muslim.uz

muslim.uz

Покистоннинг Панжоб университетида Эрон маданият марказлари ҳамкорлигида халқаро конференция ва кўргазма ўтказилиши режалаштирилган. Islam.ru хабарига кўра, Панжоб университети санъат ва дизайн коллежи раҳбари профессор Сумер Жавод ва покистонлик машҳур хаттот Эрфан Қурайший Эроннинг Лаҳор шаҳридаги Маданият бўйича вакили Жафар Ронас билан учрашиб, музокаралар олиб борди. Томонлар 22 февралдан 26 цевралгача бўлиб ўтадиган Ислом санъати халқаро конференсияси ва кўргазмаси бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Эрон рассомларининг турли соҳаларда салмоқли ютуқларни қўлга киритаётганини қайд этган Жавод қўшма конференция, семинар ва кўргазмалар ўтказишга тайёрлигини билдирди. Эрон элчиси, ўз навбатида, маданий марказнинг семинарлар ўтказишга тайёрлигини ва халқаро тадбирни янада самарали ташкил этиш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришини эълон қилди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Устоз Исҳоқжон домла Бегматов

Мусулмон оламининг таниқли муҳаддисларидан бири Имом ал-Бухорий 810 йил 21июлда Бухорода таваллуд топган, 870 йилда Самарқанддан 25 км узоқда жойлашган Хартанг қишлоғида (Самарқанд вилоятининг ҳозирги Челак тумани) вафот этган ва ўша ерда дафн этилган. Бироқ бу жой асрлар давомида қаровсиз ҳолатда қолган эди.

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг мажмуа қайта тикланди. 1997 йилнинг 29 апрелида Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг «Имом ал-Бухорий туғилган кунинининг ҳижрий ой тақвими бўйича 1225 йиллигини нишонлаш» тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Шу йилнинг ноябрь ойида ЮНЕСКОнинг бош конференцияси 1998 йилда муҳим сана – олим Исмоил ал-Бухорий таваллудининг 1225 йиллигининг нишонланишида қатнашиш тўғрисида қарор қабул қилади, хабар бермоқда uzbekistan.travel. Шу муносабат билан, Имом ал-Бухорийнинг мақбарасида Ўрта Осиёнонг меъморий анъаналарига кўра бажарилган ёдгорлик мажмуаси барпо этилган эди. Ёдгорлик учун ажратилган ернинг умумий майдони 10 гектарни ташкил этади. Мажмуа Самарқанд-Имом ал Бухорий автотрассасига туташиб кетади (25 км).

Мажмуанинг қурилиши ва ундаги ободонлаштириш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов бошчилигида амалга оширилган. Мажмуа қурилишида Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент, Андижон, Қўқон ва Шаҳрисабзнинг халқ ҳунармандлари ва ишбилармонлари қатнашди. Мақбара, масжид, маъмурий бино ва бошқалар миллий меъморчилик анъаналарида барпо этилган.

Мажмуа маъмурий биноси, жануб томонга қараган. Мажмуага кириш, учта йирик ўйма аркасимон дарвозалари орқали амалга оширилади. Дарвозахона орқали асосий киришда, миллий услубдаги катта айвон қурилган. Кириш дарвозасининг олд қисмида, мажмуанинг қурилиш тарихи матни араб ва ўзбек тилларида ёзилган. Дарвозахонага киришда, ўнг томонда маъмурий ва бошқа хоналар жойлашган. Мажмуанинг асосий қисмида, Имом ал-Бухорийнинг мақбараси жойлашган. Куб шаклидаги бу иншоотга ўн етти метрлик гумбаз ўрнатилган. Деворлар, оч-яшил, ҳаворанг, оқ қопламали плиталар, мармар, оникслар билан безалган. Ўнг томонда оч-ҳаворанг ониксга ишлов бериб ясалган қабр тоши (сағана) остида ал-Бухорийнинг мармар билан қопланган қабри жойлашган. Ички ҳовлининг чап томонида, майдони 786 кв.м. бўлган масжид жойлашган. Айвонларнинг умумий майдони 214 кв. м. Масжидда бир вақтнинг ўзида 1500 киши намоз ўқиши мумкин.

Меҳроб токчасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга Саудия Арабистони қироли Фаҳд ибн Абдулазиз томонидан совға қилинган кисва-Каъбанинг қопламаси осилган. Ҳовлининг чап қанотида, ёрдамчи хоналари билан зал (миёнсарой) жойлашган. Миёнсарой гумбази, бошқа гумбазлар каби бир хил ўлчам ва ҳажмга эга. Бу бинода, кутубхона, илмий ходимларнинг кабинетлари ва бошқа хоналар жойлашган. Унинг умумий майдони 946 кв.м. ни ташкил этади. Кутубхонада Қуръоннинг ноёб намуналари, илк нашрлар ҳамда Имом ал-Бухорийнинг асарларининг намуналари сақланади.

Имом ал-Бухорий мажмуаси яқинида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2008 йил 23 майдаги қарорига асосан барпо этилган Имом ал-Бухорий Халқаро маркази жойлашган. Имом ал-Бухорий мажмуаси, юртимиздаги охирги вақтларда барпо этилган шу турдаги иншоотларнинг энг катта ва ноёбларидан бири ҳисобланади. Президент Ислом Каримовнинг сўзларига кўра, бу мажмуа фақатгина муқаддас зиёрат жойи бўлиб қолмасдан, балки Ўзбекистондаги юртимиз довруғини дунёга ёювчи ва ўсиб келаётган ёш авлод тарбиясида муҳим роль ўйновчи, ҳар бир кишини ҳаёт ва мангулик тўғрисида ўйлашга мажбур қилувчи жойлардан биридир.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Сурхондарё ўзининг бой туристик салоҳияти билан дунё сайёҳларида катта қизиқиш уйғотиб келади. Тарихи узоқ ўтмишга бориб тақаладиган турли даврларга оид археологик ёдгорликлар, аждодларимизнинг юксак дид ва маҳорати билан барпо этилган муқаддас мақбаралар маҳаллий ва хорижлик меҳмонларга бой таассурот улашади. Вилоятда 561 та маданий мерос объекти давлат рўйхатига олинган. Уларнинг 444 таси археологик ёдгорликлар, 32 таси ислом зиёрат туризми ва 8 таси буддизм иншоотларидир.

Бу ҳақда ЎзАга Сурхондарё вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Зебинисо АЛИМАРДОНОВА маълум қилди. Унинг айтишича, якунига етаётган йилда маҳаллий ва хорижий ташриф буюрувчиларга 101 та туристик намойиш объекти хизмат кўрсатди.

“Зеро, кейинги йилларда бой тарих ва маданиятга эга Сурхон воҳасидаги Ҳаким Термизий, Султон Саодат, Исо Термизий мажмуалари, Сўфи Оллоёр, Мавлоно Муҳаммад Зоҳид мақбараси, Кокилдор хонақаси сингари буюк зотлар мангу қўним топган ёки улар номига қадимда барпо этилган сўлим гўшаларни зиёрат қилишга интилиш кучайди.

Зурмала, Далварзинтепа, Фаёзтепа, Будрачтепа, Холчаён каби узоқ ўтмишдан сўйлайдиган археологик ёдгорликларни, Тешик тош, Мачай ғори, Эски Термиз, Қирққиз, Искандар кўприги, Жарқўрғон минораси каби тарихий-маданий ёдгорликларни кўришга иштиёқмандлар, Омонхона, Хўжаипоқ сингари шифобахш булоқ сувларидан баҳра олишга қизиқувчилар сафи янада ўсиб бораётган эди. Рақамларга мурожаат этадиган бўлсак, 2019 йил вилоят дунёнинг 114 давлатидан 120 мингга яқин хорижий ва 502 минг маҳаллий сайёҳга мезбонлик қилган бўлса, жорий йилнинг ўтган даврида 625 мингга яқин сайёҳ келди. Уларнинг 25 мингга яқини хорижлик ва 600 мингдан ортиғи маҳаллий сайёҳлардир. Ваҳоланки, пандемия бошланган ўтган йили 4 минг 200 нафар чет эллик ва 14 минг 700 нафар маҳаллий сайёҳ келган эди”, - дейди Сурхондарё вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси вакили.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Пятница, 31 Декабрь 2021 00:00

Уламоларни ғийбат қилманг! (аудио)

Устоз Салоҳиддин домла Шарипов

Top