muslim.uz
Фоторепортаж: Тошкент шаҳри "Чимир ота" жоме масжидида жума намози
Ғафлатда қолманг! Жамоат намозининг фазилатлари
Жамоат намози – савоби улуғ ибодат. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жамоат намози ёлғиз ўқилган намоздан йигирма етти даража афзалдир”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Жамоат намозининг савобини билганингизда эди... Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бомдод ва хуфтон намозларидаги (жамоатга) ҳозир бўлишни лозим топ. Агар шу икки (намоз)нинг (жамоат билан ўқишдаги) савобини билганларингизда эди, эмаклаб бўлса ҳам келардингиз”, дедилар (Имом Табароний ривояти).
Жамоат намози – гуноҳларга каффорот бўлади. Абу Убайда (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Жума куни бомдод намозининг жамоатда ўқилганидан кўра афзал намоз йўқдир. Ким унда иштирок этса, гуноҳлари мағфират қилинади, деб ҳисоблайман” (Имом Ҳоким ривояти).
Жамоат намози – кечани бедор ўтказганнинг савобига ноил этади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким хуфтон намозини жамоат билан ўқиса, гўё кечанинг ярмини бедор ўтказибди. Ким бомдод намозини жамоат ила адо қилса, гўё кечанинг барчасида намоз ўқибди”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
Жамоат намози – мўминлик белгиси. Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «Қачон масжидга боришга одатланган кишини кўрсангизлар, унинг иймонли эканига гувоҳлик беринглар. Чунки Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилган: “Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган, намозни баркамол ўқиган, закот берган ва фақат Аллоҳдангина қўрққан кишилар обод қилурлар” (Тавба сураси, 18‑оят) (Имом Термизий ривояти).
Жамоат намози – Қиёматда нур бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қоронғуда масжидлар сари юрганларга Қиёмат кунидаги тугал нур хушхабарини беринг!” дедилар (Имом Термизий ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ибодатида собитқадам қилсин. Беш вақт намозни Ўзининг уйларидан бир уй бўлмиш – масжидда холис Ўзининг розилиги учун адо этишимизга тавфиқ ато этсин.
Даврон НУРМУҲАММАД
Намоз – икки дунёда нажот ва саломатлик гаровидир!
Намоз – Ислом динининг беш устунидан биридир. Намоз мўминнинг меърожидир. Намоз мўмин-мусулмон одам ҳар куни бажарадиган энг муҳим амалидир. Намоз банданинг бу дунёда ҳам, охиратда ҳам нажотга эришишига сабаб бўладиган энг улуғ ибодатдир.
Ҳозирги кунда кўплаб табиблар намознинг тиббий фойдалари жуда кўп эканини бир овоздан айтишмоқда.
Намоз инсонни варикоз касалликларидан ҳимоя қилади.
Намозда амалга ошириладиган ҳаракатлар туфайли оёқ-қўлларда томирлар бўртиб чиқиб қолиши билан кечадиган варикоз касаллигидан намозхон мўмин одам омонда бўлар экан.
Намоз танадаги қон айланишини ҳам яхшилайди. Жисмнинг барча аъзоларига қон бир маромда, тартиб билан етиб боришини таъминлайди.
Намоз ҳар куни тартиб билан адо этилгани учун ўзига хос машқлар мажмуаси ҳамдир. Мўъмин инсон ҳар куни тартиб билан намоз ўқиб юрса, танаси ҳам рисоладагидек ишлайди.
Шунингдек, намоз инсонни яна кўплаб касалликлардан ҳимоя қилади. Масалан, суякларнинг мўртлашиши, умуртқа поғонасининг эгилиши ва камҳаракатлилик натижасида юзага келадиган бошқа бир қанча касалликларнинг одини олади.
Намозларни ўз вақтида мунтазам ўқиб бориш жисмга яшовчанлик, фаоллик келишига, тананинг ички аъзолари фаолиятида тартиб-интизом ўз ўрнига тушишига сабаб бўлади.
Намоздаги рукуъ ва сажда қорин, болдир ва сон мускулларининг бақувват бўлишига олиб келади.
Намоз ичаклар фаолиятининг фаоллашишига катта ҳисса қўшиб, ич қотишининг олдини олади.
Рукуъ ва сажда мияга қон келиб, у яна ортга қайтишига, мия қон билан меъёрида таъминланишига, унга бўладиган қон босимининг камайишига, барча аъзоларда қон интизомли айланишига сабаб бўлади.
Энди мана бу ривоятларга диққат қилайлик!
“Агар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ишдан маҳзун бўлсалар, намозга киришар эдилар”. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ ривояти.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам доим “Амал қилинглар, албатта, амалларингизнинг энг яхшиси намоздир!” дер эдилар. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ ривояти.
Субҳаналлоҳ!
Дунё ва охиратда нажотга эришишимизнинг гарови, охиратда биринчи биздан сўраладиган амал, кўплаб руҳий, тиббий, ақлий фойдаларнинг манбаи ва энг асосийси – Аллоҳ таолонинг розилигига эриштирувчи энг буюк амал бўлган НАМОЗ ИБОДАТИни ўз вақтида адо этайлик, унга асло бепарво бўлмайлик!
Абдуддоим Каҳелнинг мақоласи асосида
Нозимжон Иминжонов тайёрлади
Шавкат Мирзиёев Туркия Президентига ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 13 декабрь куни Анқара шаҳрида рўй берган поездлар тўқнашуви оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Анқарадан Кўняга йўл олган тезюрар йўловчи поезди локомотив билан тўқнашиб кетиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлган, 46 киши жароҳат олган. Поезднинг иккита вагони рельслардан чиқиб кетган. Шунингдек, ер усти ўтиш жойи қулаган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати