muslim.uz

muslim.uz

Пятница, 22 Сентябрь 2017 00:00

Тоғлар ҳам ҳаракатда

Қуръони карим оятларида тоғларнинг қотиб турмаслиги, доимий ҳаракатда экани айтилган. Жумладан, Намл сурасининг 88-оятида: “Сиз тоғларни кўриб (мангу) қотиб турувчи, деб ўйларсиз. Ҳолбуки, улар ҳам худди булутлар (сузиб) юргандек (ҳавода сузиб) юрарлар. (Бу) барча нарсани пухта қилган зот – Аллоҳнинг синоатидир. Албатта, У зот сизлар қилаётган (барча) ишлардан огоҳдир”, дейилган.

Ояти каримада айтилганидек, тоғнинг қўзғалиши, у ернинг юзасида жойлашгани боис, ернинг қобиғи ҳаракатлангани сабабли юз беради. Ернинг қобиғининг ўзи эса  суюқлик ҳолатида бўлиб сузувчан ҳаракатда бўладиган қисмининг тепасидаги, геологияда “мантия” деб аталадиган бирмунча зич қатлам устида жойлашган

Йигирманчи аср тонгида биринчи бўлиб немис олими Альфред Вегенер ернинг юзасидаги қитъалар ернинг ривожланишининг дастлабки даврларида бир-бирига яқин ҳолатда бўлган ва фақат уларнинг турли томонларга қараб ҳаракатланиши натижасида бир-биридан айрилган ва вақт ўтиши билан узоқлашиб кетган деган ғояни илгари сурган эди. Унинг ушбу назариясининг тўғри эканига олимлар 1980 йил, Вегенернинг ўлимидан 50 йил ўтганидан сўнг иқрор бўлди.

Йигирманчи юзйиллик бошларида ўтказилган геологик тадқиқотлар натижасида ернинг қобиғи ҳаракатланиши ўрганилган. У илмий манбаларнинг бирида қуйидагича тавсифланган:

“Ернинг қобиғининг асосини ҳосил қиладиган олтита ва беҳисоб даражада кўп кичик қатламлар мавжуд. “Қобиқлар техникаси” деб номланган назарияга кўра, ана шу қобиқлар ўзида қитъаларни мужассам этганидек, уммонлар тубини ҳам қамраб олган ҳолда муайян ҳаракатларни содир этади.  Ҳисоблаб чиқилишича, қитъалар, масалан, йил давомида ҳажмига қараб бир сантиметрдан беш сантиметрга қадар жойидан силжийди. Ер қобиқларининг бу тарзда жойи ўзгартириши натижасида  секин-аста унинг физик-географик хусусиятларидан ҳам ўзгариш юз беради”.

Бу ерда муҳим бир масалага эътибор қаратиш керак, ояти каримада “(ҳавода сузиб) юрарлар” иборасида – олимлар инглиз тилида сузиб юришни ифода этадиган: Continental drift, яъни қитъа дрейфини танлаганлар. 

Яқиндагина аниқланиб бутун оламга илмий кашфиёт сифатида жар солинаётган ушбу илмий ҳақиқат бундан қарийб бир ярим минг йил бурун Қуръони каримда икки оғиз сўз билан айтиб қўйилган экан. Ушбу ҳақиқат муқаддас Китобнинг мўъжизавий хусусиятини яна бир бор тасдиқлайди.

Дамин ЖУМАҚУЛ тайёрлади.

 

Пятница, 22 Сентябрь 2017 00:00

Грециядан ноёб қўлёзма топилди

Қувайт университетининг бир гуруҳ археологлари Грециядаги Афон тоғининг жанубида жойлашган православлар черкови атрофида қазишма олиб бораётиб ислом даврига дахлдор бўлган араб тилидаги ноёб қўлёзмани топиб олишди.

Хабар қилинишича, топилган қўлёзма исломнинг олтин асрига оид. Бу, тахминан, VIII-XIII асрлар. Унда турли мавзуларда ёзилган: ҳар кунлик маиший ҳаётдан бошланиб, илмий кузатишлар, шариатга оид ишлар...

Археологлар ислом динини пухта ўрганишни истаган тадқиқотчилар учун ушбу топилма “жуда муҳим қўлланма” вазифасини ўтайди, дейишмоқда. Доктор Абдулҳодий ал-Ажмийнинг айтишича, ушбу ноёб қўлёзманинг қандай қилиб бу ерга келиб қолганини ўрганиш ҳали олдинда турибди.

Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади.


 

Филиппин президенти Родриго Дутерте бутун дунё мусулмонларини янги йил билан қутлади. Manila Timesнинг хабар беришича, Филиппин раҳбари ўз мурожаатида мамлакатда тинчлик бўлишини сўраб дуо қилишга чақирган. “Филиппин мусулмон ҳамжамиятига ва бутун дунё мусулмонларининг янги йил байрамига мен ҳам қўшиламан. Бу йил бизни камтарлик, уйғунлик, жасорат ва умидни ўргатадиган Аллоҳга (таоло) ва Қуръонга (карим) бўлган муҳаббатимизни мустаҳкамлайди”, деди Дутерте.

Шуни эътиборга олиш керакки, асосий аҳолиси католик бўлган Филиппинда атиги беш фоиз мусулмонлар яшайди, холос.

Эслатиб ўтамиз: ислом динида янги йилнинг кириб келиши байрам куни қилиб белгиланмайди. Мусулмонларнинг иккита катта байрами бор – Қурбон байрами ва Рамазон байрами.

Марказий Осиёда биринчи бўлиб ҳалол маҳсулотлар: озиқ-овқат, пардоз-андоз буюмлари ва ҳатто дори-дармон маҳсулотлари билан савдо қиладиган энг катта онлайн майдон Aladdin Street Қозоғистонда очиладиган бўлди. Aladdin Street Central Asiaнинг бош директори Олмос Тубековнинг айтишича, йил охирига келиб унинг мижозлари сони 4.2 миллион қозоғистонлик бўлади.

2020 йилда бу хизматдан фойдаланувчилар сони 68 миллионга етади. “Қозоғистонда бизнинг платформа билан қизиқаётган озиқ-овқат етиштирувчи компаниялар қизиқяпти. Бу борада бизга ташкилотимизни сертификатлаштирган Қозоғистон мусулмонлари идораси ёрдам беради, Ўйлайманки, 2018 йилга келиб ҳамкорлигимизнинг амалий натижаси кўзга ташланади”.  

Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади.

 

Пятница, 22 Сентябрь 2017 00:00

Аёлнинг итоати – охирот саодати

Аёлнинг эрига итоат қилиши – унинг эри олдидаги Қуръони карим ва суннати шариф асосида баён қилинган бурчлари орасида биринчиси ҳисобланади. Бу бурчларни эркаклар эмас, Аллоҳ таолонинг шариати белгилаган.

Аёлнинг эрига итоат қилиши – шариатга итоат қилишидир. Шу жиҳатига кўра, шариатга хилоф ишларда аёлнинг эрига итоат қилмасликка тўла ҳаққи бор. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг  “Нисо” сурасида бундай марҳамат қилади:

“Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан устун қилгани ва молларидан сарфлаганлари учун эркаклар аёлларга раҳбардирлар” (34-оят).

Оила – кичик жамият ҳисобланиб, унга эркак раҳбарлик бўлишини оламларнинг Роббиси тайин қилган. Демак, ушбу кичик жамият раҳбари бўлмиш эрга итоат қилиш  бу  энг аввало,  Аллоҳга итоат қилиш эканини муслималар яхши тушуниб олмоғи керак.

Маълумки, ҳар қандай ишнинг амалий ва ҳиссий (руҳий) тарафи бўлади. Амалий тарафи бу – ўша ишни нимага асосан, қандай тарзда қилиниши, вақти, чегараси ва тажрибада маълум бўлган самараларини билиш билан юзага келади. Айни эрга итоат масаласининг амалий тарафи хусусида жуда ҳам кўп ва хўб гапирилган. Яъни, аёлнинг эрга итоати Ислом шариатига қандай насслар (матн) асосида киритилган, унинг сабаби, ҳукми нима, у нималарда намоён бўлади,  итоат қайси чегарагача бўлади – булар тўғрисида истаганча маълумот топиш мумкин. Лекин масаланинг бошқа тарафи – руҳий томони ҳам бор.

Аёл эрга итоат қилиши лозимлигини ота-она тарбиясида ҳамда илм-маърифат орқали билиб олади. Шу илмга амал ўлароқ эрига  итоат қилаётганида нималарни ўйлайди, бу пайт унинг онгида қандай ақида асос бўлади. Ана шу ниҳоятда муҳим масала ҳисобланади.

Банда қачон бирор амални шариат буюрганидек бажариб унга ваъда қилинган мукофотга эга бўлади?

Қачонки, бажарилаётган ишни қалбида соф ақида билан, яъни фақат Аллоҳ розилиги учун бажарса!  Ибодатлар, муомалотлар...  барча ҳаракатлару саканотлар фақат Аллоҳнинг розилигини топиш учун қилинса, уринишлар бесамар кетмайди. Вожибни бажариш учун қилинадиган ҳар қандай иш ҳам вожибга айланади, деган умумий қоида бор. Масалан, намоз ўқиш фарз-вожиб, шунга кўра, намозни қоим қила оладиган даражада куч бўладиган овқатни ейиш ҳам вожибга айланади. Ана шу нуқтаи назардан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, эрга итоат – Аллоҳга итоат бўлади. Эрига қанчалик чиройли  итоат қилса, Аллоҳ таолога  ҳам шунчалик ихлос билан ибодат қилган бўлади.  Аллоҳга қанчалик муҳаббат қилса, Унинг розилигини топиш учун қилган ҳар қандай амали, хусусан, Унинг буюрган ибодати бўлмиш эрга итоат ҳам шунчалик холис ва самимий бўлади.   

Албатта, итоат муҳаббат билан юзага чиқади. Лекин банда ҳеч кимни ва ҳеч нарсани Аллоҳни яхши кўрганчалик яхши кўрмаслиги керак. Агар муҳаббат Ундан бошқа бирор нарса ёки кимсага нисбатан меъёридан ошиб кетадиган бўлса, ғулувга кетишдек иллат пайдо бўлиши мумкин.  Ҳар қандай банданинг қалбидаги энг катта муҳаббати Аллоҳ таолога муҳаббат бўлиши керак. Буни мисолда оддийроқ қилиб тушунтирсак, масалан, аёл киши эрини жон-дилидан яхши кўриб, унинг олдидаги бурчларини тўла англаб, унга сидқидилдан хизмат қилади, жонини гаровга қўйиб, ҳаётининг давомчиларини дунёга келтиради, уларни парваришлаб, тарбия беради, эртаю кеч тиним билмай, рўзғор ташвишлари билан банд бўлади. Қайнота-қайнона, қайин-бўйинлари хизматини қилади. Бутун борлиғини эрига, оиласига бағишлайди.

Бунга жавобан турмуш ўртоғидан ҳам ҳурмат-эътибор, муҳаббатни кўрса, нур устига аъло нур. Ислом шариатида васф этилган ҳақиқий бахтли оила бўлади. Лекин ҳамма эркаклар ҳам инсофли эмас. Шайтон ҳамма ерда ҳозиру нозир. Энг севимли ҳунари – эр-хотиннинг ўртасига нифоқ солиш.  Шу ҳунарини ишга солса, эрдан инсоф кетиб, хотинига беписанд бўлиши, унга бутунлай тескари муомала қилиши, ва энг ёмони, хиёнат қилиши ҳам мумкин. Шундай воқеалар ҳаётда учраб турибди.

Ана шундай ҳолда аёл нима қилади?

Агар аёлнинг жамики эътибори эригагина қаратилган, нияти фақат уни рози қилиш бўлса, бундай вазиятда аёл ниҳоятда оғир аҳволга тушиб қолади. Эридан бундай муносабатни кутмаган аёл, агар ўта тақводор аёл бўлса ҳам, энг камида ўзи руҳий тушкунлик – апатия ҳолатига дучор бўлиши тайин. Мабодо, иймони сустроқ аёл бўлса, эридан ўч олиш пайига тушади. Аламини ё фарзандларидан, ё қайнота-қайнонасидан, ё яна бошқадан олмоқчи бўлади. Ўзининг ҳам, эрининг ҳам обрўсини тўкиб, жанжал кўтаради. Ҳаттоки, мана сенга, сенам бунинг аламини бир тотиб кўр деб, хоин эрига у ҳам хиёнат қилади... Афсуски, ҳозирда шундай қилаётган аёллар ҳам йўқ эмас...

Кейин нима бўлиши аён: оила бузилади, болалар тирик етим бўлади, мувозанат йўқолади, жамият издан чиқади...

Ана шундай вазиятда аёл ниятини холис Аллоҳ учун қилиб, эрининг розилигини ҳам Аллоҳ розилиги учун олишни ният қилган бўлса, у жамики саъй-ҳаракатлари бекор кетмаслигини яхши билади. Ихлос билан қилган ҳар бир амалини бандаси билмаса-да, Алийму Хобийр Зот кўриб турганига шак қилмайди. Заррача машаққати мукофотсиз қолмаслигидан кўнгли хотиржам бўлади. Аллоҳ розилиги учун қилинган амалларининг ажрини ҳам бандадан эмас, Аллоҳнинг Ўзидан кутади. Аллоҳ розилиги учун сабр қилади ва бунинг учун ҳам савоб олади. Бетавфиқ инсонларни Аллоҳга ҳавола қилади. Инсоф сўраб, ҳаққига дуо қилади. Баъзан шундай ҳолларда эрга инсоф бериб, ўзини ўнглаб олиши ҳам мумкин. Бунда аёл ҳам бу дунёда саодатга эришади, бир инсоннинг ҳақ йўлга қайтишига сабаб бўлгани учун ажр ҳам олади.

Хосиятбону ЭРКИНЗОДА,

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти талабаси

Страница 60 из 264

ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ

КОНЦЕПЦИЯ

Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.

Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.

Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.

Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.

Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.

Ушбу рукнда:

- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;

- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;

- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;

- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.

Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.

 

Top