muslim.uz

muslim.uz

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган. Бундан ташқари саҳобаи киромлар, улуғ олимлар, Яқин Шарқ, Осиё, Европа ва Америка мутафаккирларининг бир қатор фикрлари ҳам берилган.  

*****

Эшигим устига: “Иккиюзламачилигингни ташқарида қолдириб, кейин кир” деб ёзиб қўйгандим. Ўшандан бери бирорта одам уйимга келмади.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Шундай гаплар борки, ҳеч нарсани ифода қилмайди. Шундай сукутлар борки, кўп маъноларни ифода қилади.

Нажиб Маҳфуз

*****

Агар қўрқувни енгмоқчи бўлсанг, уйингда ўтириб олиб, қўрқувни ўйлаб ўтирма. Балки ташқарига чиқ ва ўзингни бирор фойдали юмуш билан машғул қил!

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Ҳаётимдаги энг катта мағлубиятлардан бири кўз нурим заифлашгандан кейин ўқиш неъматидан маҳрум бўлиб боришимдир.

Нажиб Маҳфуз

*****

Очлик пайтида ноннинг янги-эскиси бўлмайди.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Бошқалардан ростгўйликни талаб қилишдан олдин фарзандларимизга ростгўйликни ўргатишимиз керак.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Айримлар ақл ва қалбнинг бўшлигидан кўра ҳамён, ошқозон ва телефон экранидигаи батареянинг бўшлигидан кўпроқ ножам бўлишади.

 

 

Тўплаб, таржима қилувчи Нозимжон Иминжонов

Эй, фарзанд! Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат этадилар: «Ким бир мўмин биродарини Аллоҳ розилиги учун зиёрат этиб, қўл ушлашиб уч бора силкитиб кўришса, кузги дарахт барглари тўкилгандек, ҳар икковининг гуноҳлари тўкилади». Яна бир ҳадиси шарифларида Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай марҳамат этадилар: «Зарур ҳолда мўмин биродарининг зиёратидан узоқ бўлган ва жамоатни тарк этган Аллоҳнинг раҳматидан ҳам узоқ қолади». «Керак вақтда мўмин биродарининг зиёратида бўлмаган киши мени ранжитган бўлади». Ҳазрати Умар (р.а.) марҳамат этадилар: Расулуллоҳдан (с.а.в.) зиёратга муносиб вақтларни сўрадим. Менга шундай дедилар: “Эй, Умар! Эрталаб ва аср вақтларида зиёратда бўлмоқни менга Маккаи Мукаррамадаги пайтимда Жаброил алайҳиссалом ўргатдилар. Бир кун биродарини Аллоҳ розилиги учун зиёрат этган киши Ҳизр алайҳиссаломни зиёрат этган кабидир”. Мўминлар бир-бирини зиёрат этишларининг савоб ва фазилатларини санаб адо қилиб бўлмайди. Ҳар хил баҳоналар билан зиёратдан қочмаслик керак. Чунки уч тоифа инсон Аллоҳ таоло жамолини кўрмоқдан маҳрум қолади:
1. Танбал кишилар..
2. Кибрлилар ва худбинлар.
3. Беҳуда, бефойда нарсалар билан ўралашувчилар, сир сақлашни билмайдиган эзма, вайсақилар.
Эй, фарзанд! Асло мусофаҳа (қўл ушлашиб кўришиш)ни тарк этма Жаноб Пайғамбаримиз (с.а.в.) бир ҳадиси шарифларида шундай марҳамат этадилар: “Учрашган мўмин биродари билан мусофаҳа этмоқ (қўл ушлашиб кўришмоқ)дан қочган (ўзини тортган) киши биздан эмас”.
Мусофаҳа пайтида марҳумларни, мўмин-мусулмонларни дуо қилиш керак. Пайғамбаримизга (с.а.в.) алоҳида саловат айтиш лозим.

Абу Ҳомид Ғаззолийнинг "Айюҳал валад" асари асосида Саидаброр Умаров тайёрлади

“Мен ҳамма вақт Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) динини ҳайратланарли даражада ҳаётбахшлиги учун ҳурмат қилганман. Ўйлашимча, у турмушнинг ҳар қандай шароитларида ҳам инсонларга оғирлик қилмайдиган ягона дин ва шу фазилати билан инсонларни ўзига мафтун этади. Мен унинг (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётини ўрганиб чиқдим – бебаҳо инсон. Ўйлайманки, у Дажжолдан энг узоқ зот ва уни бемалол Инсоният Халоскори деб айтиш мумкин”.

Манба: «Настоящий Ислам», Т. 1, № 8, 1936.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсин. 

Баъзан кўча-кўйда, йўлда, бозор ва яна бошқа ерларда турли мусибатга учраган, синовга мубтало бўлганларни учратамиз. Масалан, автоҳалокат ҳодисаси, ёнғин, бирор касалликка чалинган ва ҳ.к.

Кимдир уларни ҳолини кўриб ачинади, ёрдам беришга ҳаракат қилади, бунга имконияти етмаса ҳақига дуо қилади. Баъзилар эса “кўзига қараса бўлмайдими”, “ҳаммасига ўзи сабабчи” каби турли “танбеҳ”ларни беради. Яна бошқалар дарҳол чўнтагидан қўл телефонини чиқариб суратга, видеога олишга “ошиқади”.

Аслида ҳар бир банда синовга дучор бўлувчидир. Зеро, бу дунё – синовлар майдони. Ундаги бир синовнинг ортидан тўхтамай иккинчиси, учинчиси..... етиб келади. Ҳа, ҳаёт аслида ана шундай битмас-туганмас имтиҳонлар занжиридир. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Одамлар: “Имон келтирдик”, дейишлари билангина, синалмаган ҳолларида қолдириладилар, деб ўйладиларми?! Биз улардан олдинги (имонли) кишиларни синаган эдик-ку!» (Анкабут сураси, 2-3 – оятлар).

Биз дучор бўлган ва бўладиган барча синовлар Аллоҳ таолонинг хоҳиш-иродаси билан бўлади. Аллоҳ хоҳлаган иш бўлмай қолмас ва хоҳламаган иш асло бўлмас. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Хоҳ ерга ва хоҳ ўзларингизга бирор мусибат етса, Биз уни пайдо қилишимиздан илгари Китобда (Лавҳул-маҳфузда битилган) бўлур. Албатта, бу Аллоҳга осондир” (Ҳадид сураси, 22-оят).

Муҳими мусибат етганда, синовга учраганда ёлғиз Аллоҳ таолодангина ёрдам сўраш, Ўзидангина умидвор бўлиш, сабр қилиб улуғ ажрни қўлга киритишга интилиш лозим. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Сизларни бироз хавф-хатар, очлик (азоби) билан, молу жон ва мевалар (ҳосили)ни камайтириш йўли билан синагаймиз. (Шундай ҳолатларда) сабр қилувчиларга хушхабар беринг (эй, Муҳаммад)!” (Бақара сураси, 155-оят).

Хўш, мўмин банданинг биродарини мусибатга, балога учраганини кўрганда одоби қандай бўлмоғи лозим? Ҳар бир ишда умматларига ўрнак бўлган севикли Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай ҳолатда ушбу дуони ўқишни таълим берганлар: 

الحمد لله الذي عافاني مما ابتلاك به وفضلني على كثير ممن خلق تفضيلا لم يصبه ذلك البلاء

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким балога учраган кишини кўрганда “Алҳамду лиллаҳиллазий аъфаний миммаа ибталаака ва фаззаланий аъла касийрин мимман холақа тафзийлан” деса, унга ўша бало етмайди», дедилар (Имом Термизий ривояти).

Аллоҳ таоло барчамизни турли бало-офатлар Ўз паноҳида сақласин. Нусрат, офият ато этсин. Хузур-ҳаловатда, тинч, осойишта, имон лаззатидан баҳраманд ҳолатда ҳаёт кечиришимизни насиб айласин.

 

Даврон НУРМУҲАММАД

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Turсomoney молиявий-иқтисодий журналининг йиллик рейтингида “Йилнинг хорижий давлат арбоби” деб топилди. Бу ҳақда Истанбулда ҳукумат, парламент, жамоатчилик ва ишбилармон доиралар вакиллари иштирокида ўтказилган тантанали маросимда эълон қилинди.

Мазкур рейтинг икки асосий — “Йилнинг хорижий давлат арбоби” ва “Туркиянинг атоқли давлат арбоби” — номинация ва 6 та йўналиш бўйича белгиланади. Коллегиал комиссия ва жюри қарори Туркия ҳамда чет эл сиёсатчилари, бизнес вакиллари фаолиятини ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида қабул қилинади. Жюри таркибига журнал экспертлари, Туркия ҳукумати ва парламенти аъзолари, мамлакат минтақалари вакиллари киради.

Хабар беришларича, Ўзбекистон давлат раҳбарининг ташқи дунё, хусусан, Туркия ва Марказий Осиё давлатлари билан сиёсий-иқтисодий алоқалар ва ўзаро ҳамкорлик мустаҳкамланишига қўшган салмоқли ҳиссаси эътироф этилган. Туркиянинг собиқ бош вазири, ҳозирда парламент спикери Бинали Йилдирим рейтингдаги иккинчи асосий номинация ғолиби бўлди.

Шавкат Мирзиёев аввалроқ Осиё журналистлари уюшмаси томонидан сиёсат йўналиши бўйича “Осиёда йил одами” деб топилган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Top