www.muslimuz
“Вақф” фонди Таҳфизул-Қуръон кафедрасининг барча талабаларига Қуръони карим туҳфа қилди
“Вақф” хайрия жамоат фонди 2018-2019 ўқув йилининг бошланиши муносабати билан 6 сентябрь куни Тошкент Ислом институтининг “Таҳфизул-Қуръон” кафедрасининг барча устоз ва талабаларига юртимизда нашр этилган Қуръони каримдан тақдим этди.
“Масжид ва мадрасалар учун китоб акцияси” доирасида амалга оширилаётган ушбу хайрли тадбирда талабаларга Қуръони карим билан биргаликда ҳар бир гуруҳга бир донадан шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб “Тафсири ҳилол” китоби ҳам берилди.
Вақф хайрия жамоат фонди бошқаруви раҳбари бетоблиги туфайли китобларни кафедра мудири тарқатди.
Қайд этиш жоиз, Тошкент Ислом институтининг “Таҳфизул Қуръон” кафедраси Қуръони каримни ёдлашга ихтисослашган юртимиздаги ягона олий даргоҳ бўлиб, Жаҳонгир қори Неъматов кафедра мудири ҳисобланади.
Ушбу таълим маскани Қуръони каримни 2 ойда ёдлаб чиққан ва бир куннинг ўзида тўлиқ ёддан ўқиб берган йигитларни етиштириб чиқарган даргоҳдир.
“Вақф” хайрия жамоат фонди “Таҳфизул Қуръон ” кафедраси жамоасини янги ўқув йили билан муборакбод этади! Ушбу даргоҳдан дини, миллати, ватанини яхши кўрувчи қори йигитлар чиқишини Аллоҳ таолодан сўраб қолади!
ЎМИ Матбуот хизмати
Навбатдаги китоб сайлига марҳамат!
Хабар қилганимиздек фуқароларнинг мутоалага бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятида мунтазам равишда ўтказилаётган китоб сайли давом этмоқда.
"Мовароуннаҳр", "Ҳилол-нашр", "Янги аср авлоди", "Шарқ" ва "Ғафур Ғулом" нашриётлари иштирокидаги мазкур зиё байрами жума айёми муносабати билан туман ва шаҳарлардаги жоме масжидларида ташкил этилади.
Эртага, 7 сентябр куни Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг қуйидаги масжидларида китоб сайли ташкил этилади.
-
Тошкент вилояти Тошкент тумани "Хасанбой ота" жоме масжидида бўлиб ўтади (масъул шахс Х.Тошболтаев +998 94 1108888).
-
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани “Тепамасжид” жоме масжидида ташкил этилади (масъул шахс А.Маматов +99890 990 54 96).
ЎМИ Матбуот хизмати
Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус билим юртида янги ўқув йили бошланди
5 сентябрь кунидан Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус билим юртида янги 2018-2019 ўқув йили бошланиб, шу муносабати билан тадбир ўтказилди. Тадбирда билим юртининг барча мударрис, ишчи-ходим ва талабалари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакили Х.Абдуллаев, билим юрти фахрийларидан Р.Сапаев иштирок этишди.
Тадбирни мудир Д.Абдуқодиров очиб берди ва Ватанимиз мадҳияси садолари остида янги ўқув йилининг рамзи сифатида Ватанимиз байроғи кўтарилди. Шундан сўнг, барчани қутлуғ байрамимиз Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги ҳамда янги 2018-2019 ўқув йилининг бошланиши билан қутлаб, янги ўқув йилини бошлаб берди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакили Х.Абдуллаев барчани энг улуғ байрамимиз билан табриклаб, талабаларга олдинги вақтдаги ҳамда бугунги шароитлар орасидаги катта фарқ, унинг шукронасини адо қилишлик, илмнинг фазилатлари, илм олиш сирлари ҳақида гапириб, илм олиш йўлида шижоатли бўлиш, ниятни тўғри қилиш, ихлосни баланд қилиш бўйича ўзининг самимий тилакларини айтиб, насиҳатлар қилди.
Шундан сўнг ўқув йилининг очилиш маросими якунланиб, анъанага мувофиқ «Мустақиллик дарси» бошланди. Дарс Республикамизнинг биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлаб Қуръони карим тиловати билан бошланди.
«Мустақиллик дарси»ни билим юрти маънавий ишлар бўйича мудир муовини О.Адилов ўтди. Дарс давомида юртимизда мустақиллик йилларида, айниқса сўнгги 2 йил мобайнида барча соҳаларда амалга оширилаётган улкан ислоҳатлар, бунёдкорликлар, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий соҳаларда қўлга киритилган ютуқлар ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди. Шу билан бирга диний соҳа ривожида амалга оширилган улкан ишлар бўйича ҳам алоҳида тўхталиб, батафсил маълумотлар берилди.
ЎМИ Матбуот хизмати
О.Адилов
Қадимий илм масканида таълим бошланди
Нафақат юртимиз балки хорижий мамлакат аҳолисининг диний эҳтиёжини қондирган, илм маърифат улашган зиё маскани бўлмиш Мир Араб мадрасаси ўзининг таълиму-тадрис жараёнини бошлади. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари қатори шонли тарихга эга билим ўчоғи 5-сентябрь куни эрта тонгда билимлар кунини қарши олди. Унда билим юртининг барча ишчи-ходимлари, ўқитувчилар ва талабалар иштирок этишди.
Билим юрти маънавият ва маърифат ишлари бўйича мудир муовини А. Нажмиддинов очиб берар экан, аввало барчани янги 2018-2019 ўқув йилининг кириб келиши муносабати билан табриклади. Анъанага мувофиқ тадбир аввалида Ўзбекистон Республикасининг мадҳияси янгради. Шундан сўнг билим юрти 4 курс талабаси А.Ахмаджонов Курьони Каримдан тиловат килди ва дуойи-хайр қилинди. Билим юрти мудири Ж.Элов янги ўқув йилида қилиниши лозим бўлган ишлар, таълим самарадорлигини янада ошириш учун кўзланган мақсадлар ҳамда талабаларни таълим-тарбия олишлари учун яратилган шароитлар ҳақида батафсил гапирди. Истиқлол йилларида эришилган ютуқлар, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги таълим муассасалари ўқув жараёнларидаги ижобий ўзгаришлар ҳамда ёшларни миллий ғурур, ватанпарварлик, миллий бирдамлик, ҳалоллик, меҳнатсеварлик асосида камол топтириш учун тавсиялари тингланди.
Сўнг тадбирга ташриф буюрган таълим фидойилари Баҳоуддин Нақшбанд жомеъ масжиди имом хатиби А. Раззоқов, БДУ филология фанлари номзоди, доцент, фахрий мударрис Н. Шукруллоев ҳамда билим юрти катта мударриси Қ. Сиддиқовлар талабаларга ўзларининг кўп йиллик тажрибаларидан келиб чиқиб насиҳат қилдилар. бу билим даргоҳида таълим-тарбия жараёнлари, ўтган уламоларимизнинг ўгитлари ҳамда динимиздаги илм ва олимнинг фазилати ҳақидаги кўрсатмаларини оят ва ҳадислардан мисоллар билан тушунтириб бердилар. Биринчи қўнғироқ садолари остида талабалар “Мустақиллик дарси”га кирдилар.
Билим юртида таҳсил олиш учун барча шарт-шароитлар яратилган бўлиб, узоқ вилоятлардан келган талабаларга шинам ётоқхоналар билан таъминланди. Талабаларга ҳар куни икки маҳал иссиқ овқат янги бино қилинган, барча қулайликларга эга ошхонада берила бошлади.
Толиби илмларга тоат-ибодатларини мукаммал қилишлари учун ҳомийлар орқали кенг ва замонавий таҳоратхона ишга туширилган. Ўқув кунининг аввали мана шундай қулай таассуротлар билан бошланди.
Маънавият ва маърифат ишлари
бўйича мудир муовини: А. Нажмиддинов
Билим юртида 2018-2019 ўқув йили бошланди.
2018 йилнинг 5 сентябрь куни Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртида 2018-2019 ўқув йили бошланиши муносабати билан “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида “Мустақиллик дарси” ташкил қилинди. Ушбу ўтказилган Мустақиллик дарсларини 1-курсларда – “Шахс ва жамият” фани мударриси А.Ғуломов, 2-курсларда “ХТ ва ДЭҚ” фани мударриси Н.Тўрабоев, 3-курсларда “Хатоба” фани мударриси М.Тўрақулов ва 4-курсларда билим юрти услубий бирлашма раиси Ў.Мадумаровлар Тошкент ислом институти “Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими” бошлиғи Ў.Собиров томонидан Мустақиллигимизнинг 27 йиллик шодиёнасига бағишланиб “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” мавзусида тайёрланган ўқув қўлланмаси ҳамда слайддан кенг фойдаланган ҳолда мустақиллик дарсларини ташкил этиб бердилар. Мустақиллик дарси давомида маърузачилар услубий қўлланмада ёритиб берилган яъни, “Мамлакатимиз мустақил тараққиёт йўли аниқ-равшан белгилаб олинди”, “Мустақиллик ва диний қадриятлар ривожи”, “Бугунги дунёнинг мафкуравий манзараси ва мафкуравий таҳдидлар”, “Ватан тинчлиги учун шукроналик”, “2017-2018 йилардаги диний-маърифий соҳадаги энг муҳим ислоҳотлар” мавзуларни ҳамда медиа тақдимотда ёритиб берилган мавзуларни йиғилганларга баён қилиб ўтар эканлар Муҳтарам Президентимизнинг 2017 йил 7 февраль куни имзолаган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар. Ўтказилган Мустақиллик дарсларида талабалар ҳам фаол иштирок этдилар.
Ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари
Рустамжон домла Маҳмудов
ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ
КОНЦЕПЦИЯ
Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.
Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.
Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.
Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.
Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.
Ушбу рукнда:
- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;
- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;
- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;
- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.
Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.