muslim.uz
Ит боққан кишининг кунлик савоби камаядими?
Кўпчилик фуқароларимиз томонидан уйида ит боқиш одати учраб туради. Бунинг ҳукми шариатимизда қандайлигини эса кўпчилик билмаслиги мумкин.
Абу Талҳа (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) “Фаришталар ит ва сурат бор уйга кирмаслар”, дедилар” (Имом Бухорий).
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар: “Кимки ит боқса ҳар куни савоб ишларига бериладиган ажрлардан бир қийрот (ёки икки қийрот) камаяди. Қўриқчи, подачи ва овчи итлар бундан мустаснодир” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Шу ўринда “қийрот” сўзига изоҳ сифатида қуйидаги ҳадисни келтирсак:
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар: “Ким жанозага қатнашса ва намоз ўқигунча турса, унга бир қийрот, агар маййит дафн этилгунга қадар бўлса, икки қийрот савоб ёзилади”. “Икки қийрот нима?” – деб сўралди. Айтдиларки: “Икки улуғ тоғ мисличадир”. Имом Муслим ривоятида “Унинг кичиги Уҳуд тоғидек”, дейилган.
Ривоятларда келтирилишича, қиёмат аломатларидан бири кишиларнинг ит боласини боқишни одат қилишларидир. Ҳатто бу ишни улар ўз фарзандини парваришлагандан ҳам юқори даражага қўйишади (Табароний, Ҳоким ривояти).
Ҳадисдан маълум бўладики, уй қўриқлайдиган, подага қарайдиган ва овчи итлардан бошқасини боқиш мумкин эмас. Демак, қизиқиш учун уйда ит сақлаш ва боқиш шариатда қайтарилган.
“Сўраган эдингиз” китобидан
ЎМИ Матбуот хизмати
Online: Қуръон мусобақаси (Facebook)
Зиёратчиларимиз икки дунё ободлигини сўрашмоқда
Умра амалларини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетган зиёратчиларимиз шу кунларда Макка ва Мадина шаҳарларидаги табаррук жойларни зиёрат қилиб, руҳониятларини бойитишмоқда ва қалбларидаги энг эзгу дуоларини қилишмоқда.
Улар Мадинаи мунаввара шаҳридаги Уҳуд тоғи, Қубо ва Қиблатайн масжидларини зиёрат қилишган бўлса, Маккаи мукаррама шаҳридаги Арафот, Мино, Муздалифа водийлари ҳамда Савр ва Нур тоғлари атрофида ибодатлар қилишган.
Зиёратчилар дуолар мустажоб бўладиган заминларда туриб, юртимиз ҳамиша омон, элимиз тинч ва икки дунёимиз обод бўлишини Яратгандан илтижо қилиб сўрашмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида бўлиб ўтган Қуръон мусобақасининг ғолиблари билан танишинг
Ҳифз йўналиши
18-25 ёш
1. Нуриддинов Сайдулло
2. Маҳмудов Алишер
3. Яхёев Абдулбоситхон
26-40 ёш
1. Мирзаев Юсуфжон
2. Қорабоев Абдулхай
3. Норматов Раҳматуллоҳ
Тиловат йўналиши
18-25 ёш
1. Муҳаммадазимов Абдураҳмон
2. Каримов Жаҳонгир
3. Усмонбеков Абдулло
26-40 ёш
1. Фаттохов Зиёвуддин
2. Абдуқаҳҳоров Абдужаббор
3. Абдуллаев Абдуллажон
Мусобақанинг саралаш босқичи ғолибларига ташкилотчилар томонидан диплом ва совғалар берилди.
Қуръон мусобақасини Muslim.uz порталида кузатинг.
http://old.muslim.uz/index.php/hukumat-qarorlari/itemlist/user/280-muslimuz?start=6940#sigFreeIdbb80db6a5f
ЎМИ Матбуот хизмати