуҳаммад ота” жоме масжиди. (Ойдин ҳаёт маҳалласи. Тел: 93967 90 07)
Қибрай тумани
- “Саъдулла ота” жоме масжиди. (Маданият маҳалласи. Тел: 97 769 96 76)
- “Байтқўрғон” жоме масжиди. (Манзил: Байтқўрғон маҳалласи. Тел: 97 745 57 72)
- “Ўн қўрғон” жоме масжиди. (Ўн қўрғон маҳалласи. Тел: 99 871 11 52)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мадҳ этилган, саловот айтилган давраларга нур ёғилади, қалблар Ул муборак зотнинг исмлари, муборак сийратлари билан ҳушбўй мушк таратади. Бу онда дуолар мустажоб бўлади. Фурсатни бой берманг азизлар, Мавлиди шарифларга марҳабо!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими