muslim.uz
Остонада исломий иқтисодиёт форуми ўтказилди
Жорий йилнинг 3-4 июнь кунлари Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида Бутунжаҳон Исломий иқтисодиёт форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда astanatimes.com нашри хабар берди.
Ушбу форумда мусулмон мамлакатларидан меҳмонлар, экспертлар, исломий иқтисодиёт соҳасидаги мутахассислар иштирок этди.
Остона халқаро молия маркази ва Бутунжаҳон исломий иқтисодиёт форуми жамғармаси ўртасида имзоланган келишув доирасида ушбу анжуман ташкил этилган. Ундан кўзланган мақсад сифатида Остона шаҳрини Осиёда исломий молия соҳасидаги йирик минтақасий марказга айлантириш экани айтиб ўтилди.
ЎМИ Матбуот хизмати
Қисқа йўл адоғи
Бир танишим у билан касалхонага бориб келишимни илтимос қилди. Очиғи, бу таклиф менга унчалик ёқмади. Бугун улфатлар билан ўтирадиган жойимиз бор эди. Маза қилиб, бир отамлашмоқчи эдик. Аммо йўқ дейиш ноқулай бўлди. Чунки унинг оилавий аҳволидан яхши хабардор эдим.”Улгурарман, зиёфатга ҳам” дея рози бўлдим!
Ҳа, унга қийин эди: бир томондан касал онаси...бир томонда ёш болалари....ва касал ётган аёли.
Биз унинг шифохонадаги аёлидан хабарлашгани йўлга чиқдик.
Шифохона атрофида одам кўп. Ҳамма ўз яқинидан хабар олиш учун келган.
Хуллас, палата эшиги олдига етганимизда мени ичкарига киритишмади. Наилож ташқарида кутиб турадиган бўлдим.
Касалхона биқинидаги ўриндиқда ўтирибман. Шу тоб бошига дўппи кийган, маҳзун бир отахон ёнимга келиб ўтирди. Унга салом бердим. У бош силкиганча алик олди. Тушундим: бошига мусибат тушган.
Вақт ўтиб борарди. Мен эса зиёфатга улгуришим керак. Мени бу ерга судраган танишимдан шу қадар жаҳлим чиқдики!....
Ёнимда ўтирган отахон бирдан йиғлаб юборса бўладими?! Мен уни юпатишни ният қилиб:
– Отахон,нима бўлди? Нега йиғлаяпсиз? – деб сўрадим.
У индамади. Аммо кейин кўз ёшини артиб аста жавоб қилди:
– Ўғлимнинг зиёратига келгандим болам! Шунга кўзимга сал ёш келди! Ўтиб кетади...
Ана энди масала бир оз ойдинлашди. Демак, анави ерда, шундоқ йўлнинг нариги томонида қабристон бор экан-да! Мен бу ерда туғруқхона борлигини билардим-у, аммо қабристон борлигини энди кўрдим!
Шу тоб бир хаёл миямга урилди:
“Тавба! Бир томонда туғруқхона, Бир томонда қабристон! Астағфируллоҳ! Ўртада эса мен. Инсон умри бунча қисқа йўл бўлмаса! Туғруқхонадан чиқиб тўғри қабристонга йўл оламиз! Умр ҳам аслида шу бир қисқа йўл! Биз еса шу қисқа йўлга ҳам чидамай, улкан гуноҳлар қилиб қўямиз! Тавба! Ё алҳазар!..”
Зиёфатга эса бормадим.
Шерзод ҲАЙДАРБЕКОВ
В Узбекистане вновь возникла длинная очередь за Кораном
Сегодня, 5 июля, в фирменном магазине издательства «Хилол нашр» в Ташкенте люди вновь выстроились в очереди за мусхафами Корана на арабском языке в мединском шрифте, впервые изданным в нашей стране.
В связи с тем, что желающие приобрести священную книгу образовали огромную очередь возле фирменного магазина - принято решение отпускать каждому покупателю по одной книге.
Всего издательство планирует выпустить 50 тысяч экземпляров Корана, в марте текущего года была реализована первая партия в количестве 10 тысяч книг.
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
Ўзбекистонда “ҲАЛОЛ” стандарти жорий этилган
Олий маҳаднинг Махсус сиртқи бўлимга кириш имтиҳонлари бошланди
Бугун, 5 июль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти Махсус сиртқи бўлимига 2018-2019 ўқув йили учун кириш имтиҳонларининг биринчи куни бошланди. Бу ҳақда "islaminstitut.uz" сайти хабар берди.
6 июль куни ҳам давом этадиган имтиҳонга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов, ЎМИ таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Жалолиддин Нуриддинов, бўлим ходими Акбар Дўстматов бошчилигидаги кузатувчилар ташриф буюрдилар.
Махсус сиртқи бўлим бевосита Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг “Республикамизда фаолият юритаётган икки мингдан ортиқ жоме масжидларни олий диний маълумотга эга имом-хатиблар билан таъминлаш учун Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида уч йиллик Махсус сиртқи бўлим ташкил этиш мақсадида”ги буйруғи асосида талабалар қабул қилинади.
Махсус сиртқи бўлимга республикамизда фаолият юритаётган, камида беш йиллик стажга эга бўлган имом-хатиб, мадраса мударрислари ва Имом Бухорий халқаро маркази ходимларидан иборат жами 144 нафар абитуриент ҳужжат топширган.
Шулардан 120 нафари ақоид, фиқҳ ва араб тили фанлари бўйича имтиҳонлар асосида қабул қилинади.
Билет олган ҳар бир абитуриент жавоб беришдан олдин 20 дақиқа давомида луғатлардан фойдаланган ҳолда ўтириб тайёрланиши мумкин.
Имтиҳон олиш учун Тошкент Ислом институти, Кўкалдош ўрта махсус билим юрти ва Ўзбекистон халқаро Ислом Академиясидан малакали мударрислар жалб этилган.
Имтиҳон натижалари бўйича мандат 7 июль куни эълон қилинади.
ЎМИ Матбуот хизмати