Рамазон-2019

Тошкент шаҳридаги 20 май кунидаги хатмоналар

Иймонли кишиларнинг бутун борлиғини муборак Рамазон ойининг шукуҳи тўла қамраган онлар. Масжидларимизда Аллоҳнинг муқаддас Каломи хатм қилинмоқда. Қалблари Қуръонга ташна мўминлар жомеларда қоим бўлиб, илоҳий каломга сомеъ бўлмоқдалар.

Бугун 20 Май, Муборак Рамазон ойининг мағфират даҳаси, 15-кунларидир. Тошкент шаҳридаги бир неча жоме масжидларда бу кеча Қуръони Карим хатмонаси яъни, Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқилиб, чин ихлос ила дуолар қилинади.

Бугун 20.05.2019 санасида Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларда Қуръони Карим хатмонаси якунига етади:

  1. “Аҳмаджон қори”жоме масжиди. (Манзил: Олмазор  тумани, Олимпия мавзеи, Мухбир кўчаси 15-уй. Телефон: +99871 227-83-01, +90 350-13-99)

Қорилар: Абдумажидов Ҳасанхон, Забихуллаев Абдураззоқ, Тожиддинов Нуруллоҳ

  1. “Дўстжонбой” жоме масжиди. (Олмазор тумани, Пахта маҳалласи, Сағбон кўчаси 9-уй. Телефон: +99871 229 73 69, +90 355-06-99)

Қорилар: Бобораҳимов Фазлиддин, Салоҳиддинов Нуриддин

  1. Иброҳим отажоме масжиди. (Олмазор тумани, Иброҳим Ота кўчаси 20-уй. Телефон: +93 532-27-50, +94 604-54-88)

Қорилар: Саидов Ҳудойберди, Шодмонов Сирожиддин, Сайдуллаев Нуруллоҳ, Тўрақулов Иброҳим

  1. “Алибек”жоме масжиди. (Манзил: Бектемир тумани, Ҳусайн Бойқаро кўчаси 1-уй. Тел.:+91 165-40-56, +93 554-57-33)

Қорилар: Норматов Нажмиддин,  Муродулло ўғли Зикрулло

  1. Валихўжа ўғли Норхўжажоме масжиди. (Миробод тумани, Файзобод 1-тор кўчаси 26-уй. Телефон: +93 506-67-29)

Қорилар: Шукруллаев Мухаммад Бобурхон, Шукруллаев Мухаммад Алихон, Шукуруллаев Омилхон 

  1. “Кўкча оқтепа”жоме масжиди. (Манзил: Учтепа тумани, Шула кўчаси,12-уй.  Тел.:+71 271 44 98, +91 137-84-66)

Қорилар: Тўраев Муҳаммад,  Иминов Омадбек 

7. “Лабизах”жоме масжиди. (Учтепа тумани, “Хуршид” маҳалласи, Атоий 2-тор кўчаси 1-уй.  Тел.:+998 93 490-88-85, +97 470-70-11)

Қорилар: Ахунжанов Довуд, Ғофуржонов Исмоил. 

Хатми Қуръондан кейинги дуолар мустажобдир. Рамазоннинг энг баракотли онларини қўлдан бой берманг, азизлар!

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими

 

 

 

33530 марта ўқилди

ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ

КОНЦЕПЦИЯ

Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.

Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.

Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.

Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.

Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.

Ушбу рукнда:

- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;

- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;

- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;

- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.

Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.

 

Top