Ўзбекистон янгиликлари

Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро туризм ярмаркаси Покистон оммавий ахборот воситаларининг диққат марказида

Покистоннинг етакчи ОАВ – «Pakistan in the World» ва «The Diplomatic Insight» журналлари, “«Pakistan Observer» газетаси ва «Legal Views» ахборот порталида бўлажак «Ипак йўлида сайёҳлик» Тошкент халқаро туризм ярмаркаси (ТХТЯ) ҳақида туркум мақолалар чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Нашрларда қайд этилишича, ярмарка 1995 йилдан буён Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг расмий кўмагида ўтказиб келинмоқда. Ҳар йили кўргазма бутун дунёдан сайёҳлик бизнеси мутахассисларини ўз атрофига тўплайди.
ТХТЯ дастуридан ҳунармандлар шоулари, ҳудудлар тақдимотлари, Ўзбекистон миллий таомлари, гастро-бозорлар ўрин олган.
«Ипак йўлида сайёҳлик» Тошкент халқаро туризм ярмаркаси Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё минтақаси туризм саноатидаги энг ёрқин ва йирик воқеага айланади», деб ёзади Покистон.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

271 марта ўқилди

Янгиликлар

Top