muslim.uz
Ҳозир АҚШдан кўра Ўзбекистонга бориш хавфсизроқми?
Австралияда бош офиси жойлашган “Иқтисодиёт ва тинчлик институти” мутахассислари томонидан Global Terrorism Index ҳисоботини бешинчи марта эълон қилди.
Ҳисоботда дунё бўйлаб 2000-2016 йилларда содир бўлган террор воқеалари таҳлил қилинган.
Ушбу ҳисоботда Ўзбекистонга терроризм таъсири кам бўлган мамлакатлар қаторидан жой берилган. Ўзбекистон рейтингда дунёнинг 163 мамлакати орасида 125-ўринни эгаллаган. Терроризмнинг иқтисодиёт ва тинчликка таъсири кам эканини Ўзбекистондаги террорчилик хавфи даражаси максимал 10 баллдан 0,077 баллни ташкил қилганида кўриш мумкин.
2016 йилда Ўзбекистон индексда 117-ўринда қайд этилган ва 2017 йилда ўз ўрнини янада мустаҳкамлаган.
Рейтингда биринчи ўрнида террорчиликдан энг кўп жабр кўрган мамлакат жойлашган бўлса, 130-поғонада эса ҳужумларга дуч келмаган давлат жойлашган.
Террор хавфи юқори бўлган давлатлар қаторида Туркия (9-ўрин), Украина (17-ўрин), Саудия Арабистони (26-ўрин), АҚШ (32-ўрин), Қозоғистон (67-ўрин), Тожикистон (72-ўрин), Қирғизистон (79-ўрин) қайд этилган.
Юқорида келтирилган маълумотлар асосида айтиш мумкинки, халқаро экспертлик гуруҳлари Ўзбекистонни хавфсиз мамлакат сифатида қайд этиб, бу ерга ташриф буюриш сайёҳлар ва инвесторлар учун хавфсиз эканини билдирмоқдалар.
Францияда кўчада намоз ўқиш таъқиқланди
Франция Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, ҳукумат топшириғига кўра, кўчада намоз ўқиш полиция томонидан назорат остига олинади. Ички ишлар вазири Жерар Коллон бир вақтнинг ўзида мамлакатда дин ишлари бўйича вазир сифатида ҳам фаолият олиб боради.
Вазир “кўчаларда ибодат қилинмайди, биз бу каби ибодатларга ҳалақит берамиз”, дейди.
10 ноябрь кунги жума намози вақтида Парижнинг Клиши-ла-Гарен ҳудудида юз берган ҳодиса ҳукуматнинг ушбу қарорни қабул қилишига сабаб бўлган. Ҳукумат мусулмонларга масжидлар биносини кенгайтириш таклифини бермоқда.
Ушбу куни юзлаб парижликлар кўчалардаги ноқонуний ибодатларни чеклаш талаби билан намойишга чиққан. Туман мэри, парламент аъзолари, маҳаллий депутатлар Париж бўйлаб намойиш ташкил қилган.
Француз сиёсатчилари мусулмонларга жума намозини кўчада ўқишга қаршилик қилганлар ва тўққиз ойдан буён давом этаётган пиёдалар учун мўлжалланган Клиши-ла-Гарен кўчасидаги ибодатга йўл қўймасликни мақсад қилган эдилар. Ушбу кўчада туман мэрияси ҳам жойлашган.
Бироқ парижлик мусулмонлар ҳам шаҳар марказидаги 3-5 минг нафар одамга мўлжалланган ибодат уйининг ёпилишига қарши намойиш мақсадида ибодат қилишда давом этмоқдалар.
Маҳаллий маъмурият ибодат қилмоқчи бўлганларга ушбу ибодат уйининг ижара муддатини узайтиришдан бош тортгани ҳамда намозларни бу ердан 1,5 км узоқликда жойлашган масжидда давом эттиришларини “маслаҳат берган”.
Маълумот учун, Франция мусулмонлар улуши юқори бўлган Европа мамлакати ҳисобланади. Бу ерда 11 миллионга яқин мусулмонлар истиқомат қилади. Францияда 2 мингдан ортиқ масжидлар фаолият юритади.
“Конфессиялараро мулоқот ва диний бағрикенглик – жамият барқарорлиги гарови” мавзусидаги анжумандан фотожамланма
http://old.muslim.uz/index.php/hukumat-qarorlari/itemlist/user/72-muslimuz?start=8345#sigFreeId2ca2f41552
Усмонхон Алимов: “кенгфеъллик” “бағрикенглик”нинг маъносини беради
Аввалроқ, 16 ноябрь куни Тошкент ислом университетида “Конфессиялараро мулоқот ва диний бағрикенглик – жамият барқарорлиги гарови” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу анжуман “16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни”га бағишлаб ўтказилмоқда.
Халқаро бағрикенглик кунига бағишлаб ўтказилаётган тадбирда муфтий ҳазратлари сўзга чиқдилар.
Муфтий ҳазрат ўз нутқларида: “Бизнинг халқимиз азалдан бағрикенг ва меҳмодўст бўлиб келган. Кексаларимиз дуога қўл очганда: “Парвардигоро, бизга кенг феъл, кетмас давлат бергин”, деган иборани доимо такрорлашади. Улуғларимиз дуосидаги “кенгфеъллик” сўзи айни бағрикенглик маъносини билдиради” дедилар.
Конференцияда турли эътиқод вакилларининг иштирок этиши Ўзбекистон Республикасида диний бағрикенгликнинг таъминланганидан дарак беради.
Фото: Турли дин вакиллари жамланган анжуман иш бошлади
Бугун, 16 ноябрь куни Тошкент ислом университетида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси ва ЮНЕСКОнинг Тошкентдаги ваколатхонаси ташаббуси билан “Конфессиялараро мулоқот ва диний бағрикенглик – жамият барқарорлиги гарови” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилмоқда.
Ушбу анжуман “16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни”га бағишлаб ўтказилаётгани айтилган бўлиб, унда Дин ишлари қўмитаси вакили, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ва бошқа диний конфессия вакиллари иштирок этмоқда.
Конференцияда турли эътиқод вакилларининг иштирок этиши Ўзбекистон Республикасида диний бағрикенгликнинг таъминланганидан дарак беради.
Анжуманда Ўзбекистон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази директори Акмал Саидов, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Дендев Бадарч, ВМ ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Ватикан давлатининг Ўзбекистондаги нунцийси Челестино Мильоре, Тошкент рус проваслав черкови митрополити Викентийлар маъруза билан иштирок этганлари маълум қилинди.
Анжуман тафсилотлари билан таништиришда давом этамиз.