Сийрат ва ислом тарихи

Жаннатда изларин қолдирган аёл

“Жаннатга  кирдим. Қадам товушларини эшитдим. Қарасам,  олдимда  Румайсо турибди”-дедилар  Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам.

 Бу жаннатий аёл, сабрда тенгсизлигини келгуси уммат аёлларига исботлаб берган.  Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга ҳизматни шараф  билиб, ўғлига Расулуллоҳни сирларини доим сақлагин дея уқтирган. Ажиб табиатли, маҳрини Ислом қилиб олиб тарихда ўзидек қимматли маҳр олувчи аёллар бўлишига ундаган саҳобия аёл (Румайсо) Умму Сулайм розияллоҳу анҳо

Румайсо розияллоҳу анҳо, қариндошликда Нажжор уруғи  билан Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга туташади. Мадиналик аслзода аёллардан. Ислом нафаси Мадинага борган илк онларида иймонга кирган ва муслималар қаторидан жой олган.

Турмушлари Анас розияллоҳу анҳунинг отаси Молик ибн Назр билан бошланган. Аммо Молик исломни қабул қилмай уларни ташлаб Шомга кетади ва ўша ерда вафот этади. Шундан сўнг Умму Сулайм розияллоҳу анҳо Анас розияллоҳу анҳу улғайгунча турмуш қурмайдилар. Анас розияллоҳу анҳуни  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳизматлари учун берадилар  ва қаттиқ тайинлайдиларки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қалбинг билан ҳизмат қилгин дея. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга илтимос Анаснинг ҳаққига дуо қилинг деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга:

-“Аллоҳим Анаснинг молига, болаларига, ва яна Ўзинг ато этган барча нарсаларга Барака бергин”-  деб дуо қилганлар.

Абу Толҳа ҳали мусулмон бўлмай Умму Сулайм розияллоҳу анҳуга совчи қўяди.  Аммо Умму Сулайм розияллоҳу анҳо унга

-  Албатта мен сенга турмушга чиқардим аммо, сен мусулмон эмассанда эй Абу Толҳа, дейдилар.

Шундан сўнг Абу Толҳа эй Румайсо бу не ҳол? Менинг олтин-кумушларим қаёқдаю  сен қаёқда дейди.  Умму Сулайм розияллоҳу анҳу эса:

- Менга олтин-кумушлар керак эмас. Сен на эшитадиган, на кўрадиган, фалон қабиланинг қули бўлган дурадгор  ясаб берган ёғочга ибодат қилишдан уялсангчи! Агар сен Исломни қабул этсанг, мен оладиган маҳрим шу бўлади. Мен сенинг олтин-у кумушларингдан кечаман- дейдилар.

Шу он Абу Толҳа ўзидан уялди Аллоҳ қалбига Исломни тарихга ибрат, уммматга ўрнак қиларли ҳолда жойлаб қўйдики, бу ерда Умму Сулаймнинг шижоатини  эслаб ибратланаверамиз. Чунки Абу Толҳа аслзода, бой ва қавмининг олий насаб кишиларидан эди. Агар у истаса қавми унга қизларини беришга рози бўлар эди.

Садоқатда ва сабрда ҳам бир ўрнак эди  Умму Сулайм розияллоҳу анҳонинг ҳаёти. Абу Толҳа билан ўғил кўрган эдилар. Аммо бу гўдак бир кун ҳасталаниб қолди. Шу кунларда эса Абу Толҳа розияллоҳу анҳу ғазотга кетишлари керак эди. Умму Сулайм розияллоҳу анҳу уни қалбини ҳотиржам қилиб ғазотга жўнатди. Аммо фарзандлари  Абу  Толҳа қайтган кеча вафот  этди. Келган онидаёқ фарзандининг ҳолини сўраган Абу Толҳа розияллоҳу анҳуга;

- У  ухлади, дуо қиламанки шояд уйқуси роҳатли бўлса- дедилар Умму Сулайм розияллоҳу анҳо.

Бу сабр ва матонатни, уммат  аёлларининг мумтоз этиладиган ажиб ҳилқатини очиб берган аёлни ҳамон тарих соғинса ажаб эмас. Ҳа Умму Сулайм розияллоҳу анҳо ўша кеча жуфти чарчаб келганини билар, унга ҳизматни азадан афзал кўрган, ундан дуо олишни кечиктирмаган аёл эдилар. Шу кечанинг тонги отганда Абу Толҳа розияллоҳу анҳуни уйғотар эканлар:

-  Эй Абу Толҳа, туринг ҳаммани жанозага чақиринг, омонат эгасига қайтарилди. Аллоҳ бизга ўғилни омонат берган эди. Энди ўша омонатни қайтариб олди…

Бу гаплар уммат аёлларига ибрат ўлароқ тарихда қолгандир. Сабрда ажиб бир намуна, иймонда собит, жуфтининг ҳизматига ошиққан аёл. Айни шу вақтда эса жони оғриб дунёга келтиргани,  юрагининг парчаси жасадига  кўрпа ёпиб эрининг чарчоғини чиқарган аёлдир Умму Сулайм розияллоҳу анҳу.  Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бежиз уни дуо қилмагандилар. Ўша кеча Аллоҳ уларга барака берди ва кўп ўтмай улар Абдуллоҳ исмли ўғил кўришди.

Тарих шундай аёлларга гувоҳ бўлган. Уммат  аёлларини васфда тенгсиз эканликларига яна гувоҳ бўлгандир бу тарих. Имом Бухорийнинг оналари ҳам ана шундай тенгсиз сифатли эдилар. Шу сабаб Бухорий бўлолдилар Исмоил роҳимаҳуллоҳ. Аллоҳ бизларни ҳам  улардек олимларга муносиб қилсин. Биз уммат аёлларига ўрнак эди уларнинг ҳаёт йўллари.  Улар шундай “Қурбонликлар” қилишгани учун ҳам умматнинг устунлари бўлган  Анаслар, Абдуллоҳлар, Бухорийлар етишиб чиққан.

Аллоҳ уларнинг барчасидан рози бўлсин.

Уммат аёлларин фахри бўлдингиз,

Мадина сиз билан Анаслик бўлди.

Ажиб эдингиз-у Молик билмади,

Абу Толҳа севган жаннатий аёл.

 

Жаннатда изларин Расулим кўрган,

Анасни совғага илинган ҳам сиз.

Ҳабибим ҳизматин шараф деб билган,

Изларига муштоқ  жаннатий аёл.

 

Абу Толҳани ҳам лол қолдирган сиз,

Унга иймонини илинган қалбиз.

Сабрда мумтозликни олган ўзингиз,

Аллоҳга боғланган жаннатий аёл.

 

Аллоҳ бизларни ҳам мумтоз санасин,

Бухорий онасидек ҳизматни берсин.

Расулимга Анасни берган қалбингиз,

Сабрда ўрнаксиз жаннатий аёл. 

Манбалар асосида  Тошкент ислом институти талабаси

Юнусхўжа Орифахон.

 

 

 

7704 марта ўқилди
Top