Сийрат ва ислом тарихи

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотлари олдидан айтган сўзлари

Ҳаммага маълумки инсон вафот этаётганда, яқинларига энг муҳим ва фойдали гапларни айтиб васият қилади. Худди шу ҳолат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламда ҳам бўлган. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан олдин саҳобаларга муҳим гапларни айтиб кетдилар. Чунки келажакда умматлари ушбу нарсаларга бепарво бўлиб қолишидан хавотир олган эдилар.

Бу васиятаридан олдин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўнги лаҳзаларини бир эслаб ўтамиз:

أَنَّ عَائِشَةَ كَانَتْ تَقُولُ: إِنَّ مِنْ نِعَمِ اللهِ عَلَىَّ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ تُوُفِّىَ فِي بَيْتِي وَفِي يَوْمِي، وَبَيْنَ سَحْرِي وَنَحْرِي، وَأَنَّ اللهَ جَمَعَ بَيْنَ رِيقِي وَرِيقِهِ عِنْدَ مَوْتِهِ، دَخَلَ عَلَىَّ عَبْدُ الرَّحْمَنِ وَبِيَدِهِ السِّوَاكُ وَأَنَا مُسْنِدَةٌ رَسُولَ اللهِ  صَلَى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  فَرَأَيْتُهُ يَنْظُرُ إِلَيْهِ، وَعَرَفْتُ أَنَّهُ يُحِبُّ السِّوَاكَ فَقُلْتُ: آخُذُهُ لَكَ؟ فَأَشَارَ بِرَأْسِهِ أَنْ نَعَمْ، فَتَنَاوَلْتُهُ فَاشْتَدَّ عَلَيْهِ وَقُلْتُ: أُلَيِّنُهُ لَكَ فَأَشَارَ بِرَأْسِهِ أَنْ نَعَمْ، فَلَيَّنْتُهُ، وَبَيْنَ يَدَيْهِ رَكْوَةٌ - أَوْ عُلْبَةٌ يَشُكُّ عُمَرُ - فِيهَا مَاءٌ، فَجَعَلَ يُدْخِلُ يَدَيْهِ فِي الْمَاءِ فَيَمْسَحُ بِهِمَا وَجْهَهُ يَقُولُ: «لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، إِنَّ لِلْمَوْتِ سَكَرَاتٍ». ثُمَّ نَصَبَ يَدَهُ فَجَعَلَ يَقُولُ: «فِي الرَّفِيقِ الْأَعْلَى». حَتَّى قُبِضَ وَمَالَتْ يَدُهُ.(رواه مسلم)

Оиша розияллоҳу анҳо хабар қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг уйимда, менинг навбатимда, менинг бағримда вафот этганлари ва ўлимлари олдидан Аллоҳ менинг тупугимни у зотнинг тупукларига қўшгани Аллоҳнинг менга берган неъматларидандир. Ҳузуримга Абдурраҳмон қўлида мисвок билан кириб келди. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни суяб ўтирган эдим. У зотнинг унга қараб турганларини кўриб, мисвок истаётганларини пайқадим ва: «Уни сизга олиб берайми?» дедим. Бошлари билан «ҳа» деб ишора қилдилар. Уни олиб бердим. (Мисвок) у зотга қаттиқлик қилди. «Уни юмшатиб берайми?» дедим. Бошлари билан «ҳа» деб ишора қилдилар. Уни юмшатиб бердим. У зотнинг олдиларида ичида суви бор тери чўмич [Умар «ёки ёғоч чўмич», деб иккиланмоқда] бор эди. У зот қўлларини сувга тиқиб, юзларига суртар ва: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Албатта, ўлимнинг талвасаси бордир», дер эдилар. Сўнг қўлларини тик кўтариб: «Рафиқи аъло ичра», дейишга тушдилар. Ниҳоят, руҳлари қабз қилинди ва ва қўллари (ёнларига) тушди».(Имом Муслим ривояти)

 

Энди Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам васият қилга муҳим ишларни бирма-бир санаб чиқамиз:

1. Бегуноҳ инсонни қонини тўкманглар:

2. Бировни молига тажовуз қилманглар:

3. Бировни обрўйини тўкманглар:

 

Юқоидаги уччала васият бир ҳадисда зикр қилинган:

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ t أَنَّ رَسُولَ اللهِ r خَطَبَ النَّاسَ يَوْمَ النَّحْرِ، فَقَالَ: يَا أَيُّهَا النَّاسُ، أَيُّ يَوْمٍ هَذَا؟ قَالُوا: يَوْمٌ حَرَامٌ، قَالَ: فَأَيُّ بَلَدٍ هَذَا؟ قَالُوا: بَلَدٌ حَرَامٌ، قَالَ: فَأَيُّ شَهْرٍ هَذَا؟ قَالُوا: شَهْرٌ حَرَامٌ، قَالَ: فَإِنَّ دِمَاءَكُمْ وَأَمْوَالَكُمْ وَأَعْرَاضَكُمْ عَلَيْكُمْ حَرَامٌ كَحُرْمَةِ يَوْمِكُمْ هَذَا فِي بَلَدِكُمْ هَذَا فِي شَهْرِكُمْ هَذَا،

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтдилар: «Эй инсонлар! Бу куннинг қандай кун эканини биласизми? Бугун Явмуннаҳрдир (қурбон куни). Бу ойнинг қайси ойлигини биласизми? Бу ой Шаҳри ҳаромдир (муқаддас ой). Бу жойнинг қандай жойлигини биласизми? Бу ер Балдаи харамдир (муқаддас шаҳар). Бу кунингиз қандай муқаддас бўлса, бу ойингиз қандай муқаддас бўлса, бу шаҳрингиз қандай муқаддас бўлса, билингки, жонларингиз, молларингиз ва обрўларингиз ҳам бир-бирларингизга бу муқаддас кун, бу муқаддас ой, бу муборак шаҳар каби муқаддасдир. (Буларга қилинган ҳар қандай тажовуз ҳаромдир)».

 

4. Солиҳ зотларнинг қабрларни масжид қилиб олманглар:

عَنْ جُنْدُبٍ t قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ r قَبْلَ أَنْ يَمُوتَ بِخَمْسٍ وَهُوَ يَقُولُ: إِنِّي أَبْرَأُ إِلَى اللهِ أَنْ يَكُونَ لِي مِنْكُمْ خَلِيلٌ، فَإِنَّ اللهَ تَعَالَى قَدِ اتَّخَذَنِي خَلِيلًا كَمَا اتَّخَذَ إِبْرَاهِيمَ خَلِيلًا، وَلَوْ كُنْتُ مُتَّخِذًا مِنْ أُمَّتِي خَلِيلًا لَاتَّخَذْتُ أَبَا بَكْرٍ خَلِيلًا، أَلَا وَإِنَّ مَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ كَانُوا يَتَّخِذُونَ قُبُورَ أَنْبِيَائِهِمْ وَصَالِحِيهِمْ مَسَاجِدَ، أَلَا فَلَا تَتَّخِذُوا الْقُبُورَ مَسَاجِدَ، إِنِّي أَنْهَاكُمْ عَنْ ذَلِكَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالنَّسَائِيُّ.

 

Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўлимларидан беш кун олдин:

«Мен ораларингизда халилим борлигидан Аллоҳнинг ҳузурида ўзимни поклайман. Чунки Аллоҳ таоло Ўзига худди Иброҳимни халил қилганидек, мени ҳам халил қилиб олди. Агар умматимдан халил оладиган бўлсам, Абу Бакрни халил қилиб олган бўлар эдим. Огоҳ бўлинглар, сиздан олдин ўтганлар анбиёлари ва солиҳларининг қабрларини масжидлар қилиб олар эдилар. Огоҳ бўлинглар, қабрларни масжид қилиб олманглар. Албатта, мен сизларни бундан қайтараман», дедилар». (Имом Муслим ривояти)

 

5. Намозга эътибор беринглар:

عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ: أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ - صلى الله عليه وسلم - كَانَ يَقُولُ فِي مَرَضِهِ الَّذِي تُوُفِّيَ فِيهِ: الصَّلَاةَ وَمَا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ فَمَا زَالَ يَقُولُهَا حَتَّى مَا يَفِيضُ بِهَا لِسَانُهُ) رواه ابن ماجه

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этган касалликларида: «Намоз ва қўл остингиздагилар(га эътибор беринг)», деб шу даражада кўп айтдилар ҳатто ўша сўзлар билан оғизлари тўлиб тошди».(Ибн Можжаҳ ривояти)

 

6. Аёлларга яхшилик қилинглар:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ t، عَنِ النَّبِيِّ r قَالَ:«... مَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ فَلَا يُؤْذِي جَارَهُ، وَاسْتَوْصُوا بِالنِّسَاءِ خَيْرًا» رواه مسلم

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «... аёлларга доимо яхшилик қилинг!» (Имом Муслим ривояти)

 

Мана ҳадислар билан танишиб чиқдик. Энди ўзимизни қилаётган амалларимизга эътибор берайлик Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган васиятларининг қайси бирига яхши амал қилмаятган бўлсак, ўшанга эътибор берайлик ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суйган умматларидан бўлайлик.

 

Нурмуҳаммедова Васила

12157 марта ўқилди
Top