muslim.uz

muslim.uz

Кейинги пайтда ижтимоий тармоқларда сайёҳларнинг Имом Бухорий мажмуасига кириши учун ҳақ ундирилаётгани ҳақида маълумотлар тарқалиб, бу борада турли фикрлар билдирилди. Бу гап-сўзлар қанчалик асосли?

– Ҳақиқатдан ҳам бугунги кунда мажмуага кириш учун маҳаллий зиёратчилар 1000 сўмдан пул тўламоқда, – дейди Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси раҳбари Д.Эрмаматов. – Ушбу маблағ иншоотни сақлаш ва ҳудудни ободонлаштириш, меҳмонлар учун зарур шарт-шароит яратиш ҳамда ходимларга иш ҳақи беришга йўналтирилади. Шу пайтгача бу харажатлар мажмуага келувчи фуқароларнинг эҳсонлари, ҳомийлар маблағи ҳисобидан қопланган. Бугунги кунда сайёҳлар оқимининг кескин кўпайиши зиёратгоҳда улар учун қўшимча қулайликлар яратиш, янги иш ўринлари очиш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлашни тақозо этмоқда. Шу сабабли зиёратчиларнинг мажмуага кириши пуллик тартиб асосида йўлга қўйилди.

ЎзА хабарига кўра, йилнинг биринчи чорагида Имом Бухорий мажмуасини 311 минг нафардан ортиқ сайёҳ, жумладан, 1900 нафарга яқин хорижликлар зиёрат қилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан, 146 минг нафарга кўп демакдир. Пул тушуми эса 414 миллион сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг биринчи чорагига нисбатан икки баробар кўп бўлди.

Айни пайтда дам олиш кунларида мажмуага ўртача 5 минг нафар сайёҳ келмоқда. Наврўз байрами кунлари эса 15-17 минггача зиёратчи ташриф буюрди. Биринчи навбатда бу сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш талаб этилади. Шу мақсадда илгариги битта қўриқлаш пости иккитага етказилиб, тун-у кун қўриқлов амалга ошириляпти. Мажмуа ичида эса “Хавфсиз туризм” ходимлари фаолият кўрсатмоқда.


Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот хизмати

Бугун Амир Темур таваллуд топган Хўжа Илғор қишлоғида буюк Соҳибқирон, давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 682 йиллиги катта тантана қилинмоқда.

ЎзА хабарига кўра, тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев иштирок этиб, журналистларга интервью берди.

– Амир Темур бобомиз дунё халқлари цивилизацияга ҳам салмоқли ҳисса қўшган, – дейди Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев. – Шу боис биз Соҳибқирон бобомиз билан фахрланамиз. Бу йил Соҳибқирон таваллуд санасига Президентимиз Шавкат Мирзиёев кўрсатмаси билан алоҳида тайёргарлик кўрилди.

Қашқадарёда 500 мингдан ортиқ оила истиқомат қилади. Бугун уларнинг барчаси оиласи даврасида, маҳалла-кўйларда, таълим муассасаларида, Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган Оқсарой ёдгорлик мажмуаси атрофида Амир Темур хотирасига Қуръон тиловат қилиб, бобомиз ҳақида фарзандларига сўзлаб бермоқда. Хусусан, Хўжа Илғор қишлоғида халқ сайли кўринишида илк бор ўтказилаётган бугунги тадбир халқимиз кайфиятини кўтариб юборди. Келгусида бу қишлоқда Амир Темур таваллуд кунини анъанавий ўтказишни режалаштирганмиз.

Бундан ташқари Хўжа Илғор қишлоғида туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратамиз. Бу ерда йирик масжид бунёд этилиши режалаштирилмоқда. Бу ерга зиёрат туризми учун келган сайёҳлар ибодат амалларини бажаришлари мумкин бўлади. Ҳудудда Амир Темур ва темурийлар даврига оид музей ташкил қилиниши кўзда тутилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Самарқанд вилояти ҳудудида Дарғом каналининг чап қирғоғида илк ўрта асрлар даврига тегишли Самарқанд ҳукмдорларининг ёзги саройи топилди. Ушбу шоҳона сарой Кофирқалъа номли археологик ёдгорликда жойлашган бўлиб, турли йилларда ёдгорликнинг турли участкаларида стратиграфик характердаги кичик қазишма ишлари амалга оширилган, 2001 йилдан бошлаб эса 16 гектарли қадимги шаҳарнинг 76х76 метрлик Арки аълоси майдонида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Археология институтининг археологлари кенг қамровли археологик қазишма ишларини олиб боришмоқда.
ЎзА хабарига кўра, натижада қадимги шаҳарнинг қалъа қисмида (Арки аълосида) 2017 йилда монументал меъморий мажмуа очилди. Милодий V-VI асрларга тегишли мажмуада Самарқанд ихшидларининг (ҳукмдорларининг) давлат архиви ва ёзги саройи жойлашган бўлиб, ёнғин туфайли вайронага учраган архивдан ноёб давлат ҳужжатлари (давлат бошқарувига оид хужжатлар, элчилик хатлари, давлатлараро шартномалар ва бошқалар) булла деб аталган тахтакачларда суғдий ёзув намуналари топилди.

Саройнинг ёғоч колоннали (устунли) кўркам хоналаридан бирида уч ярусли суфа, суфа устида эса шерсифат кўринишидаги тахтиравонда ҳукмдор ўтирибди. Хонанинг деворлари ўйма ёғоч панно шаклидаги расмлар галереяси билан безатилган.

Унинг ўлчамлари 124х141 см., паннонинг ўзи иккита кенг доскадан иборат бўлиб, улар темир тутқич билан бириктирилган. Олд томондан тахталарда зардуштий инсонлар суратлари тўрт қаватга жойлаштирилган. Композицияда жами 46 та одам шакли тасвирланган (уларнинг учтаси шартли кўринишда, юқоридан чап қисмидаги иккита шакл аранг кўринади, ўнг томондаги шаклнинг фақат қўли кўринади).

Композициянинг асосий мавзуси — шер шаклида тахтда ўтирган бош Илоҳга сажда қилишдир.

Эҳтимолдан узоқ эмас, бу зардуштийликнинг бош маъбудаси буюк худо Нана бўлиши мумкин. Одамлар унинг ҳузурига турли хил совғалар билан келганлар. Пастки қаватда мусиқачилар галареяси тасвирланган. Ундан кейинги пастки қаватда яна қўлларида турли хил совға-саломлар билан келган зиёратчилар суратлари тиз чўккан ҳолда акс эттирилган.

Пастки қават суратлар галереяси марказида муқаддас олов рамзи — Меҳроб жойлашган бўлиб, муқаддас меҳробга бир томондан оғзи латта билан боғланган эркак топинмоқда, иккинчи томондан эса аёлсифат фигура меҳроб оловига ҳушбўй исли ўсимлик кукунини сепмоқда.

Ушбу муқаддас шоҳона зал ва зардуштийлик маъбудаларининг энг улуғларидан бири, буюк Нана сурати ёғочга ўйиб ишланган деворий панно VIII аср бошларида арабларнинг Қутайбо бинни Муслим бошчилигидаги ҳарбий қўшини томонидан ёқиб юборилган.

Бундай кўп қиррали аниқ суратлар композицияси Ўрта Осиё археология тарихида биринчи марта учради, бу дунё аҳамиятига молик ноёб кашфиётлар сирасига киради.

Ҳозирда қазиш ишлари давом этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матубот хизмати

 

Аллоҳ таоло Хижр сурасининг 9-оятида:

إِنَّا نَحْنُ نَزَّلْنَا الذِّكْرَ وَإِنَّا لَهُ لَحَافِظُونَ

Албатта, зикрни Биз нозил қилдик ва, албатта, уни Биз муҳофаза қилурмиз.(Ушбу зикр

Қуръон), деб марҳамат қилган.

Бугун биз қўлимизга тутиб турган Қуръоин карим бу – калом, Аллоҳ таоло Ўз Расули Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга юборган сўзлари. Унинг битта ҳам сўзи ўзгармаган.  Бугун сизга Қуръони каримнинг дунёдаги энг қадимий қўлёзмалари сифатида сақланиб қолган нусхалари ҳақида хабар берамиз  

  1. Бирмингем Қуръони қўлёзмаси

 

 

«Бирмингем Қуръони» 2015 йил Буюк Британиядаги Бирмингем университети кутубхонасидан топилган. У мусулмонларнинг муқаддас Китобининг энг қадим нусхаларидан бири ҳисобланади. Қўлёзма 645 йиллар атрофида ёзилган деб тахмин қилинади. Бу вақтда Пайғамбаримиз алайҳиссалом боқий дунёга кўчмаган эдилар.

  1. Сана қўлёзмаси

 

 

Қуръони каримнинг ушбу нусхаси 1972 йил Яманнинг Сана шаҳридаги Буюк масжидни таъмирлаш чоғида  топилган. Қўлёзма бузоқ терисига ёзилган. У 646, 671 йилларда ёзилган деб тахмин қилинади.

  1. Тўпқопи қўлёзмаси

 

 

Бу қўлёзма VIII асрда ёзилган дейилади. Қуръони каримнинг ушбу қўлёзмасининг 99 фоизи сақланиб қолган. Фақат 23 бети йўқолган.

  1. Қуръоннинг Самарқанд қўлёзмаси

 

 

Самарқанд қўлёзмаси ҳам VIII асрда ёзилган дейилади. Хабарларга кўра, уни учинчи халифа Усмон розияллоҳу анҳу (644-656) ўз қўллари билан ёзганлар.

  1. Санкт-Петербургдаги Қуръон

 

 

Санкт-Петербургдаги Россия миллий кутубхонасида сақланаётган қўлёзма – Петербург нусхаси деб аталади.  Қуръони каримнинг Петербург нусхаси бизнинг давримизгача етиб келган энг қадимий нусхаларидан бири саналади. У VII аср охирлари ва VIII юзйиллик бошларида ёзилган дейилади. Қуръоннинг ушбу қўлёзмасининг 98 саҳифаси сақланиб қолган. Улар Франция, Ватикан, Англия ва Россия кутубхоналарида сақланади. Датируется концом 7го началом 8 века. Сохранились 98 страниц этой рукописи Корана, хранятся в библиотеке Франции, Ватикане, Англии и России.

  1. Ҳаворанг Қуръон

 

 

Ҳаворанг Қуръон – Қуръони каримнинг IX-XX асрлар орасида тунис куфий ёзувида ҳаворангда ёзилган. Қўлёзма Қуръони карим нусхаларининг энг бадиий ва қимматбаҳо нусхаларидан саналади. У Тунис миллий кутубхонасида сақланади.

  1. Ибн ал-Баваба

 

 

Қўлёзма тўлиқ сақланиб қолган. У Дублинда сақланади.  Қўлёзмани ҳижрий 391 йилда Ибн ал-Баваб номи билан машҳур бўлган бағдодлик хаттот Абу Ҳасан Алин ёзган.

  1. Аналус қўлёзмаси

 

 

Қуръони каримнинг Андалусдаги куфий хатида ёзилган нусхаси XII асрда битилган, дейилади.  

  1. Мағриб қўлёзмаси

 

 

Қуръони каримнинг пергаментга ёзилган ушбу нусхаси XIII асрда ёзилган. мағрибча услубда ёзилгани боис “мағриб қўлёзмаси” деб аталган.

  1. Севиля Қуръони

 

 

XIII юзйилликда ёзилган ушбу қўлёзма Ислом Испаниясидан сақланиб қолган энг ноёб манба саналади. Ушбу нусха Севиляда  1226 (624 ҳижрий) йилда ёзилган. Қўлёзма Германиянинг Мюнхен шаҳридаги Баваря давлат кутубхонасида сақланади.

ЎМИ Матбуот хизмати

 

Тарихчи олимлар ҳозиргча ҳам микробларнинг мавжудлигини қайси олим аниқлаб илмга киритгани борасида аниқ бир тўхтамга келиша олмаяпти. Улар илгари сураётган назарияларнинг бирида микробларни XI буюк олим Ибн Сино аниқлаган дейилса, яна бирида XIV  асрда яшаган врач ва анатомия олими Оқшамсиддин аниқлагани айтилмоқда.

Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади.

ЎМИ Матбуот хизмати

 

Top