muslim.uz

muslim.uz

15 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббосиддинов Косонсой туманида қайтадан бунёд этилган “Эшон бобо” жоме масжидининг янги биносида жума намозини адо этдилар.

Ахborot 24 

Среда, 20 Март 2024 00:00

Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири Зикрулло Маҳмудовнинг қайнотаси Самаджон Акбаровнинг вафоти муносабати билан у кишининг яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳум отахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Ҳақ таоло марҳум отахоннинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Зикруллоҳ Маҳмудовга, у кишининг оила аъзолари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

"Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун". 

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

 

Вторник, 19 Март 2024 00:00

РАМАЗОН ҲАФТАЛИГИ 1-сон

Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти

00:00 Анонс
01:14 Президент Ўзбекистон халқига табрик йўллади
01:25 Рамазон фазилати ва тинчлик қадри ҳақида самимий мулоқот бўлди
01:45 Муфтий ҳазратларининг табриклари нуфузли халқаро ташкилот саҳифаларида эълон қилинди
01:55 Матбуот саҳифаларида Рамазон тилаклари
02:07 Файзга тўла таровеҳ намози
02:35 Мурожаатлар ўз ечимини топмоқда
02:57 Рамазон – “Меҳр-мурувват ва хайру саховат ойи”деб эълон қилинди.
04:15 Умрачиларимиз Рамазонни Мадинада қарши олдилар
04:37 Имконияти чекланган ҳамюртларимизга мазмунли суҳбат қилиб берилди
04:54 Муборак ой олдидан муносиб туҳфа
05:35 Муфтий шайх ҳазратлари жума намозини "Оқ уй” масжидида адо этдилар
05:56 Халқаро тил сертификати имтиҳони ўтказилди
06:27 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Рамазон ойи қутлови Миср матбуоти нигоҳида

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Страница 72 из 1683
Top