muslim.uz

muslim.uz

Халқаро медиа холлда "Ўзбекистон – маданиятлар ва цивилизациялар чорраҳаси: тарих ва бугунги кун" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.


ЎзА хабарига кўра, давра суҳбатида Ўзбекистон Ислом цивилизацияси бош директори Шоазим Миноваров буюк аждодларимиз меросини ўрганиш, турли диний конфессия вакилларининг аҳил ва ҳамжиҳатликда яшаши учун зарур барча шароитлар яратилганини таъкидлади. Маълумки, тарихимизда ислом цивилизацияси, маърифати, ислом Ренессанси алоҳида ўрин тутади. Ушбу цивилизацияларга пойдевор яратган аждодларимиз аниқ ва ижтимоий фанлар, тиббиёт, коинот илми, замонавий IT-технологиялар, сунъий интеллект ривожида, давлатчилик, шаҳарсозлик илми, маданият, адабиёт, тасвирий санъат равнақида муҳим аҳамият касб этган.


Ҳозирда мамлакатимиздаги илмий муассасалар, маърифат даргоҳларида буюк аждодларимизнинг ижодига мансуб 100 мингдан ортиқ манбалар бор. Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказида беш мингга яқин қадимий манбалар бор. Уларни мукаммал ўрганиш, маъно-мазмунини тарғиб этиш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.


Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бош директори Жалолиддин Сафоев миллий маданият ривожи ғоят кенг қамров ва миқёсли аҳамият касб этаётганини таъкидлади. Ушбу тузилма миллий маданий меросимизни жаҳон миқёсида тадқиқ этиш, оммалаштиришда ҳам илғор лойиҳаларни ҳаётга фаол татбиқ этмоқда. Чоп этилаётган китоб-альбомлар, маърифий нашрлар, ўтказилаётган конгресс ва анжуманлар Ўзбекистон маданий меросига дунёда қизиқиш жуда катта эканини кўрсатмоқда.


Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг фаолияти хусусида ҳам батафсил маълумот берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Понедельник, 25 Октябрь 2021 00:00

Ақоидун Насафия шарҳи (2-дарс)

Абдулқодир Абдурраҳим

Тошкент ислом институти

Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедрраси

Ақоид фани катта ўқитувчиси

Қирғизистон мусулмонлари диний идораси Қуръони каримнинг ҳофизларининг "Қуръон жузи" халқаро танловини эълон қилади. МДҲ давлатларидан таклиф этилган ҳофизлар ўртасида Қуръонни ёдлаш бўйича мусобақа ўтказилади.
Islam.ru хабарига кўра, танлов 30 октябрь куни Бишкекда "Имом Сарахсий" номидаги "Марказий" масжидида дунёга машҳур ҳофиз ва диний уламолар ҳамроҳлигида ўтказилади. Аёллар учун ҳам алоҳида ўринлар тайёрланган. Барча Қуръонга ошиқ қалблар мусобақага ташриф буюришлари мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

— Ўғлим ҳозир 4 ёш. Шу кунларда хатна қилдирмоқчи эдик. Лекин айримлар жуфт ёшда хатна қилиб бўлмайди, тоқ ёшида қилиш керак, дейишяпти. Шу тўғри-ми?

— Ўғил болаларни кичиклик чоғида хатна қилдириш мусулмон халқларнинг тарк қилмайдиган одатига айланганлиги яхши иш. Хатнада закарнинг уч қисмини қоплаб турган юмшоқ тери кесилади. Ўша терини арабчада “қалафа” дейилади. Ҳанафий мазҳаби бўйича боланинг ҳолига қараб хатнани кўтарадиган бўлганда қилинади. Етти кунлик болани хатна қилиш шарт эмас. Шунингдек, заифлиги учун хатнага чидай олмайдиганлар ҳам хатна қилинмайди. Хатна қилинмаган одам вафот этса, у ҳам хатна қилинмайди. Хатна (суннат) ҳолида туғилган шахс хатна қилиниши лозим бўлган жойида баъзи бир тери бўлса, олиб ташланади. Хатначининг айби ила хатна қилинган шахсга талофат етса, тавон тўланади. Хатна муносабати ила маросим қилиш шариатда бордир. Уламолар орасида бола туғилганига етти кун ўтгандан бошлаб хатна қилинса бўлаверади, деганлари ҳам бор. Баъзилар етти ёшдан ўн ёшгача хатна қилинса, яхши бўлади, деганлар. Аммо хатнани тоқ ёшда қилиш шарт этилмаган. Бола балоғатга етгунича хатна қилингани маъқул. Ҳатто чақалоқлигида қилинса ҳам бўлади (бавл қилишда бирор муаммо туғилса, одатда, шундай қилинади). Хуллас, болани хатна қилиш учун 1 ёки 3 ёшга тўлиш шарт эмас, шароитга қараб қилинаверади.

Top