Фотолавҳалар

Ислом маданияти ривожига ҳисса қўшган Абу Исо Термизий ва термизий алломаларнинг беназир меросини илмий асосда чуқур ўрганиш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда. Бугун эрта тонгда ана шундай улуғ алломамиз номи билан аталувчи, азим Пойтахтимизнинг  Олмазор туманида жойлашган “Имом Термизий” жоме масжидига биринчи ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилик уламолар, масжид қавми ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Муфтий ҳазратлари қурилаётган масжид қиёматгача хизмат қилишини ният қилиб, биринчи ғиштни қўйиб бердилар. Шунингдек, нуронийлар ва эзгу ниятда йиғилган қалби пок инсонлар ҳам бирин-кетин пойдеворга ғишт қўйдилар.

Маълумот учун, жорий йилнинг 21 апрель куни муҳтарам Президентимиз Олмазор туманига қилган ташрифлари чоғида ушбу жомени кўздан кечириб, уни қайтадан қуриш бўйича кўрсатмалар берган эдилар.

Видеолавҳа

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Масжидлар бўлими

6482 марта ўқилди
Top