muslim.uz

muslim.uz

Четверг, 27 Июль 2023 00:00

Ҳижрат ҳақида

Четверг, 27 Июль 2023 00:00

Худо хоҳласа, яхшиликка!”

Бир подшоҳнинг вазири бўлиб, у ҳар бир ишда Аллоҳга таваккул қилар, қандай ҳодиса содир бўлса ҳам, “Худо хоҳласа, яхшиликка”, дер эди.

Кунларнинг бирида подшоҳ бармоғини кесиб олди. Табиийки, қон оқди. Вазир буни кўриб: “Худо хоҳласа, яхшиликка”, деди. Вазирнинг сўзидан ғазабланган подшоҳ: “Қўлим кесилиб қон оқса-ю, қанақасига яхшиликка?” деди-да, соқчиларига: “Вазирни зиндонга ташланг”, деб буйруқ берди. Вазир эса одатдагидек: “Худо хоҳласа, яхшиликка”, деганча зиндонга қараб йўл олди.

Подшоҳнинг ҳар жума ўрмонга ов қилгани чиқадиган одати бор эди. Одатига кўра, жума куни овга чиқди ва бир ҳайвоннинг ортидан қувиб кетаркан, навкарларидан ажралиб, ўрмонда адашиб қолди. Ўрмонда эса бутга ибодат қиладиган қабила бўлиб, ўша куни уларнинг қурбонлик қиладиган куни экан. Шу сабаб, қабила сардори қўл остидагиларга учраган биринчи жонзотни қурбонлик учун тутиб келишни ҳамда унинг шикастланган, нуқсонли жойи бўлмаслигини тайинлаганди.

Тасодифни қаранг, подшоҳ уларнинг қўлига тушиб қолди. Қурбонлик майдонига келтириб қарашса, подшоҳнинг бир бармоғи кесилган. “Бармоғи кесилганни қурбонлик қилиб бўлмайди”, дея қабила сардори подшоҳни қўйиб юборди. Подшоҳ саройга келиши билан вазирни зиндондан озод қилди.

Подшоҳ узр сўраб: “Бармоғимнинг кесилгани сен айтгандай яхшиликка бўлди. Бироқ сени зиндонга ташлашни буюрган вақтимда ҳам “Худо хоҳласа, яхшиликка” деган гапингнинг маъноси нима эди?” дея сўради.

Вазир: “Мен вазирингизман, сиз билан доим биргаман, агар мени зиндонга ташламаганингизда, сиз билан доимгидек ўрмонга борган бўлардим ва улар бизни тутиб олгач ҳеч қаерим кесилмаганини кўриб, мени қурбонликка танлашар эди. Шунинг учун зиндонбанд бўлишим мен учун яхшиликка бўлди”, дея жавоб берди.

Қиссадан ҳисса, Аллоҳнинг ҳар бир ишида ҳикмат, яхшилик бор. Биз ҳаётимизда учраётган ҳодисалардан доимо яхшилик умид қилиб яшашга одатлансак, барча муаммоларимизга хайрли ечим топган бўламиз, иншоаллоҳ.

Жалолиддин МАМАТҚУЛОВ,

Учкўприк тумани “Шоҳ Муқаддам” масжиди имом-хатиби

Четверг, 27 Июль 2023 00:00

Динга мажбурлаш мумкинми?

Четверг, 27 Июль 2023 00:00

Қазо ва адо ҳақида

Аҳли сунна вал жамоа айтади: «Рўза, намоз, закот ва бошқа фарз амаллар ўз вақтидан ўтиб кетса, уларнинг қазосини ўташ вожиб. Вақти ўтиб кетган амални вақтидан сўнг ўташ қазо дейилади. Вақтида адо этилмаган фарз амаллар қазоси ўталмаса, зиммадан соқит бўлмайди. Қазоси ўталган амал ўз вақтида адо этилган амал кабидир. Пайғамбар алайҳиссалом марҳамат қилганлар: “Ким бирор намоздан ухлаб қолса ёки уни унутиб қўйса, уни эслаган вақтда қазо қилиб ўқиб олсин. Албатта, мана шу (вақт) унинг вақтидир” (Имом Абу Довуд ва Имом Насоий ривояти).

Мўътазилийлар айтади: “Қазо – мустақил ҳолда собит бўладиган алоҳида ибодат ва ҳукмдир. Вақти ўтиб кетган фарз амаллар қазоси ўталса-да, банда зиммасидан соқит бўлмайди. Қазо аслнинг бадали эмас”.

Мўътазилийларнинг гапи тўғри эмас. Чунки қазо адонинг бадалидир. Бунга далил шуки, агар банда фарзни ўз вақтида адо қилса, қазоси унга вожиб бўлмайди. Агар қазо алоҳида ҳукм бўлганида, ҳам адо, ҳам қазо вожиб бўлар эди. Бомдод намози қазо бўлганида Набий алайҳиссалом бомдодни ўз вақтида адо этилиши сифатида қазо қилиб ўқидилар. Бу қазо адодан бадал эканига далолат қилади.

 

Соатмурод ПРИМОВ,

Имом Бухорий номидаги

Тошкент ислом институти

илмий ишлар ва фан бўйича проректори

Страница 6 из 1850

Ушу бўлимдаги асосий материаллар Жалолиддин Нуриддиновнинг "Ҳаж ва умра қўлланмаси"дан олинди

Top