muslim.uz

muslim.uz

Исломхўжа - (1872-1913 9 август, Хива) — Хива хонлигининг бош вазири бўлиб, Хоразмда жадидчилик ҳаракати ўнг оқими раҳбарларидан бири эди.

Исломхўжа Муҳаммад Раҳимхон II ва Асфарндиёрхон ҳукмронлиги даврида Хива хонлиги делегацияси таркибида Санкт-Петербург ва Москва шаҳарларида бир неча марта бўлган (1907—12).

Унинг ташаббуси билан Хива ва бошқа шаҳарларда Исломхўжа мадрасаси ва минораси, Нуруллабой қишки саройи, касалхона, электростанция, пахта тозалаш заводи, аптека, почта, телеграф кабилар қурилди.

Бундан ташқари 1910-1913 йиллар оралиғида Исломхўжанинг ташаббуси ва маблағи ҳисобига Хивадан ташқари Янги Урганч, Шовот, Гурлан, Қўнғирот, Қўшкўпир ва Мўйноқ шаҳарларида ҳам жадид мактаблари ташкил этилади. Хивадаги мактаб эса тамомила замонавий кўринишда бунёд этилган эди. Янги Урганчда эса Исломхўжа ўғил ва қиз болалар учун алоҳида жадид мактаблари очиб, уларга 60 дан ортиқ ўғил-қизлар қабул этилади.

Исломхўжа бош вазир бўлиш билан бирга хорижий давлатлар билан бўладиган алоқаларни ҳам бошқарган.

Хонликни идора этишдаги хизматлари учун "вазири акбар" унвони билан тақдирланган.

Исломхўжа тараққийпарвар ва маърифатпарвар инсон эди.

1910 йилда у хонликда ислоҳот ўтказиш тўғрисидаги фармонни ишлаб чиқишда фаол иштирок этди.

Суғорма деҳқончиликка асосланган Хоразмда деҳқонларнинг аҳволини енгиллатиш учун ер солиғини камайтиришга ҳаракат қилди.

Ёш ҳиваликлар партиясининг асосчиси Полвонниёз Юсуповнинг ёзишича, Исломхўжа тараққийпарварлик ғоялари учун ўз куёви, Хива хони Асфандиёрхоннинг буйруғи билан 1913 йилнинг 9 августида ваҳшиёна ўлдирилган.

uz.wikipedia.org ва www.e-tarix.uz материаллари асосида

Нозимжон Иминжонов тайёрлади

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси 2018 йилнинг 28 октябридан Тошкент-Жидда-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам рейсларни амалга оширади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

 

Манба хабарига кўра, тўғридан-тўғри рейслар ҳафтада икки марта амалга оширилади. Унга қадар эса Жиддага фақатгина “Ҳаж” дастури асосида чартер рейслар амалга оширилади.

 

Тошкентдан Жиддага парвозлар ва қайтишни Boeing767 авиалайнерлари орқали амалга оширилади. Авиақатновлар сешанба ва якшанба куни амалга оширилади.

 

Тошкент-Жидда йўналиши бўйича ҳаракатланувчи авиақатнов вақти (маҳаллий вақтларда кўрсатилган):

 

Сешанба ва якшанба кунлари: HY-335 Тошкент 17:50 – Жидда 21:00

 

Сешанба ва якшанба кунлари: HY-336 Жидда 22:30 – Тошкент 05:10+1.

манба: xs.uz

Жорий йилнинг 13 август куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий диний таълим муассасаларида таълим олиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 651-сонли қарори қабул қилинди.

Хорижий диний таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқаролари тўғрисида ягона маълумотлар базаси шакллантирилади ва доимий янгиланиб борилади. Дастлабки маълумотлар базаси 2018 йил 1 сентябрга қадар тузилиши белгиланди.

Бундан ташқари, хорижий диний таълим муассасаларида таълим олиш учун тавсия этиладиган таълим муассасалари рўйхати тасдиқланади.

Эндиликда Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий порталида ўзбекистонликларнинг хорижда диний таълим олиши бўйича тавсиялар, маълумотлар жойлаштириб борилади.

Хорижий диний таълим муассасаларда таълим олиш, ҳужжат топшириш, тугатганидан сўнг иш билан таъминлаш юзасидан мурожаатларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олишига кўмаклашиш бўйича маслаҳат кенгаши тузилади.

Ушбу қарорнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин. 

ЎМИ Матбуот хизмати

Тошкент вилояти ҳожиларининг охирги гуруҳи куни кеча Мадина шаҳрига йўл олдилар. Илгарироқ етиб борганлар эса муқаддас қадамжоларда зиёрат ва ибодатларини амалга оширмоқдалар.

Куни кеча Маккадаги ҳожилар учун ҳаж амалларини бажариш бўйича навбатдаги йиғилиш ўтказилди. Унда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов  йиғилганларга ҳаж қилиш тартиби, сабр ва ният, ҳажнинг фазилатлари, ҳажжи мабрур нимаи экани ҳақида сўзлаб берди.

Ўз навбатида ҳожилар Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду саноларини, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саловатларини йўллар эканлар, кўрсатилаётган хизмат, ташкил этилган имкониятлар, вақтида берилаёган кўмагу маслаҳатдан миннатдор эканликларини изҳор қилдилар.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, шахзода Файсал ибн Салмон Ўзбекистондан ташриф буюрган ҳожиларни энг тартибли ҳожилар сифатида эътироф этган. Имом Бухорий, Ҳаким Термизийларнинг авлодларига берилган бундай баҳодан ҳар бир инсон қалбида ифтихор туйғуси уйғониши табиий.

Ҳожиларга ҳажжи мабрур даражалари насиб этишини дуолар қилиб сўраб қоламиз.

 

манба: fitrat.uz

Среда, 15 Август 2018 00:00

Йўқотиш

Ҳар нарсани йўқотиш осон, аммо уни қайта­риш қийин. Бугунги кунда “оломон маданияти”, “маданият кушандаси”, деб ҳамма жойда айти­либ, ёшларни миллий урф-одат, миллий кийим­лар кийишга чақирилмоқда. Аммо йўқотилган ма­даниятни қайтариб бўлармикан? Дунёни илми билан тебратган уламолар фарзандлари ўзла­рини ғарбликка ўхшатса, уламолар бешигини теб­ратган аёллар шарму ҳаёсини унутиб улар­дан ошиб тушса, эртага буларни йўлга солиб бўлар­ми­кин? Ёмонликка ўрганиш осон, ёмонликдан қайтиш қийин. Ёмонликка етишиш осон, халқнинг хизматини қилиб раҳмат, дуо олиш қийин. Ёшликда қилинган хатоларни тузатиш ниҳоятда мушкул кечади.

Денгиз суви қуриб битса, ундаги балиқлар сувсизликдан ўлса, кимга аччиқ қилинади? Йиллар ўтиб, сув билан денгиз тўлса, ўлган балиқлар ҳаётга қайтармикан? денгизнинг ўлган балиқларга тўлишидан нима фойда?

Эй азиз фарзанд! Кимлигингни унутма, қў­лингдаги имкониятларни қўлдан бой бериб аждодларинг маданиятини қўйиб, ўзгалардан хайрият кутма. Ўзини қадрламаган инсонни ўзгалар қадрлайдими? Ўз тили, маданияти, миллий урф-одати, одоб-ахлоқи, шарму ҳаё, ибосини унутганни ўзга халқ назар-писанд қилармикин? “Ўз қадрига етмаган, ўзгалар қадрига етармиди?”  деб маломат тошларининг отилишидан сақлан­гин.

Ғишт қолипидан кўчганидан сўнг,

Ҳаёнинг машъали ўчганидан сўнг,

Йиллар ўтиб, ҳаё-имон нур таратса,

Фойда борми имонсиз ўлгандан сўнг?

 

Денгиз қурибон, қирилса балиқ,

Ўрнини қопласа саҳройи қумлиқ.

Вақт ўтиб, яна денгиз сувга тўлса,

Ўлган балиққа фойда борми аниқ?

 

“Қасамини бузган қиз” китобидан

Top