www.muslimuz

www.muslimuz

✅ Бугун, 23 февраль куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент шаҳрининг Шайхонтохур ва Чилонзор туманларидаги масжидларга ташриф буюриб Пешин, Аср ва Хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.

Қуйида уламолар ва намозларга борадиган масжидлари рўйхати билан танишишингиз мумкин:

? “Хўжа Аламбардор” масжидига:
☀️ Пешинга Ҳасан домла Қодиров;
? Асрга Исмоил Муҳаммад Содиқ;
? Хуфтонга Бахтиёр домла Сатторов;

? “Мўйи муборак Уккоша” масжидига:
☀️ Пешинга Абдуллоҳ домла Юлдашев;
? Асрга Асрориддин домла Хушназаров;
? Хуфтонга Ҳасанхон қори Абдулмажидов;

? “Коҳ ота Бузрук” масжидига:
☀️ Пешинга Аъзамхон домла Эргашев;
? Асрга Жалолиддин домла Ҳамроқулов;
? Хуфтонга Абдуқаххор домла Юнусов;

? “Катта Қозиробод” масжидига:
☀️ Пешинга Саҳобиддин домла Сатимов;
? Асрга Аъзамхон домла Эргашев;
? Хуфтонга Жалолиддин домла Ҳамроқулов;

? “Муҳсинхонтўра” масжидига:
☀️ Пешинга Муҳаммадбобур домла Йўлдошев;
? Асрга Мансур домла Даминов;
? Хуфтонга Йўлдошали домла Каримов;

? “Тинчлик” масжидига:
☀️ Пешинга Бахтиёр домла Сатторов;
? Асрга Абдуқаҳҳор домла Юнусов;
? Хуфтонга Раббимқул домла Муҳаммадиев;

? “Чоштепа” масжидига:
☀️ Пешинга шайх Алижон қори Ҳайдаров;
? Асрга Раббимқул домла Муҳаммадиев;
? Хуфтонга Исмоил Муҳаммад Содиқ ташриф буюрадилар.

? Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатларини манфаатли ва давомли қилсин!

Ташрифлар ва маърифий суҳбатларни сайт ҳамда ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг.


#УЛАМОЛАР_ТАШРИФИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Айни кунларда муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг Қорақалпоғистон диёрига ташрифлари давом этмоқда. Сафар асносида маърифий суҳбатлар ташкил этиш баробарида қорақалпоқ аҳлини юртдаги янгиланишлар моҳияти ҳақида хабардор қилиш, уларнинг дарду ташвишларига қулоқ тутиш, таклиф ва мурожаатларини ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.

Оролбўйи минтақасини ҳар жиҳатдан ривожлантириш бўйича ҳукуматимиз томонидан амалий ишлар бажарилмоқда. Айниқса, аҳолини иш билан таъминлаш, оилаларни камбағалликдан олиб чиқиш, ёрдамга муҳтож кишиларга кўмак бериш ва атроф-муҳитни ўнглашга қаратилган манзилли дастурлар ижро қилинмоқда.

Муфтий ҳазратларининг ушбу минтақага ишчи гуруҳлар қаторида уюштирган сафарлари мобайнида у ердаги аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар қилиш, олиб борилаётган ўзгаришларни қўллаб-қувватлаш билан чекланиб қолмай, Давлатимиз Раҳбари томонидан белгиланган муҳим вазифаларни адо этишда соҳа ходимларининг муносиб ҳиссасини таъминлашга ундамоқдалар.

Ушбу сўзларнинг амалий ифодаси сифатида Муфтий ҳазратлари Диний идора ҳисобидан Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиётини маънавий-маърифий соҳадаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион сўм хайрия сифатида ажратилди. Мазкур молиявий ёрдам минтақадаги масжид-мадрасалар фаолиятини яхшилаш ва диний соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш кабиларга йўналтирилади.

Маълумки, Қорақалпоғистонда 61 та жоме масжид фаолият юритади. Уларда 16 нафар олий маълумотли, 45 нафар ўрта махсус имом-хатиблар меҳнат қилади. Шунингдек, мазкур масжидларда 5 нафар олий маълумотли, 63 нафар ўрта махсус имом ноиблари ҳам хизмат кўрсатмоқда.

Ўтган йили 8 нафар имом-хатиб Тошкент ислом институти ҳузуридаги модуль таълим тизимига олий маълумотли қилиш учун ўқишга қабул қилинди. Бундан ташқари, 2 нафар имом-хатиб Тошкент ислом институти сиртқи бўлимини муваффақиятли тамомлади.

Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти тасарруфидаги диний ташкилотлар ва соҳа ходимларини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ишларини бундан буён ҳам давом эттирилади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Кейинги йилларда Давлатимиз Раҳбарининг мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш бўйича янги тизимга асос солганлари ўзининг амалий ва ижобий натижаларини бераётир. Бу йўналишда диний соҳа раҳбарлари, бир гуруҳ уламолар халқ билан мулоқот қилиб, одамларнинг дарду ташвишлари билан яшаш ва ишлаш йўлидаги фаолиятларига ўзгача мазмун, кўтаринки руҳ олиб кириб, бундай ишларни янги босқичга олиб чиқмоқдалар.

Шу кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрдилар. Ҳазрат сафар давомида кенг халқ оммаси билан маънавий-маърифий учрашувлар ўтказиб, олис ва чекка ҳудудлардаги аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқот қилмоқдалар.

Бугун ана шундай манфаатли мулоқот Қорақалпоғистон Республикаси Қораузяк тумани «Қораузяк» овул фуқаролари йиғини фаоллари билан бўлиб ўтди.

Муфтий ҳазратлари аҳоли билан учрашиб, юртимизда бўлаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар ҳақида сўз юритиб, буларнинг барчаси инсон қадрини улуғлаш, халқ розилиги учун қилинаётганини қайд этдилар. Шу билан бирга йиғилганларни диний соҳада бўлаётган янгиликлар билан таништириб, аҳолининг эмин-эркин ибодат қилишлари учун барча шарт-шароитлар яратилаётганини таъкидладилар.

Мулоқот якунида муфтий ҳазратлари жамоат ва юртимиз равнақи учун хайрли дуолар қилдилар.

Ташриф давом этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Шу йил 22 январь куни илк зиёратчилар Саудия Арабистонига учган бўлса, ҳозирда ҳар куни Жидда ва Мадина шаҳарларига икки марта авиапарвоз мунтазам амалга оширилмоқда. Бу эса муборак зиёратчиларимиз сони тобора кўпайиб бораётганидан далолат беради.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Нукус шаҳридаги “Имом Эшон Муҳаммад” жоме масжидига ташрифлари чоғида бу ҳақда тўхталиб, шундай дедилар:

“Ҳозирги кунда дунё бўйича Умра зиёратига борувчиларнинг энг кўпини ўзбекистонлик зиёратчилар ташкил этмоқда. Ҳатто Малайзиядан келганлардан ҳам кўп экан. Шу кеча кундузда умрачиларнинг сони 10 мингга етди. Бундан кейин ҳам зиёратчилар сони ортиб бораверади, яна қанча борадиганлар бўлса, шунча ўрин берилади. Юртбошимиз инсон қадрини улуғлаш ҳақида кўп бор таъкидлаб, “қаерда бўлса, инсон қадрлансин” деяптилар. Биз ҳам шунга амал қилган ҳолда, муборак зиёратга отланган юртдошларимиз учун Макка ва Мадина шаҳарларида барча шарт-шароитлар яратишга ҳаракат қилдик. Биринчи навбатда, зиёратчиларимиз учун энг юқорида даражадаги Масжидул Ҳарамга яқин бўлган меҳмонхоналар танланди. Бундай қулайлик уларга эмин-эркин ибодату зиёрат қилиш имконини бермоқда. Бунинг учун Яратганга шукроналар айтмоғимиз, шароитларни қилиб бераётган ҳукуматимиздан миннатдор бўлмоғимиз лозим”.

Ҳақиқатан, ҳозирга қадар 10 мингдан ортиқ юртдошларимиз муборак зиёратни адо этдилар. Умра тадбирларини 10 нафар ишчи гуруҳ бошқараётган бўлса, 200 нафар тажрибали элликбоши ва 45 нафар шифокор жалб этилган. Улар зиёратчиларининг саломатлиги, шарт-шароити ва кундалик эҳтиёжларидан доимий бохабардир.

Аллоҳ таоло умра зиёратини бошлаган ҳамюртларимизнинг сафарларини хайрли ва баракали қилсин, муборак зиёратни барча мўмин-мусулмонларга насиб этсин!


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Бугун, 21 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қорақалпоғистонга сафарлари давомида Хўжайли туманидаги "Пирим эшон бобо" масжиди жамоаси билан хуфтон намозини бирга адо этиш ва мавъиза қилиш учун ташриф буюрдилар.

Хуфтон намози масжид қавми билан адо этилгандан сўнг, муфтий ҳазратлари Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором олиши ҳақида намозхонларга суҳбат қилиб бердилар.

Қорақалпоғистон диёри сафари давом этмоқда.

Top