www.muslimuz

www.muslimuz

Бугун, 12 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ?Андижон вилоятига ташриф буюриб, вилоят бош масжиди ?“Девонавой” жомесида минглаб намозхонларга жума мавъизасини қиладилар.

? Муфтий ҳазратнинг суҳбатларини сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин бўлади.

Маълумот учун, мазкур масжиднинг илк иншооти 1870 йилда тикланган. Ҳозирги масжид қурилиши 2018 йилда бошланиб, жорий йил май ойида якунланди.

Янги бино қадимий чор айвон ва чор дарвоза услубида барпо этилган. Унинг икки четида баландлиги 54 метрлик миноралар, асосий бинонинг тепа қисмида диаметри 18 метрли гумбаз қурилган.

Илгари масжид сиғими 5 минг кишини ташкил қилган бўлса, энди бино 15 мингдан ортиқ намозхонни ўз ичига сиғдира олади.

Жоме масжидга ташриф ва жума суҳбатларини сайтимизда батафсил ёритиб борилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Хабар берганимиздек, Тошкент шаҳридаги бир гуруҳ таниқли имом-хатиблар пойтахтимиз масжидларига ташриф буюриб, кундалик намозларини жамоат билан бирга адо этгандан сўнг мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбат қилиб беришмоқда. Уламоларимизнинг мавъизаси файзидан баҳраманд бўлган намозхонлар ниҳоятда хурсанд бўлишмоқда.

Ана шундай учрашувлардан бири бугун, 11 ноябрь куни Шайхонтоҳур туманидаги “Шайх Зайниддин” масжидида бўлди. Сабаби ушбу жомеда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов намозхонлар билан елкама-елка ибодатларни адо этди, сўнгра масжид қавми ва меҳмонларига ажойиб маъруза қилиб берди.

Иброҳимжон домла Иномов суҳбатлари аввалида уламоларнинг масжидларга ташрифлари боиси мўмин-мусулмон халқимизнинг илмини ошириш, уларни юртимиз ва соҳага оид сўнгги янгиликлардан хабардор қилиш эканини баён этди. Кейин эса ҳар ким ўзига Аллоҳ таоло берган неъматларнинг қадрига етиши кераклиги, киши мол-давлатда ўзидан пастдагиларга, илму маърифатда ўзидан юқоридагиларга қараши лозимлигини таъкидлади.

Маърифий суҳбат давомида Иброҳимжон домла намозхонларга фарзанд тарбиясига жиддий аҳамият бериш зарурлиги, ҳар ким эккан ниҳолининг ҳосилини кўришини айтди. Айниқса, ёшларни турли ёт оқимларга кириб қолишидан эҳтиёт бўлиш, бунинг учун доимо уларни назорат қилиб, уларга керакли илм ва тарбия бериши, аввало юртимиз уламо ва зиёлиларининг китобларини ўқитиш кераклигини айтиб ўтди. Ўз навбатида ёшларга ота-онанинг қадрига етиш кераклиги, улар ҳаётимиздаги энг яқин кишилар экани, дунёю охиратимиз, фарзандларимизнинг бизга муносабати ота-онамизга қилган муомаламизга боғлиқлигини тушунтириб берди.

Таъсирли ва мазмунли суҳбатдан намозхонлар ўзларига кўплаб фойдалар олди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Онлайн: “Мир Араб мадрасаси ташкил этилганига 500 йил” мавзусида халқаро онлайн анжуман бўлиб ўтмоқда

Бугун, 11 ноябрь куни "Мир Араб мадрасаси ташкил этилганининг 500 йиллигига бағишланган" халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.
Конференция Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Унда Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон давлатларидан 50 га яқин таниқли уламолар, исломшунос-диншунос олимлар, турли илмий-тадқиқот марказлари раҳбарлари ҳамда диний соҳа вакиллари (Мир Араб мадрасаси битирувчилари) иштирок этмоқда.
Тадбир тафсилотлари келгуси хабарларда батафсил бериб борилади. Бизни кузатишда давом этинг....

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Бугун, 11 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидлар имом-хатиблари ўртасидаги
«
Араб тили билимдони» кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтмоқда

Танловни ўтказишдан қандай мақсад кўзланган? Танловнинг асосий мақсади – араб тилини пухта ўзлаштиришларини таъминлаш, буюк аждодларимиз қолдирган, дунё аҳамиятига эга бўлган араб тилидаги меросларимиэни ўрганиш ва имомларнинг араб тили манбаларидан фойдаланиш орқали уларнинг дунёқарашини кенгайтиришдан иборат.

Танловнинг вазифалари нималардан иборат? Танловнинг 3 та асосий вазифаси бор:

  1. Имомлар ўртасида араб тили билимларини янада ривожлантириш;
  2. Имомларнинг араб тилига бўлган қизиқишларини ошириш;
  3. Юртимиздан етишиб чиққан алломалар қолдирган араб тилидаги бой илмий меросни ўрганиш, тадқиқ қилиш ва асардаги таълимотларни халқимиз ўртасида кенг тарғиб қилиш.

Танлов неча босқичда ўтказилади? Танлов саралаш ва якуний босқичларда ўтказилади.

Танловда қандай шартлар бўлади? Танлов иштирокчилари 5 та шарт бўйича ўзаро беллашадилар:

  1. Матнни ўқиб бериш;
  2. Матнни таржима қилиш;
  3. Матннинг мазмунини гапириб бериш;
  4. Берилган сўзлардан тўғри гaп ясаш;
  5. Диний-маърифий мавзу бўйича араб тилида сўзлаб бериш.

 

Ғолиблар учун қандай мукофотлар берилади? Танлови ғолиблари Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан таъсис этиладиган диплом, пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Якуний босқичда:

1-ўрин. I даражали диплом ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 35 баравари миқдорида пул маблағи;

2-ўрин. II даражали диплом ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида пул маблағи;

3-ўрин. Ill даражали диплом ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари миқдорида пул маблағи.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal

Бугун, 10 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари пойтахтдаги “Сирож Солиҳ” жоме масжидига ташриф буюрдилар.

Муфтий ҳазратлари шу кунларда энг табаррук уламолар пойтахтимиз масжидларида мўмин-мусулмонларга суҳбат қилиб бераётганлари, имом-домлалар эса вақтли намозларда мавъизалар қилаётганларини катта неъматлардан бири эканини билдирдилар.

Маъруза асносида бугун айрим мусулмон ўлкаларда нотинчликлар бўлаётгани, муаммолар гирдобида қолаётгани ҳақида муфтий ҳазрат сўз юритиб, шундай дедилар:
– Ислом Аллоҳ таоло томонидан инсонларнинг бахту саодати учун юборилган дин. Қаерда нотинчлик бўлаётган бўлса, бу диннинг эмас, балки ўша ердаги одамларнинг нуқсонидир. Буни диндан, деб билиш мутлақо нотўғри. Аслида мўмин-мусулмонлар ҳар бир ҳолатда инсониятга намуна бўлиши керак. Дин фақат масжидда, мусулмонлик эса фақат кўринишда бўлмайди. Буюк аллома Рамазон Бутий раҳматуллоҳи алайҳ: “Ибодат қилиш бору, аммо чин юракдан Аллоҳнинг қули эканимизни ҳис қилиш қаерда қолди”, дея кўз ёш тўкиб маъруза қилган эканлар.

Нега мусулмон киши ғийбат қилади ёки ихтилофга боради? Агар одамлар чин мусулмон сифатида Исломнинг асл моҳиятидан узоқлашмаган ҳолда ҳаёт кечирса, энг бахтли умматга айланади, инша Аллоҳ.
Бир пайтлар ўлкамиздан Имом Бухорий, Имом Термизий каби алломалар чиққанини ёдга олайлик. Ўша даврда ҳамма тақво билан яшаган. Инчунун, Имом Бухорийнинг оталари оламдан ўтаётган чоғларида ўзидан қолган мол-дунёни фақат фарзандларининг илмига сарфлашни васият қилган эканлар. У киши айтганларки, менинг қолдирган маблағларимда бир дирҳамига ҳам шубҳа йўқ, ҳаммаси ҳалол.

Азизлар, ҳозирги кунда одамлар орасида меҳр-оқибат камайиб кетмоқда, ўзаро муносабатларда, ҳатто қавми-қариндошлар билан бўлган муомалаларда ҳам қўполлик кўпайганини гувоҳи бўлмоқдамиз. Набий алайҳиссаломдан: “Боғийлик ва сийлаи раҳмни узишдек кишига дунёда азоб-уқубатни тезлатадиган Аллоҳ таоло ҳузурида ёмон гуноҳ йўқ” (Имом Абу Довуд ривояти) деган мазмундаги ҳадиси шарифлари ворид бўлган.

Демак, ушбу икки гуноҳнинг азобини дунёю охиратда азоби қаттиқ экан. “Боғий” деб зулм қилиш, ҳаддидан ошиш, тажовуз қилиш, адолатли йўлбошчи, юртига қарши чиқишга айтилади. Бугунги кунда мана шу иллатнинг ҳуник оқибатларини дунёнинг айрим минтақаларда кузатиб турибмиз. Атрофдан кўряпмизки, айрим юртларга келаётган балоларнинг сабаби боғийлик, юрти, ватанига қарши чиқишдир. Яна бири эса қариндош-уруғдан алоқани узишдир.

Суҳбат якунида, мазкур жоме масжид намозхонларига “Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси” китоблари ҳадя қилинди ва юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини сўраб дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Сторінка 9 з 527
Top