Рамазон

Рамазонга оид ҳадислар
  • Саҳл ибн Саъд (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллалоҳу алайҳи васаллам)дан ривоят қилади: “Жаннатнинг бир эшиги бордирки, унинг номи Раййондир. Қиёмат куни “Рўзадорлар қани? дейилади. Уларнинг охиргиси кириши биланоқ ушбу эшик ёпилади” (Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).
  • Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Рамазон келса, жаннат эшиклари очилади, дўзах эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади”, деганлар” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
  • Абу Саъид Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бир банда Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, ўша кунги рўзаси сабабли Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш йиллик масофага узоқ қилади”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).
  • Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким Рамазонда фарзлигига ишониб, савоб умидида рўза тутса, унинг аввалги гуноҳи кечирилади”, дедилар” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
  •  Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Саҳарлик қилинглар. Чунки саҳарликда барака бордир”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).
  • Абу Умома (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Мен: “Эй Аллоҳнинг Расули, менга Аллоҳ манфаат берадиган ишни амр қилинг”, дедим.  У зот (соллаллоҳу алайҳи васаллам): Рўзани лозим тут, унинг ўхшаши йўқдир”, дедилар” (Имом Насоий ва Ҳоким ривоят қилишган).
  • Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:  “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким рўзадорни ифтор қилдирса, унга ўшанинг ажрича ажр бўлур. Шу билан бирга, рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмас”, дедилар” (Имом Термизий ривояти).
  • Умму Уммора Ансория (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади:  “Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бу саҳобия ҳузурига киргандилар, у таом тортиқ қилди. У зот: “Ўзинг ҳам егин”, дегандилар, у: “Мен рўзадорман”, деди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Рўза тутган қайси одамнинг олдида  бошқалар овқатланса, то еб тугатгунларича (ёки тўйгунларича) фаришталар рўзадор ҳаққига дуода бўлади”, дедилар (Имом Термизий ривояти).
  • Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Саҳар таомидан наҳор рўзасига, қайлула уйқусидан кечанинг қиёмига ёрдам олинглар”, дедилар” (Ибн Можа, Ҳоким ва Табароний ривояти).
  • Саҳл ибн Саъд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:  “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:  “Модомики ифторни тез қилар эканлар, кишилар хайрликда бўлурлар”, дедилар (Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ривояти).
  • Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:  “Рамазоннинг қазосини хоҳласа тарқоқ, хоҳласа кетма-кет қилади”, дедилар” (Дорақутний ривоят қилган. Ибн ал-Жавзий  саҳиҳ деган).
  • Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Баъзи рўзадорлар борки, уларга рўзаси учун очликдан ўзга нарса бўлмас. Баъзи тунда бедор бўлганлар борки, уларга бедорлиги учун уйқусизликдан ўзга нарса бўлмас”, дедилар” (Ибн Можа, Аҳмад ва Ҳоким ривояти).
  • Абдураҳмон ибн Авф (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтадилар: “Аёл киши беш вақт намозини ўқиса, бир ой Рамазон рўзасини тутса, фаржини сақласа ва эрга итоат қилса, унга “Жаннатнинг  қайси эшигидан хоҳласанг, киравер”, дейилади” (Имом Аҳмад ривояти).
  • Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг саҳобаларидан бири: “Батаҳқиқ, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг Аржда, рўзадор ҳолларида, иссиқ ва чанқоқликдан бошларидан сув қуяётганларини кўрдим”, деди (Имом Абу Довуд, Насоий ва Аҳмад ривояти).
  • Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулулоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) (Рамазондаги охирги) ўн кунлик кирса, тунни қоим қилар ва аҳлларини уйғотардилар, беларини маҳкам боғлардилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Манбалар асосида

Мунира Абубакирова

тайёрлади.

 

 

 

 

 

78471 марта ўқилди
Другие материалы в этой категории: « Қадр кечасининг шукуҳи Рамазон барокатли ой »

ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ

КОНЦЕПЦИЯ

Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.

Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.

Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.

Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.

Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.

Ушбу рукнда:

- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;

- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;

- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;

- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.

Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.

 

Top