muslim.uz
Закот нисоби ва унинг тартиблари (Ҳомиджон Ишматбеков Муҳаммадносир жоме масжиди имом хатиби)
Рамазонга тайёргарлик
Мадинаи мунавварадаги Масжидул Ҳаромда бу йилги Рамазон ойи давомида тартибни сақлаш мақсадида 5000 нафар қўшимча ишчилар ёллаган. Шунингдек, масжидга 16 000 дона қўшимча гиламлар келтирилган. Масжиди Набавийга зиёратчилар оқимининг кўпайишини инобатга олиб, Маккадан Мадинага қўшимча қувур тортиш ишлари ҳам якунланди. Мазкур қувур орқали Масжид Набавийда 400 га яқин янги Зам-зам жўмраклари ўрнатилди.
Рамазон – ғанимат ойи
Рамазон ойи мўмин – мусулмонлар учун раҳмат, мағфират, кўпроқ савоб ишлар қилиб олиш ойидир. Шу сабабли, Рамазон ойининг ҳар бир сониясини ғанимат билиб, ундан тўлиқ фойдаланиб қолиш зарур. Аллоҳ таоло Рамазон ойининг ҳар бир кунини бошқа кунлардан кўра афзал қилиб қўйган. Бу бандалар савобларини кўпайтириб олишлари учундир.
Бу ойда барчамиз савоб ишлар қилишда бир-биримиздан ўзишга ҳаракат қилмоқлигимиз лозим. Бу ҳақда Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: «Бас, мусобақачилар шу (неъматлар) йўлида мусобақа қилсинлар!» (Мутаффифун, 26).
Рамазон ойини муносиб ўтказишда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан ворид бўлган баъзи суннатлар ҳақида тўхталиб ўтамиз. Зеро, бу суннатларга амал қилиш Рамазоннинг фазилатидан тўлиқ баҳраманд бўлиш имконини беради.
- Аллоҳдан рамазон ойига соғ-саломат етказишини ҳамда Рамазон рўзасини тутишга мушарраф этишини сўраб дуо қилиш.Чунки Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ражаб ойи келса, Аллоҳга “Ё Аллоҳ, бизга Ражаб ва Шаъбон ойларини хайрли қилгин ва Рамазонга етказгин”, деб дуо қилар эдилар. Шунингдек, саҳобийлар ҳам муборак Рамазон ойи келмасидан олдин “Аллоҳ бизни рамазонга етказ” деб дуо қилишга одатланган эканлар.
- Аллоҳга улуғ Рамазон ойига етказгани учун ҳамд айтиш. Чунки Аллоҳ бу ойга етказиб ўзининг чексиз раҳмат ва марҳаматига лойиқ кўрди.
- Рамазон ойига етганлигидан хурсанд бўлиш. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Рамазон ойи келса, бахтиёр ва хурсанд бўлиб кетар эдилар. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) “Рамазон ойи келди. Рамазон ойи Аллоҳ рўза тутишни фарз қилган раҳмат ойидир. Бу ойда жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари беркитилади”, дер эдилар. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг саҳобийлари, тобеийлар бу ой келишини интизорлик билан кутишар эди.
- Рамазон ойи келмасдан унга тайёргарлик қилиш. Афсуски, ҳаётимиздаги барча майда ишларни ҳам эътибордан четда қолдирмай ҳисоб-қитоб қиламиз-у, бироқ рамазон ойи режасини тузишни унутамиз. Оқибатда дунё ва охират учун фойдали бўлган яхшиликдан бепарволик сабабли маҳрум бўламиз. Зеро, охиратнинг ободлиги бу дунёни обод қилиш билан бошланади. Абадий саодатга эришиш учун ибодатларни гўзал тарзда адо этишга одатланиш лозим. Шу сабабли, мўмин-мусулмонларнинг Рамазон ойининг ҳар бир кундузию кечасини ўтказиш тартибини режалаштириб олишлари мақсадга мувофиқ.
- Савоб амалларни холис ният ила бажариш. Кўпроқ яхшиликлар, савоб амаллар қилишга интилиш. Агар мўминлар амалларни холис Аллоҳ учун адо этсалар, Аллоҳнинг ўзи улар учун ибодатларни бажаришда енгиллик, барака ато этади. Аллоҳ таоло бу ҳақда Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: «.... агар улар Аллоҳга содиқ (ростгўй) бўлганларида, албатта, ўзлари учун яхши бўлур эди» (Муҳаммад, 21).
- Ҳар бир мўмин-мусулмон Рамазон ойи рўзасига оид бўлган масалаларни яхшилаб ўзлаштириб олиши керак. Рўзанинг барча қоидаларини тушунмай, унга кўр-кўрона амал қилиш, гўё мевасиз дарахт каби бўлади. Динимиз илм дини бўлиб, ҳар бир мусулмон эркак ва аёл ўзи учун фойдали ва зарарли нарсаларни билиб олиши шарт. Агар бирор билмаган нарсаси бўлса, у ҳақда сўраб билиб олиши керак. Бу ҳақда Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: «Бас, (эй, Макка аҳли!) Агар билмайдиган бўлсангиз, (Таврот, Инжилни биладиган) зикр аҳлидан сўрангиз!» (Анбиё, 7)
- Рамазон ойи раҳмат ойи бўлиш билан бирга гуноҳлар кечириладиган мағфират ойи ҳамдир. Бу ойда имкон қадар қилган гуноҳларимиздан пушаймон бўлиб, тавба қилмоқлигимиз лозим. Албатта гуноҳларни кечирувчи Ғафур, Раҳим сифатига эга Роббимиз Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: «Барчангиз Аллоҳга тавба қилингиз, эй, мўминлар! Шояд, (шунда) нажот топсангиз» (Нур, 31).
Даврон НУРМУҲАММАД
ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ
КОНЦЕПЦИЯ
Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.
Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.
Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.
Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.
Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.
Ушбу рукнда:
- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;
- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;
- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;
- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.
Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.