muslim.uz
Среда, 29 Апрель 2020 00:00
Рўзанинг уч даражаси бор: оммавий рўза, хос рўза ва хосларнинг ҳам хос рўзаси
Бўлим
Видеолавҳалар
Среда, 29 Апрель 2020 00:00
ДОЛЗАРБ САВОЛГА АНИҚ ЖАВОБ: Шом намозини ўқишдан олдин оғиз очиладими ёки намоздан сўнгми?
ЖАВОБ: Динимизда оғиз очишни қасддан Шом намозидан кейинга суриш суннатга хилофдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одатда аввал оғиз очиб, кейин шом намозини адо этар эдилар. Демак, рўзадор оғзини очиб, чанқоғини қондириб олгандан кейин шом намозини адо этишга киришиши мақсадга мувофиқ.
Ифторни тезлатиш афзаллиги борасида ҳадиси шарифда шундай дейилган: Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсонлар оғиз очишни тезлаштирсалар, яхшиликда бардавом бўладилар”, деганлар.
CАВОЛ: Қазоси бор киши нафл рўза тутиши мумкинми?
ЖАВОБ: Рамазон рўзасидан қазоси бор кишининг нафл рўза тутиши ҳақида Алоуддин Косоний “Бадоиус саноиъ“ китобида шундай дейди: “Рамазон рўзасидан қазоси бўлган киши нафл рўза тутиши макруҳ бўлмайди“.
Мазкур китобнинг бошқа бир ўрнида шундай дейилган: “Қазони ўтаб бериш ҳақидаги буйруқ муайян вақтда вожиб бўлмайди, балки мутлақ вақтда (яъни, банда имкон топган) вожиб бўлади”.
Шунга биноан Рамазон рўзасидан қарзи бор киши қазосини тутмай туриб ҳам нафл рўза тутиши мумкин. Валлоҳу аълам.
Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мутахассиси Ҳикматуллоҳ Тоштемиров жавоб берди.
Бўлим
Рамазон-2020
Среда, 29 Апрель 2020 00:00
Халқимизга тинчлик-осойишталик тилаб дуо қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига сафари чоғида Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди.
Муборак Рамазон кунларида Аллоҳ таолодан халқимизга тинчлик-осойишталик, юртимизни турли бало-офатлардан асрашини тилаб дуо қилинди.
Бухоро халқаро аэропортида табиий офат оқибатларини бартараф этиш, аҳоли, фермер ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича вазирлик ва идораларга топшириқлар берилди.
Бўлим
Ўзбекистон янгиликлари
Среда, 29 Апрель 2020 00:00
Рўза тутиш иммун тизимини кучайтирадими ёки кучсизлантирадими?
Бўлим
Видеолавҳалар