www.muslimuz
Онлайн: Муфтий ҳазрат халқаро илмий анжуманда иштирок этмоқдалар
Айни дақиқаларда Ўзбекистон халқаро ислом академиясида 16 ноябрь – “Халқаро бағрикенглик куни” муносабати билан “Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик – жамият барқарорлиги гарови” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.
Нуфузли анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари қатнашиб, маъруза қиладилар.
Халқаро анжуман тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда кузатиб боринг.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Садақа беришдан ҳам савоблироқ амал
Қуръони Каримдаги энг катта оят қарз олди-бердисига оид (Бақара 282). Шундан келиб чиқадики Ислом шариатида пул ёки бирор бир мулкни қарзга бериш жоиз. Лекин вазият эътиборидан қарз бериш вожиб, макруҳ гоҳида ҳаром ҳам бўлиши мумкин. Агар инсон ҳақиқатдан ҳам муҳтож бўлса бериш – суннат; бирор бир кишини ҳаётини қутқариш учун бўлса-вожиб; лағу нарсаларни сотиб олиш ёки ишлатиш учун бўлса-макруҳ; шариатда ҳаром бўлган ишлар учун берса-ҳаром.
Шу сабаб қарз берувчи қарздордан қаерга ва нима учун ишлатишини сўраши керак.
Қарз беришнинг даражаси садақа беришдан юқорироқ, чунки қарз берувчи ҳақдорни ишлашга ва қарзини қайтаришга ундайди, садақа эса олувчини ўзига ва ўз меҳнатига эмас, бошқаларга умид қилишга ўргатиб қўяди.
Қарз олиш мумкинлигига қарамасдан, мусулмон олмасликка ҳаракат қилиши керак. Қарз инсонни ҳаловатини ва тинчини бузади.
Луқмони Ҳаким бундай деганлар: "Қарз юкини кўтаришдан кўра, оғир тошларни кўтарганим яхшироқ".
Имом Байҳақий: "Қарздан четланинг! Чунки у кечалари қайғу ва ғамга, кундузлари эса, хорликка сабаб бўлади".
Қарз олаётганда ҳақдор қарзни ўз вақтида ёки олдинроқ қайтариш нияти билан олиши шарт. Ибн Можа айтади: "Ким бировнинг нарсасини қайтариш нияти билан олса, унга Аллоҳ ёрдам беради. Ким ишлатиш ва қайтармасликни ният қилса, Аллоҳ уни ҳалок этади".
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам барча ишларимизда бизга ўрнакдирлар. У зот яҳудийдан қарз олганлар ва гаровга совутларини берганлар. Бу қарз олишнинг энг яхши кўринишидир. Бу ҳолатда қарз олган берувчидан қочиб юрмайди, кейинчалик низолар келиб чиқмайди. Вафотидан сўнг қарзи қариндошларига юк бўлмайди.
Ҳақдор садақа бериши ва ҳаж амалини қилиши мумкин эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аҳли оиласи муҳтож ҳолда бўлган ва қарздор кишининг садақаси қабул қилинмайди," деганлар. Зеро, унинг биринчи навбатдаги вазифаси – елкасидаги қарздан қутилишдир!
Рисолат БАДРИДДИНОВА,
Тошкент Ислом институти 4-курс толибаси.
ОНЛАЙН: Муфтий ҳазрат Сардобадаги “Юсуф” масжиди очилишида иштирок этмоқдалар
Айни дамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Сирдарё вилоятига ташриф буюриб, Сардоба туманидаги “Юсуф” масжидида минглаб намозхонларга маърифий маъруза қилиб бермоқдалар.
Муфтий ҳазратнинг ташрифини эшитган сирдарёлик мўмин-мусулмонлар жоме масжидга тўп-тўп бўлиб келишмоқда.
Муфтий ҳазратнинг суҳбатларини сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин:
Youtube (https://youtu.be/1wpCYQnYqEA)
Facebook (https://www.facebook.com/muslimuzportal)
Instagram (http://www.instagram.com/muslimuzportali)
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Фотолавҳа: Сардобадаги “Юсуф” масжиди янги биноси очилишига катта тайёргарлик кўрилмоқда
Хабар берганимиздек, бугун, 16 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Сирдарё вилояти Сардоба туманида жойлашган “Юсуф” жоме масжидининг янгидан бунёд этилган иншоотининг очилиш маросимида қатнашадилар.
Айни пайтда масжид очилиш маросимига қизғин тайёргарлик ишлари кетмоқда.
Муфтий ҳазрат ташрифи ва суҳбатларини сайт-ижтимоий тармоқларимизда кузатиб боришингиз мумкин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal
Муфтий ҳазрат Сaрдобa туманидa қайта қурилган “Юсуф” мaсжиди очилишида иштирок этадилар
2021 йил 16 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Сирдарё вилояти Сардоба туманида жойлашган “Юсуф” жоме масжидининг янгидан бунёд этилган иншоотининг очилиш маросимида қатнашадилар.
Ушбу жоме масжид сув омборида юзага келган фавқулодда ҳолат натижасида зарар кўрган эди. Ўтган вақт мобайнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди мазкур масжидда кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб борди.
Бугунги кунга келиб ушбу жоме масжиднинг янги биносини қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланиб, мўмин-мусулмонлар фойдаланиши учун тайёр ҳолатга келтирилди.
Ташриф тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar