www.muslimuz
Президент Шавкат Мирзиёев Шайх Аҳмад Таййибга совға-салом йўллади
Анжуманнинг очилиш маросимида Шайх Аҳмад Таййиб жанобларига Самарқанд шаҳрининг фахрий фуқароси унвони берилган эди.
Танаффус чоғида “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбарига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг эзгу тилаклари ёзилган номаси ва Бурҳониддин Марғиноний “Ҳидоя” асарининг XIII асрга оид нусхаси факсимилеси топширилди.
Шайх Аҳмад Таййибга ушбу юксак эътибор учун миннатдор эканлигини қайд этиб, Президентимизга ҳам ўзининг чексиз эҳтиромини билдирди. Туҳфа қилинган ноёб китоб эса “Ал-Азҳар” мажмуасида қимматли тарихий манба сифатида ўрганилиши ва янада кенг тадқиқ этилишини маълум қилди.
Ғ.ҲАСАНОВ, Ғ.ХОННАЗАРОВ, А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА
Диққат! Хушхабар!
Aзиз юртдошлар! Қуръони каримни ёд олишда илк бошланғич видео қўлланмалардан яна бири барча ёшдагилар учун қулай ва бойитилган ҳолда тайёрланди! Шу муносабат билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан жорий йилнинг 4 март куни соат 14:00 да шайх Aлижон қори Файзуллоҳ ўғлининг иштирокида муаллифнинг "Муаллим Соний" дарслиги дискининг ҳамда AlQuranuz мобил иловасининг тақдимоти бўлиб ўтади. Барчаларингизни мазкур анжуманга таклиф этамиз.
Манзил: «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасининг анжуманлар зали.
Ҳамкоримиз www.hilolnashr.uz жамоаси
Ўзбекситон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Конференция Европа диншунос олимлари ўртасида ҳам катта қизиқишга сабаб бўлаяпти
– Ушбу нуфузли конференцияга таклиф этишгани учун ўз миннатдорлигимни билдираман. Ўзбекистон, хусусан, қадим тамаддун бешикларидан бири бўлган Самарқандни ўзгача қадрлайман. Ушбу шаҳар кўчалари, маҳаллалари ҳамда меҳмондўст ўзбек халқи менга болалигим ҳақидаги илиқ хотираларни эслатади.
Германия илмий доираларидан таркиб топган делегация таркибида 2018 йил 28 июль — 6 август кунлари мамлакатингизга сафар қилгандим. Унинг доирасида юртингизда амалга оширилаётган улкан ўзгаришларга гувоҳ бўлдим.
Қисқа муддатда Ўзбекистонда миллий маданий меросни асраш, буюк ўзбек аждодлари номини абадийлаштириш бўйича жадал суръатлардаги ишлар, ислом дунёсининг йирик намояндалари – Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Баҳоуддин Нақшбанд каби аждодлар илмий меросини ўрганиш ва тарғиб қилишда эришилган ютуқлар мени лол қолдирди.
Конференция Европа диншунос олимлари ўртасида ҳам катта қизиқишга сабаб бўляпти. Шунингдек, анжуманга Мисрнинг Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Тоййиб ва дунёнинг турли мамлакатларидан кўзга кўринган мотуридийшунос олимлар таклиф этилгани унинг нуфузи ва мавқеини оширади. Ушбу тадбир Имом Мотуридий меросини янада чуқур ўрганиш, мотуридийлик таълимоти моҳиятини очиб берадиган хилма-хил фикрлар майдонига айланишига ишонаман.
Бу каби нуфузли анжуманнинг Буюк алломалар юрти – Ўзбекистонда ўтказилиши жаҳон миқёсида ҳам ёшларни соғлом ғоя ва қарашлар асосида камол топтиришга ижобий таъсир кўрсатади.
Халқаро анжуманда маъруза қилиш баробарида Мотуридий таълимотининг икки томонлама эпистемологиясини муҳокама қилиш истагидаман.
Ушбу сафар мен учун Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишиш имконини беришидан мамнунман.
“Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро анжуман ўз ишини бошлади
“Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро анжуман бугун, 3 март куни соат 9.00да ўз ишини бошлади.
Дастлаб меҳмонлар ва конференция иштирокчилари учун “Форумлар саройи” биносида фотосессия ташкил қилинди. Шундан сўнг анжуман ўз ишини Қуръони карим тиловати билан бошлади. Анжуманнинг бугунги дастури бўйича хорижлик ва маҳаллий олимлар томонидан маърузалар қилиниши белгиланган.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги ахборот хизмати
“Бутун ислом дунёси бу шахсларни Ўзбекистон марваридлари, деб тан олади”
"Дунё" ахборот агентлиги Малайзия Миллий университети профессори, Ислом цивилизацияси институти асосчиси Моҳд Юсуф Ҳожи УСМОНнинг интервьюсини эълон қилди:
– “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро конференция ташкилотчиларига тадбирни ислом цивилизацияси маркази – Ўзбекистонда ўтказиш қарори учун миннатдорлик билдирамиз. Имом Абу Мансур Мотуридий ҳаёти, илмий фаолияти билан яқиндан танишмиз. Буюк исломшунос олим ислом динининг маърифатпарвар дин эканини IX-X асрларда ёқлаб чиққан. Исломни ўз моҳиятидан четлаб қилинган турли талқинларга қарши турган. Алломанинг фикрлари ҳануз ўз долзарблигини йўқотмаган.
Ўзбекистон – Хоразмий, Беруний, Фаробий, Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Абу Мансур Мотуридий каби буюк алломалар ватанидир. Бутун ислом дунёси бу шахсларни Ўзбекистон марваридлари, деб тан олади. Чунки улар ислом таълимоти билан бирга, математика, алгебра, тиббиёт, астрономия, жамиятшунослик, ҳуқуқ, антропология ва бошқа фанлар ривожига ҳам салмоқли ҳисса қўшганлар.
Manba: uza. uz