muslim.uz

muslim.uz

Зиёратчиларни аэропортда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигида кенг жамоатчилик вакиллари кузатиб қўйдилар.

Зиёратчиларни мамлакатимизнинг 10 та ҳудудий аэропорти, жумладан, Наманган халқаро аэропортидан ҳам тўғридан-тўғри Наманган-Мадина авиарейслари орқали ҳаж сафарига кузатиш режалаштирилган.

Бугун Наманган халқаро аэропортидан вилоятимизнинг бир гуруҳ вакиллари муборак сафарга отландилар. Жорий мавсумнинг илк рейсида Наманган шаҳри, Поп, Норин, Косонсой, Уйчи туманларидан жами 245 киши зиёратга жўнаб кетишди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

OBIDXON IKRAMOV
Namangan viloyat bosh imom-xatibining birinchi oʻrinbosari

Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти

00:00 Анонс
01:01 Малайзияликлар билан «Умра плюс» лойиҳаси амалга оширилади
01:27 “Ҳаж – 2024” ишчи гуруҳи жамоаларига улкан масъулият юкланди
02:07 Жорий йилда ҳаж квотаси 15 000 этиб белгиланди
02:37 Масъулият остонаси ва дин хизматидаги уламо эҳтироми
03:18 “Ягона олимпиада–2024” ғолиби олий диний таълим муассасаси талабаси бўлди
04:08 Энг яхши тафсир ўқитувчиси ҳаж йўлланмаси билан тақдирланди
04:47 Ҳажга оид савол-жавоблар учун колл-марказ ва телеграм бот ишга тушди
05:21 Муфтий ҳазратларининг китоблари тақдимоти ўтказилди
06:03 Ҳаж сафари бошланди
06:38 Зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида ҳурмат билан кутиб олинди
07:22 100 нафар юртдошимиз иштирокида диний-маърифий тадбир ўтказилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Бугун, 24 май куни вилоят бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев Фурқат туманига ташриф буюрди.

Дастлабки ташриф манзили "Уста Юсуфжон наққош" ҳунармандчилик мактаби бўлди. У ерда муқаддас ҳаж амалларини адо этиш тараддудида бўлган туманлик зиёратчилар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Убайдуллоҳ домла зиёратчиларни муборак сафар билан қутлаб, Ҳаж амалларини бажариш тартиби, ҳожилик мақоми ва масъулияти ҳамда ҳажжи мабрурнинг фазилатлари ҳақида суҳбат қилиб берди. Ишчи гуруҳ ва гуруҳ раҳбарларининг тавсия ва кўрсатмаларига амал қилиш, бу эса ибодатни мукаммал ва осон адо этишда муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Зиёратчилар суҳбатни мароқ ва ҳаяжон билан тинглаб, ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам жавоб олдилар.

Шундан сўнг, вилоят бош имом-хатиби бошчилигидаги бир гуруҳ вакиллар Фурқат тумани бош имом-хатиби ҳамда "Ал-мадинатул мунаввара" масжиди имом-хатиби вазифасида хизмат қилган, бахтсиз ҳодиса туфайли оламдан ўтган Анваржон домла Пармонқулов хонадонига ҳам ташриф қилиб, марҳум домланинг оиласи ва яқинлари ҳолидан хабар олдилар. Қуръон тиловат қилиниб, дуога қўл очилди. Имом домланинг хизматлари эътироф этилиб, оиласига моддий ёрдам кўрсатилди. Анваржон домланинг онаси ва фарзандларидан кўнгил сўраб, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг дуо ва таъзиялари етказилди.

Вилоят бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев жума намозини туманидаги "Чилгижийда" масжидида адо этди. Масжидга келган жамоат "Пайғамбаримиз яхши кўрган амаллар" мавзусидаги жума мавъизасидан баҳраманд бўлдилар.

Мўминлар бир-бирларига нисбатан ширинсўз, ҳамжиҳат бўлиши, бошқалар ҳақида яхши гумонда бўлиш, гўзал хулқли бўлиш мақталган сифатлардан, аксинча, ўзаро жанжаллашиш, ёлғон гапириш қайтарилган ишлардан экани таъкидланди. Шунингдек, мўмин-мўминалар илмли, хайру саховат эгаси бўлиш, омонатдорлик ва ростгўйлик каби сифатлар кишини икки дунё саодатига етаклаши эслатилди.

Шунингдек, ташриф асносида Фурқат туманига бош имом-хатиб тайинлангани билдирилди. Унга кўра, "Чилгижийда" масжиди имом-хатиби Нуралиев Рашиджон Хамдам ўғли бажариб турган вазифасидан ажралмаган ҳолда туман бош имом-хатиби вазифасига тайинланди.

 

 

 

 

 

 

 

Фарғона вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Бугун 23- май куни Чортоқ туманида вилоят бош имом-хатиби Мусохон домла Аббасиддинов раҳбарлигида Чортоқ туманида фаолият кўрсатаётган масжидлар имом-хатиб, имом-ноиб ва мутаваллилари иштирокида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда тараққиётимизнинг янги даврида диний соҳада жуда катта ислоҳотлар амалга оширилаётгани, ўз навбатида имом-хатиблик шарафли ва масъулиятли вазифа экани, бугунги кун имоми замонга зийраклик билан қараши, ўзининг устида мунтазам ишлаши ва мўмин-мусулмонларнинг эҳтиёжларини қондириш учун тинимсиз изланиб, хизмат қилишлари зарурлигига алоҳида урғу қаратилди.

Жумладан, масжидлар имом-хатиб ва имом-ноибларини иш давомати, функционал вазифаларини бажариш, кийиниш маданиятига риоя қилиш бўйича шахсий намуна бўлиши лозимлиги ҳамда Фуқораларни қабул қилиш кунини ҳам сифатли қабул қилишни айтиб ўтилди.

Бундан ташқари, барча имом-хатиб ва имом-ноиблар ўзларига бириктирилган МФЙлар билан мунтазам алоқада бўлиб, ёшлар тарбиясига катта эътибор қаратиш, илм-маърифатга қизиқтириш ва ёш авлод келажаги учун мустаҳкам пойдевор яратиш кабиларни алоҳида таъкидланди.

Йиғилиш давомида Чортоқ туманидаги диний соҳа ходимлари фаолиятини янада яхшилаш юзасидан муҳим тавсия ва кўрсатмалар берилди. Мураккаб даврда имом-хатибларнинг фаолликларини ошириш, ОАВдаги чиқишлари мазмун-моҳиятини яхшилаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ва мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини қондириш борасида тинимсиз хизмат қилиш каби жиҳатларига эътибор қаратилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилоят  вакиллиги
Матбуот хизмати

Сторінка 92 з 3750

Мақолалар

Top