muslim.uz

muslim.uz

Шу кунларда Қозонда муҳим воқеа юз берди: мамлакатда биринчи марта Россия Қуръон ҳофизлари уюшмаси ташкил этилди. Ушбу ташкилотни ташишнинг ташаббускори Россия Федерацияси Ислом таълими Кенгаши бўлди.

Уюшма Россиянинг 12 та минтақалари: Татаристон, Чеченистон, Доғистон, Саратов, Иваново, Мордовия, Пенза, Пермь, Кемерово, Чувашистон, Қорачой-Черкесистон, Қримни ўз ичига олади. Шундай қилиб, муфтиятлар, Қуръон ҳофизлари марказлари ва бошқалардаги Қуръон ишлари вакиллари Қуръон ҳофизларининг уюшмасига аъзо бўлишди.

Islam.ru хабарига кўра, биринчи учрашув давомида Россия Федерацияси Ислом таълими Кенгаши раҳбари Рафиқ Мухаметшин раислигида Қозон шаҳридаги Усмон ибн Аффон номидаги Қуръон ҳофизларини тайёрлаш маркази директори Абдурашид ҳазрат Фаизов Россия Қуръон ҳофизларининг уюшмаси раиси лавозимига номзод қилиб кўрсатилди. Делегатлар унинг номзодини бир овоздан қўллаб-қувватлашди, деб хабар беради Татаристон Республикаси Мусулмонлар диний идораси матбуот хизмати.

Абдурашид ҳазратнинг сўзларига кўра, уюшма Россиядаги Қуръон ҳофизлари барча ўқув марказлари учун умумий меъёрларни биргаликда ишлаб чиқади, Қуръон илмларини ўргатишни ривожлантиради (тажвид, тафсир ва ҳоказо), Қуръон мусобақаларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш ва барча учун ягона қилиш (умумий қоидалар, баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва бошқалар) каби масалаарни ҳал қилишни ўз олдига мақсад қилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

— Болалар уйинчоғи бор уйда намоз ўқиса бўлади-ми?

— Намозхоннинг кийимида, саждагоҳида ва орқа ҳамда остидан бошқа тарафларида ҳайвон сурати бўлиши макруҳдир. Бу ҳолатларда намознинг макруҳ бўлиши суратга чўқинадиганларнинг ибодатига ўхшаб қолишидандир. Шунинг учун ҳам сурат хорланадиган жойда, намозхоннинг оёғи остида ва ўтирадиган жойида бўлса, макруҳ эмас. Намозхоннинг орқасидаги суратнинг ҳам зарари йўқ.

Жумлада жонсиз нарсаларнинг сурати бўлса, зарар қилмаслиги англашилади (“Кифоя” китобидан). Жонли нарсанинг ўйинчоғи бўлса, намоз макруҳлик билан адо бўлади. Шунинг учун ўйинчоқларни бирор жойга беркитиб ўқиш керак. Валлоҳу аълам!

 

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

Даун синдроми билан туғилган иорданиялик Равана Двейк бутун Қуръони Каримни ёддан ўрганди. 26 ёшли муслима Қуръонни ўрганишда бундай муваффақиятга эришишда худди шундай ташхисга эга бўлган биринчи киши бўлди.

Қизнинг ўқитувчиларига кўра, у кўп жиҳатдан ўз характери туфайли бундай натижаларга эриша олган. Islam.ru хабарига кўра, Равана ҳар доим қатъият ва қаттиқ меҳнат билан ажралиб турди. Шунингдек, ҳофиз қизнинг тарбиясидаги катта хизмат унинг онасига тегишли.

"Мен уни туғиб, даун синдроми борлигини билганимда, мен жуда хафа бўлдим. Аммо кейин қизимга Қуръон ўқишни ўргатаман ва Аллоҳнинг ёрдами билан мусулмонларнинг бутун китобини ўрганамиз, деб Аллоҳ таолога қасам ичдим", - дейди Равананинг онаси Аватеф Жобир.

"Онам менга Қуръони Каримнинг бир оятини ўқиб берардилар. Мен ҳар бир оятни камида 10 марта такрорлайман, кейин уларни ёддан ўқийман. Ва бу вазифани менга осон қилган Аллоҳ эди", - дейди Равана.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Top