muslim.uz

muslim.uz

Вилоят бош имом хатиби Тоҳир Рўзиев

Орзиқиб кутилган онлар яна келди. Бугун, 22 сентябрь куни эрта тонгда “Умра – 2022” мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Мана шундай улуғ бахтга эришган юртдошларимизни кузатиш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида жам бўлишди.

Муборак сафарга отланган юртдошларимизнинг кўзларида қувонч, тилларида шукроналик сўзлари сира аримаганига гувоҳ бўлдик. Кузатиш жараёнида хайрли дуолар қилинди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, эндиликда ҳар куни битта авиақатнов юртимиздан Саудия Арабистонига йўл олади.

Аллоҳ таоло умрага отланганларнинг сафарларини муборак қилсин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!

ЎМИ Матбуот хизмати

Куни кеча, 21 сентябрь куни республикадаги туман-шаҳар бош имом-хатибларининг ўта танқидий руҳда ўтган йиғилишида Муфтий ҳазрат барча диний соҳа ходимларини жиддий огоҳлантирди.

Мажлисда айрим имом-домлалар босар-тусарини билмай қолгани, амалдаги қонун талабларини менсимаётгани ва мўмин-мусулмонлар бўлинишига сабабчи бўлаётгани диний соҳага катта доғ эканини афсус билан қайд этилди.

Муфтий ҳазрат юртимиз мўмин-мусулмонлари ҳуқуқий давлат ва қонун устувор бўлган жамиятда истиқомат қилиши, барча қонун олдида тенг эканини, шу боис, нима касб қилиш ва қандай лавозим эгаси бўлишидан қатъий назар барча қонунга амал қилиши зарур эканини алоҳида таъкидлади.
Агар-да, ҳуқуқий нормаларини менсимай, одамларни тафриқага чақирса, муайян шахс, ҳудуд ё касб эгаларига нисбатан таҳқирлашларга йўл қўйса, мавжуд ҳолатни қонун доирасидан четда ҳал қилишга уринса, ҳар қандай диний соҳа ходими салоҳияти ёки қанча йил меҳнат қилганига қарамай вазифасидан озод қилинишини Муфтий ҳазрат қатъий билдирди. Қонунга итоат – раҳбарга итоат, бу эса динимиз талаби ҳисобланиши эслатилди. Асосий мезон ҳалоллик, тақво, садоқат ва итоатда экани баён этилди.

Мана шундай қўпол хато-камчиликларга йўл қўйган 15 нафар имом-хатиб, 6 нафар имом-ноиби ва 2 нафар вилоят муҳтасиби ўтган 8 ойда вазифадан бўшатилгани, шунингдек, 19 нафар диний соҳа ходимига “ҳайфсан” жазоси берилгани маълум қилинди.
Шунингдек, ушбу йиғилишнинг ўзидаёқ 4 нафар туман бош имоми ишдан олинди ва 1 нафарига интизомий чора қўлланди.

Шунингдек, барча диний соҳа ходимлари иш фаолиятини тартибга солиши тўғрисида қатъий огоҳлантирилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Фатво маркази мутахассиси Ёрқинжон домла Жумабоев

Покистоннинг етакчи ОАВ – «Pakistan in the World» ва «The Diplomatic Insight» журналлари, “«Pakistan Observer» газетаси ва «Legal Views» ахборот порталида бўлажак «Ипак йўлида сайёҳлик» Тошкент халқаро туризм ярмаркаси (ТХТЯ) ҳақида туркум мақолалар чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Нашрларда қайд этилишича, ярмарка 1995 йилдан буён Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг расмий кўмагида ўтказиб келинмоқда. Ҳар йили кўргазма бутун дунёдан сайёҳлик бизнеси мутахассисларини ўз атрофига тўплайди.
ТХТЯ дастуридан ҳунармандлар шоулари, ҳудудлар тақдимотлари, Ўзбекистон миллий таомлари, гастро-бозорлар ўрин олган.
«Ипак йўлида сайёҳлик» Тошкент халқаро туризм ярмаркаси Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё минтақаси туризм саноатидаги энг ёрқин ва йирик воқеага айланади», деб ёзади Покистон.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Top