Дунё янгиликлари

Қирғизистонда Қуръон ҳофизларининг халқаро мусобақаси бўлиб ўтади

Қирғизистон мусулмонлари диний идораси Қуръони каримнинг ҳофизларининг "Қуръон жузи" халқаро танловини эълон қилади. МДҲ давлатларидан таклиф этилган ҳофизлар ўртасида Қуръонни ёдлаш бўйича мусобақа ўтказилади.
Islam.ru хабарига кўра, танлов 30 октябрь куни Бишкекда "Имом Сарахсий" номидаги "Марказий" масжидида дунёга машҳур ҳофиз ва диний уламолар ҳамроҳлигида ўтказилади. Аёллар учун ҳам алоҳида ўринлар тайёрланган. Барча Қуръонга ошиқ қалблар мусобақага ташриф буюришлари мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

1033 марта ўқилди

Янгиликлар

Top