muslim.uz

muslim.uz

Понедельник, 28 Ноябрь 2016 00:00

Диний соҳа ходимлари учрашуви

Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти томонидан йил давомида жойларда диний соҳа ходимлари томонидан диний вазиятни янада соғломлаштириш йўналишида амалга оширилган ишларни муҳокама қилиш, республикада ҳукум сураётган тинчлик ва барқарорликни янада мустаҳкамлаш борасида амалга оширилиши зарур бўлган вазифаларни белгилаб олиш мақсадида жорий йил 21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони масъул ходими Э.Ибрагимов, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Ў.Хасанбоев ва Дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиғи М.Йўлдашев Қорақалпоғистон Республикасида хизмат сафарида бўлиб, юқоридаги масалалар юзасидан “Муҳаммад ибн Ахмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юрти мажлислар залида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари М.Алеуов, қозиёт қозиси Ш.Бауатдинов, шунингдек барча масжид имом-хатиблари, имом-ноиблар ва мадраса ўқитувчилари иштирок этди.

Йиғилишни Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Ш.Бауатдинов бошқариб борди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Қорақалпоғистон Республикасидаги вакиллиги

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат!  Мустақиллик  туфайли халқимиз кўп нарсага эришди. Буни кўрмаслик, ҳис этмаслик, қадрига етмаслик мумкин эмас. Истиқлол йилларида  юртимизда барча соҳалар қатори Ислом дини равнақи учун ҳам кенг имкониятлар очилди. Барча исломий қадриятлар – масжид ва мадрасаларнинг бинолари, нодир тарихий манбалар, осори атиқалар мусулмонларга қайтариб берилди. Уларнинг эмин-эркин ибодат қилишлари, диний таълим олишлари, диний адабиётлар ва оммавий ахборот воситаларидан баҳраманд бўлишлари, Рамазон ва Қурбон ҳайитларини байрам қилиб кенг нишонлашлари, ҳаж ва умра зиёратларини амалга оширишлари учун қулай шароитлар яратилди.

Албатта, бу каби ўзгариш ва янгиланишлар замирида Конституциямиз муҳим ўрин эгаллайди. Шу кунларда юртимизда  Асосий Қонунимиз қабул қилинганининг 24  йиллиги кенг нишонланмоқда. Дарҳақиқат, бахт-саодатимиз гарови бўлган  Конституциямиз 1992 йил, 8-декабрда қабул қилинган.

Қомусимиз ҳақида сўз кетганида, унда халқимизга хос урф-одат, имон-эътиқод, инсоф ва диёнат, ор-номус, меҳр-оқибат каби самимий инсоний фазилатлар ўз аксини топганининг гувоҳи бўлишимиз мумкин. Диёримизнинг барча ҳудудларида яшовчи фуқаролар, хусусан, мўмин-мусулмонлар ҳам ушбу Қомусда белгилаб қўйилган барча ҳақ-ҳуқуқлар ва эркинликлардан кенг маънода фойдаланмоқдалар.

Муҳтарам жамоат! Динимизда инсон, унинг шаъни, ҳаёт тарзи алоҳида улуғланади. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Бақара сурасида шундай марҳамат қилади:

(لاَ إِكْرَاهَ فِي الدِّينِ قَدْ تَبَيَّنَ الرُّشْدُ مِنَ الْغَيِّ فَمَنْ يَكْفُرْ بِالطَّاغُوتِ وَيُؤْمِنْ بِاللَّهِ فَقَدِ اسْتَمْسَكَ بِالْعُرْوَةِ الْوُثْقَى لاَ انْفِصَامَ لَهَا وَاللَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٌ (سورة البقرة/256

яъни: "Динда зўрлаш йўқ, зеро, тўғри йўл янглиш йўлдан ажрим бўлди. Бас, ким шайтонни (ёхуд бутларни) инкор этиб, Аллоҳга имон келтирса, демак, у бузилмас, ишончли ҳалқани тутибди. Аллоҳ эшитувчи ва билувчидир" (Бақара сураси, 256-оят).

 

Аллоҳ таоло  инсон наслини шарафлади, унга беҳисоб неъматлар, яхшиликлар ато этди, бошқа мавжудотларга бермаган фазилатларни айнан одамга хослади. Қуръони каримнинг Исро сурасида:

(وَلَقَدْ كَرَّمْنَا بَنِي آَدَمَ وَحَمَلْنَاهُمْ فِي الْبَرِّ وَالْبَحْرِ وَرَزَقْنَاهُمْ مِنَ الطَّيِّبَاتِ وَفَضَّلْنَاهُمْ عَلَى كَثِيرٍ مِمَّنْ خَلَقْنَا تَفْضِيلًا  (سورة ﺍﻹﺳﺮﺍﺀ/70

яъни: “Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик”.

Худди шунингдек, бу ҳолат Қонунимизда ҳам ўз аксини топган. Унда инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари билан бир қаторда Виждон эркинлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, кишиларнинг бир динга эътиқод қилиши ёки қилмаслиги, диний  эътиқоди учун таъқиб қилинмаслиги, барча дин вакиллари тенг ҳуқуқлилиги кафолатланган. Масалан, Конституциянинг 31-моддасида “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динига эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбурий сингдиришга йўл қўйилмайди”, деб белгилаб қўйилган.

Ислом таълимотига кўра инсоннинг ўз хоҳиши билан эътиқод қиладиган илоҳий кўрсатмалар, амаллар мажмуидир. Ислом дини бирор инсонни динга зўрлаб киритишга, ўз эътиқодини бошқаларнинг хоҳиш-иродасига қарши ўлароқ тиқиштиришга йўл қўймайди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

( وَلَوْ شَاءَ رَبُّكَ لَآَمَنَ مَنْ فِي الْأَرْضِ كُلُّهُمْ جَمِيعًا أَفَأَنْتَ تُكْرِهُ النَّاسَ حَتَّى يَكُونُوا مُؤْمِنِينَ (سورة يونس/99

яъни: Агар Раббингиз хоҳласа эди, Ер (юзи)даги барча кишилар ёппасига имон келтирган бўлур эдилар. Бас, Сиз одамларни мўмин бўлишларига мажбур қиласизми.?!

Албатта, бу каби моддалар сизу бизнинг озод ва обод Ватанда эмин-эркин ибодат қилишимизга хизмат қилса, Қомусимизнинг бошқа моддалари ижтимоий ҳаётдаги ҳар бир фаолият учун асос бўлиб хизмат қилади.

Қонунимизда белгилаб қўйилганидек, давлат барча фуқароларга меҳнат қилиш, илм олиш, ўзлари хоҳлаган касб-ҳунур эгаллаш, билим савиясини ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш кафолатини ҳам олган.

Бугун, ниманики ўз олдимизга мақсад қилиб қўймайлик, қандай буюк ишларни амалга оширишга интилмайлик, барча олийжаноб ҳаракатларимизнинг негизида, барча эзгу ниятларимизнинг замирида фарзандларимизни ҳам жисмонан, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом қилиб ўстириш, уларнинг бахт-саодати, фаровон келажагини кўриш, дунёда ҳеч кимдан кам бўлмайдиган авлодни тарбиялаш орзуси мужассам. Чиндан ҳам, Асосий Қонунимиз ана шу улуғвор мақсад ва интилишларимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосидир.

Муҳтарам намозхонлар! Қонунимизнинг яна бир жиҳати унинг бағрикенглик тамойилларини ўзида тўла акс эттирганлигидир. Маълумки, Мамлакатимиз тарихан кўп миллатли ўлка бўлганлиги туфайли бу заминда турли-туман дин вакилларининг эмин-эркин яшашлари учун барча шароитлар яратилган. Юртимизда бошқа ташкилотлар қатори диний жамоалар ҳам жамият тараққиётида тоборо фаол иштирок этиб, халқимизнинг маънавияти ва қадриятини тиклаш, ўзлигимизни англаш, энг асосийси, мустақиллигимизнинг мустаҳкам ва боқий бўлишига ҳиссаларини қўшмоқдалар. Юртимиз мусулмонлари бошқа динларнинг вакиллари билан биргаликда ягона мақсад – Ватанимиз Ўзбекистоннинг янада гуллаб-яшнаши йўлида ҳаракат қилмоқдалар.

Аллоҳ таоло Қуръони карим оятларида мусулмонларни ўз диндош биродарларига ва барча инсон зотига яхшилик, меҳр-мурувват қилишга чорлаш билан бир қаторда ўзаро тинчлик ва тотувликда бўлган бошқа дин соҳибларига ҳам яхшилик ва меҳр-шафқатда бўлишларини истаган ҳолда бундай дейди:

( لَا يَنْهَاكُمُ اللَّهُ عَنِ الَّذِينَ لَمْ يُقَاتِلُوكُمْ فِي الدِّينِ وَلَمْ يُخْرِجُوكُمْ مِنْ دِيَارِكُمْ أَنْ تَبَرُّوهُمْ وَتُقْسِطُوا إِلَيْهِمْ إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُقْسِطِينَ (سورة الممتحنة/8

яъни: Дин тўғрисида сизлар билан урушмаган ва сизларни ўз юртингиздан (ҳайдаб) чиқармаган кимсаларга нисбатан яхшилик қилишингиз ва уларга адолатли бўлишингиздан Аллоҳ сизларни қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолатли кишиларни севар(Мумтаҳана сураси 8-оят).

   Азиз биродарлар! Барчамизга яхши маълумки, 2016 йил 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кунидир. Асосий қомусимиз барчамизни жамиятимиз, давлатимиз юртбошчиси бўладиган Ўзбекистон Республикаси Президентига овоз бериш имкониятини берган.

 Мана шу имкониятдан фойдаланиб, биринчи Президентимиз бошлаган ишларни охирига етказадиган, эл-юрт тинчлигини ва халқ фаравонлигини янада яхшилаш йўлида хизмат қиладиган муносиб номзодга овоз берайлик.

Жорий йилнинг 4 декабарь якшанба  куни бўладиган сайловга фаол иштирок  этайлик!

Муҳтарам жамоат! Яратганнинг Ўзидан азиз Ватанимиз ва унинг меҳнатсевар, илмли ва ихлосли халқини тинчлик, омонликда бўлишини сўраб дуолар қиламиз.

Яратган Парвардигор барчаларимизни Ўзининг рушду ҳидоятида собитқадам қилган ҳолда, розилигига эришган бандаларидан бўлишимизни насиб айласин! Омин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз ва Абу Мусо (розияллоҳу анҳумо)ни Яманга жўнатаётганда, иккисига қарата: “Енгиллаштиринглар, қийинлаштирманглар. Мамнун қилинглар (одамларни хурсанд қиладиган сўзлардан айтинглар), нафратлантирманглар. Бир-бирларингизни яхши кўринглар, ихтилофга борманглар”, дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг мазкур муборак кўрсатмалари мусулмон жамоасига, айниқса, умматга бу диннинг мусаффо ва тўғри таълимотини осон ва енгил тушунтириб берувчи имом-хатиблар учун дастурул амалдир.

Бугунда ҳар ёндан миллий анъаналарга тамомила ёт мафкуралар, ахборот хуружлари, қолаверса, муқаддас динимиз бирлиги, кишилар эътиқодига зид таълимотлар авж олаётган бир даврда, дин ходими зиммасида ўта залворли, масъулиятли вазифалар борки, уларни сидқидилдан, матонат билан адо этишда асло сусткашликка йўл қўйиб бўлмайди.

Шу йилнинг 25 ноябрь куни “Шайх Зайниддин” жоме масжидида бўлиб ўтган Тошкент шаҳрида фаолият олиб борувчи имом-хатибларнинг навбатдаги йиғилишида ҳам ана шу масалалар ҳақида сўз борди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур имом-хатиб сергак, ҳушёр, эътиборли бўлиши, мусулмонларни омма орасида тарқатилаётган, турли ғаразли мақсадларни кўзлаб, мусулмонлар бирдамлиги, жамият барқарорлигига раҳна солишга сабаб бўлгувчи миш-мишлар, эгасиз, асоссиз гапларга ишониб кетавермасликка чақириши, бу каби фитнага сабаб бўлгувчи ишларга ўз вақтида муносиб раддия бериши кераклигини айтиб ўтди.

Шунингдек, йиғилиш давомида имом-хатибларимиз фаолиятидаги ютуқлар ҳам тилга олинди. Хусусан, “Бўрижар” жоме масжиди имом-хатиби Ҳусниддин Абдукаримовнинг “Йил имоми-2016” кўрик танловида 1-ўринни қўлга киритгани ҳақида алоҳида айтиб ўтилди. Шу билан бирга, масжидлар фаолиятига доир ташкилий масалалар юзасидан ҳам тегишли тавсиялар берилди.

 

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги

Матбуот хизмати

Пятница, 25 Ноябрь 2016 00:00

ал-Ҳаким ат-Термизий буюк сиймо

Пятница, 25 Ноябрь 2016 00:00

Қадимий Ховос тарихи

Қадимий Ховос шаҳри нафақат Сирдарё, балки бутун Мирзачўл ҳудудидаги энг катта ва кўҳна ёдгорликдир. Ўрта асрларда гуллаб-яшнаган бу шаҳар харобалари бугунги Ховоснинг жануби-ғарбида, Карвонсарой қишлоғи қаршисида жойлашган.

1987–1988 йилларда Ўзбекистон фанлар Академияси Археология институтининг машҳур олимлари Ховос тепалигида археологик изланишлар ўтказиб, унда қадимий қатламлар мавжудлигини аниқлашди. Топилмалар манзилгоҳнинг 2000 йиллик тарихга эга эканини кўрсатди.

2014 йили эски Ховос шаҳри харобаларида бешинчи марта қазилма ишлари олиб борилди. Натижада, бу ердан қадимий тегирмон тоши, ёрқин бўёқлари ва безаклари кўчмаган сопол идишлар топилди. Топилмалардан маълум бўлдики, Ховос милоддан олдинги IV асрдан милодий X асрга қадар қадимги Фарғона,Чоч (Тошкент) ва Сўғдга борадиган савдо йўллари чоррахасида жойлашган қулай ва муҳим манзилгоҳ бўлган.

Чорраханинг бир тармоғи Ховосдан Қуркад орқали Хўжанд ва Фарғонага, иккинчиси тўғри Чоч дарёси – Сирдарё кечувидан сўнг шимол томон – Шоҳруҳия шаҳрига, ундан Ҳарашкентга, кейин Чоч пойтахти Бинкатга борган.

Низомиддин Шомийнинг машҳур “Зафарнома” асарида ҳам қадимий Ховос тилга олинади. Китобда келтирилишича, амир Темур қадимий Ховосда бўлган. 1367–1368 йилларда Амир Ҳусайн ва Амир Темур ўрталарида тўқнашув бўлиб ўтади. Бу жангда Соҳибқирон қўшинлари рақиби Амир Ҳусайн қўшинини, сон жиҳатидан кўп бўлишига қарамай, Ховосдан бошлаб тор-мор этади.

Кўҳна Ховосни Бобур Мирзо ҳам бир неча бор тилга олади. Унинг таърифлашича, Умар Шайх Шоҳрухия ва Ўратепа оралиғидаги Ховос қишлоғида Султон Аҳмад Мирзо билан бўлган жангда мағлубиятга учрайди.

XV асрнинг иккинчи ярмида ушбу қадимий заминга машҳур шоир Абдураҳмон Жомий ва Хўжа Ахрор Валий ҳам ташриф буюришган.

XVIII аср бошларида ўзаро ички урушлар боис мамлакатда парокандалик бошланади, Самарқанд вайрон қилинади. Аҳолиси шаҳарни тарк этади. Бу ҳақида Муҳаммад Ёқуб Бухорий бундай ёзади: “Мовароуннаҳрда очарчилик бошланди. Одамлар ўз уй-жойларини ташлаб, ҳар томонга тарқалиб кетдилар. Самарқанд шаҳри кимсасиз, ҳувиллаб қолди...”

VIII асрда Самарқандга одамларнинг оммавий кўчиб бориши кучайди. Бу ишда бошқалар қатори ховосликлар ҳам фаол қатнашди. Улар шаҳар шимолидаги Ҳайдаробод деган жойда гузар ташкил этиб, мусофирларни ўша ерга жойлаштиришади. Гузар “Ховоси якум” ва “Ховоси дуввум” қисмларига бўлиниб, шимолда Юсуфбой, шарқда Минори каж ва Бибихоним масжиди билан, жануби-ғарбда эса Пастқишлоқ билан чегарадош эди. Гузар ҳудудида иккита масжид, мактаб, мадраса, мозор ва карвонсарой бўлган.

Ховосда жами еттита масжид бўлиб, улар “Қизил масжид”, “Намозгоҳ”, “Оқ масжид”, “Қалъа”, “Юсуфча”, “Боло” ҳамда “Шонатарош” деб номланган. Ҳар бир масжидда мадраса бўлган. Улардан фақатгина “Қизил” жоме масжидида жума намози ўқилган.

Шунингдек, Ховосда еттита маҳалла, еттита ҳовуз бўлган. Ховос орқали Буюк ипак бўйлаб йўлга чиққан савдо карвонлари ўтган. Эски Ховос сўлим ҳавоси ва гўзал биною иншоотлари билан, ҳатто, Амир Темурни ҳам маҳлиё қилган. Соҳибқирон бобомиз битикларида кўҳна Ховосни: “Ҳавас қилса арзийдиган жой экан” деб таърифлаган.

 

Худоёр Эгамбердиев,

Сирдарё вилояти “Умар ибн Хаттоб”

жоме масжиди имом-хатиби

ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ

КОНЦЕПЦИЯ

Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.

Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.

Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.

Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.

Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.

Ушбу рукнда:

- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;

- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;

- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;

- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.

Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.

 

Top