www.muslimuz
Инсон дардига дармон бўлмоқ – олижанобликнинг энг юксак намунаси
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Инсонларнинг соғлом турмуш тарзи кечириши ҳар қандай жамиятда алоҳида муҳим масала ҳисобланади. Муқаддас динимизда ҳам жисм ва руҳ саломатлиги бандаларнинг руҳий-маънавий камолотга эришиши калити сифатида эътироф этилади.
Янги Ўзбекистонда дастлабки кунлардан бошлаб, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш устувор вазифа, деб белгиланди. Сўнгги йилларда бу борада салмоқли ишлар амалга оширилди. Давлатимиз Раҳбари томонидан тиббиёт ходимлари билан ўтказилган очиқ мулоқотда айни шу масала изчил муҳокама қилинди.
Тарихимизда илк маротаба ўтказилган бундай амалий тадбирда камина ҳам бевосита иштирок этдим. Ушбу соҳа ҳаётида мутлақо янгича учрашувда Президентимиз томонидан тиббиёт ходимларининг таклифлари эшитилиб, соҳадаги оғриқли ҳолатлар теран таҳлил қилинди. Олдимизда турган аниқ вазифалар белгиланиб, мутасаддиларга чуқур мушоҳадали, илмий асосланган тавсиялар берилди.
Қайд этилишича, бунга тайёргарлик анча аввал бошланган, 25 мингдан зиёд мурожаат қабул қилинган, уларнинг 8 мингдан кўпи шахсий бўлиб, жойида ҳал этилган, 17 мингтаси эса тизимга оид масала ҳисобланади.
Ушбу учрашув тиббиёт соҳасини янги босқичга олиб чиқишга катта ҳисса қўшади ва шифокорларни улкан масъулият билан ишлашга даъват этади. Бу мулоқот халқимизнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлайди, мудроқ қалбларни уйғотади ва синиқ кўнгилларга рўшнолик беради.
Ислом динидаги барча аҳкому одобларда, ҳатто энг улуғ ибодатларда ҳам инсон саломатлиги бирламчи ўринда туради. Динимиз саломатликни асрашни шунчаки ҳаётий иш деб эмас, балки тананинг ҳаққи деб қарайди ва бу ҳақни Аллоҳнинг ҳаққи қаторида санайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сенда Роббингнинг ҳам ҳаққи бор, танангнинг ҳам ҳаққи бор”, – деганлар.
Нуфузли тадбирда Президентимиз шифокорлар меҳнатига юқори баҳо бериб, жумладан, шундай дедилар: – Эл-юртимиз азалдан шифокорларни инсон саломатлигини асрашдек эзгу ва савобли ишга бутун борлиғини бағишлаган фидойи зотлар, деб билади ва ҳамиша қадрлайди. Чунки одамлар сизларга ўзларининг энг бебаҳо бойликларини – ҳаётларини ишониб топширади.
Буюк бобомиз Абу Али ибн Синонинг: “Инсон дардига дармон бўлмоқ – олижанобликнинг энг юксак намунасидир”, – деган сўзлари ҳам бу фикрни тасдиқлайди.
Тан олиш керак, шифокорларнинг касбига садоқати, халқимиз соғлиғи йўлида туну кун қилаётган меҳнати барчамиз учун ибрат. Пандемиянинг оғир кунларини бир эслайлик: тиббиёт ходимлари ҳаёти ва соғлиғини гаровга қўйиб, касаллик билан курашди.
Ҳақиқатда, шифокорлар одамларнинг дарддан фориғ бўлишига ҳисса қўшар экан, бу билан беқиёс ажру савобга эга бўлиб, амал дафтарига битилаверади. Аллоҳ таоло: “Ким уни (бир жонни) тирилтирса, худди ҳамма одамларни тирилтиргандек бўлади”, деб баён этилган (“Моида” сураси 32-оят).
Муфассир уламолар ушбу оятдаги “тирилтирса” калимасини “ўлимдан сақлаб қолса” маъносини билдиради, деганлар. Имом Совий раҳматуллоҳи алайҳ “яшаб қолишига сабабчи бўлса”, дея тафсир қилганлар.
Демак, шифокорлар ҳам оғир касалликка чалинган бир беморнинг тузалишига сабабчи бўлсалар, барча инсонлар ҳаётини сақлаб қолгандек ажрга эришадилар, иншо Аллоҳ.
Ўз навбатида мулоқотда давлатимиз Раҳбари тиббиёт ходимларининг масъулиятли бурчини таъкидлаш баробарида улар доимий ўқиш, изланиш, янгиликка интилиш ва даволашнинг замонавий усулларини ўзлаштиришларини алоҳида қайд этдилар. Бу борада буюк аждодимиз Ибн Сино ҳаёти ва илмий мероси буюк ибрат намунасидир.
Ислом таълимотига кўра, табиб-шифокорлик қилувчи ўз соҳасини пухта эгаллаши ва ўта масъулиятли бўлиши керак. Чунки унинг ҳар бир ҳаракати касал ҳаётига ижобий ёки салбий таъсир кўрсатади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Кимки тиб (илми)ни билмай туриб табиблик қилса, у зомин (жавобгар)дир” (Имом Абу Довуд ривояти).
Бемор ўз вақтида моҳир табибга мурожаат қилиши ва унинг муолажасини олиши, табиб эса беморни сидқидилдан даволаши даркор. Зеро, беморнинг ҳаёти шифокорнинг муолажалари, хатти-ҳаракатларига боғлиқ.
Мулоқотда халқ табобатининг устунлиги, доривор гиёҳларни кенг қўллаш, табиблар асрлар давомида қўллаб келган усуллардан кенг фойдаланишга ҳам урғу қаратилди. Маълумки, мусулмон табибларнинг саъй-ҳаракатлари ўлароқ, тиб илмида кўплаб ихтиролар қилинган ва сон-саноқсиз асарлар битилган.
Тиб илмини янги босқичга кўтаришда бобокалонимиз Абу Али Ибн Синонинг ўрни беқиёс. Олим турли фанларга тааллуқли 450 дан зиёд, жумладан, тиббиётга оид 43 та асар таълиф этган. Энг машҳур асари беш жилддан иборат “Тиб қонунлари” бўлиб, у қарийб 8 аср мобайнида Европада дарслик сифатида ўқитилган.
Ғарбда Авиценна номи билан машҳур бўлган алломанинг ушбу китобида ўсимликлардан тайёрланган 760 та дорининг хусусиятлари баён қилинган. Ибн Сино табобатни назм билан изоҳловчи “Уржуза” номли асар ёзган. Араб тилида ноёб шеърий вазнда ёзилган ушбу асарга ҳатто араблар ҳам тасанно айтган.
Улуғ ҳаким вирусларга қарши курашиш амалиётини илк бор қўллаган зотдир. Бинобарин, у 10 ёшлик чоғидаёқ етук олим даражасига етишиб, Қуръони каримни ёд олган.
Мулоқотда давлатимиз Раҳбари Ибн Синонинг ноёб истеъдоди, беқиёс ақл-заковати боисини Бухоро ҳукмдорини оғир дарддан даволагани эвазига бериладиган мол-дунё ва амалдан воз кечиб, сарой кутубхонасидан фойдаланиш учун ижозат сўрагани ҳамда ўз устида тинимсиз ишлаб, шундай шуҳрат қозонганини алоҳида тилга олдилар.
Табобат тарихан эҳтиром қилинган ва ҳар ким билиши шарт бўлган зарурий илм ҳисобланган. Шеърият мулки султони Алишер Навоий Ҳусайн Бойқаронинг амирзода фарзандларига таълим берар экан учта – динни, тарихни ва тиб илмини ўрганишни уқтирган. Зеро, дин инсон ахлоқу эътиқодини ислоҳ қилади, тарих тўғри хулоса чиқариш илми бўлиб, табобат жисм саломатлигидир.
Набий алайҳиссалом соғлиқни сақлашга тарғиб қилиш билан бирга, беморликни даволаш борасида ҳам гўзал хитоб қилганлар: “Аллоҳ дардни ҳам, давони ҳам туширган ва ҳар бир дардга давосини қилиб қўйган. Шундай экан, даволанинглар”. Бу ҳадиси шариф мусулмон табибларини замонлар оша ҳар қандай касалликни даволашга қурби етганча уринишга ундаган ва янги-янги дориларни кашф этишларида илҳом манбаи бўлган.
Мазкур тарихий учрашувда Юрт раҳбари мана шундай таълимотларга ҳамоҳанг равишда қуйидаги улуғ алломаларнинг ҳикматларини келтирдилар: – “Албатта, касалликни кечикиб даволагандан кўра, унинг олдини олган ҳар томонлама афзалдир. Имом Мотуридий ҳазратларининг: “Тириклик қадрига соғлиқ пайтингда етгил”, деган сўзларида чуқур маъно бор”.
Киши касалликка йўлиққанда дардига шифо бўладиган омиллардан фойдаланиб, ўзига муолажа қилиши лозим. Агар у ўз саломатлигига эътибор бермаслиги туфайли зарар етадиган бўлса, гуноҳкор бўлади. Маълумки, шариат бандаларнинг беш зарурат (дин, жон, насл, мол, ақл)ни сақлаш мақсадида жорий қилинган. Ушбу заруратларнинг учтаси: жон, насл ва ақлни асраш айнан жисмоний саломатлик билан боғлиқ.
Тансиҳатлик бўлмаса, одам бу дунёда бахтли бўлишини тасаввур ҳам қилиб бўлмайди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки неъмат борки, кўп одамлар улардан ғафлатдалар. Улар соғлик ва фароғат”, дедилар” (Имом Бухорий ривояти).
Демак, соғлик-саломатлик бўлмаса, инсонга на бойлик ва на бошқа неъматлар татийди! Эн муҳими, уларнинг ҳеч бири сиҳат-саломатликни қайтаришга қодир эмас. “Барчамизга аёнки, одам соғлом бўлмаса, унга иш ҳам, моддий неъматлар ҳам, ҳаёт қувончлари ҳам татимайди”, дея давлатимиз Раҳбари учрашувда энг тўғри гапни айтдилар.
Муборак ҳадисларда келтирилганидек, “Аллоҳдан яқийн (мустаҳкам иймон)ни ва мустаҳкам соғликни сўранглар. Зеро, одамларга яқийн ва мустаҳкам соғликдан кўра яхши нарса берилмаган” (Имом Термизий ривояти). Демак, бандага Аллоҳ томонидан берилган неъматлар ичида энг биринчиси мустаҳкам имон турса, ундан кейин соғлиқ туради.
Ҳикматларда келганидек, соғлом ақл саломат жисмни талаб қилади. Улар асло айро тасаввур қилинмайди. Унутмаслик керакки, “саломатлик” ҳатто жаннатда ҳам янграйдиган каломдир. Зеро, Ҳақ субҳонаҳу ва таоло Қиёмат куни жаннатга кирган бандаларига қарата: “У (ер)га соғ-саломат, тинч-омон кирингиз!” деб марҳамат қилади (“Ҳижр сураси”, 46-оят).
Аллоҳ таоло барчамизни бу дунёда турли бало-офатлар, дардлардан йироқ айласин, халқимизга тинчлик-офият ато этсин ва бу соҳада бошланган янги давр ислоҳотларига улкан зафарлар берсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси,
муфтий Нуриддин домла ХОЛИҚНАЗАРОВ
РАМАЗОН УМРАСИ: НАРХЛАР, МУДДАТЛАР ВА ШАРОИТЛАР
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal
Ўтганларга Қуръони каримни ўқиш ҳаромми?
Ўзларини "Салафлар"га ташбеҳ қилаётган"Сохта Салафийлар" бир неча ҳадиси шарифларга хилоф келдилар.
Мусулмон инсон қабрини устида Қуръони карим оятларидан ўқишлик жоиздир. Чунки, Буюк Саҳоба Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳума "Маййитни қабрга қўйгандан кегин, Бақара сурасини аввалидан ва охиридан ўқир эдилар"
Имом Байҳақий ривояти.
Ва биз жоизлигига бундан бошқа ўнлаб далилларни келтиришимиз мумкин....
Аммо Сохта Салафийлар: "Бу иш (Қабрни устида Қуръон ўқиш) ҳаромдир, бундай ишни қилган азобланади" дейдилар.
Тавжиҳатун исломя 137 бет.
Изоҳ: Бу залолатлари билан бир неча ҳадиси шарифга хилоф келадилар. Ва бу бемаъни фатоволарига Китоб-у суннатдан бирон бир далил келтира олишмган.
Маъруфхон Алоходжаев таржимаси:
? КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
? ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши қандай йўл тутиши керак?
161-CАВОЛ:
Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши уйғонганидан кейин сув ичиб, ният қилиб рўзани давом эттирса бўладими?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рамазонда саҳарликдан ухлаб қолган одам, ўйғонгач оз бўлса ҳам бирор нарса еб-ичиб, рўзани ният қиламан деса, нияти ҳам ўша куни тутадиган рўзаси ҳам тўғри бўлмайди. Рамазон ойида саҳарликка ухлаб қолган одам, уйқудан тургач, рўзани бузадиган (яъни, еб-ичиш, эр-хотинлик алоқаси каби) ишларни қилмасдан, шу кунги рўзани тутишни ният қилади. Бундай ниятни токи қуёш тиккага келгунгача қилиш мумкин.
عَنْ سَلَمَةَ رضي الله عنه قَالَ أَمَرَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم رجلاً مِنْ أَسْلَمَ "أَنْ أذِّنْ فِي النَّاسِ: مَنْ كَانَ أَكَلَ فَلْيَصُمْ بَقِيَّةَ يَوْمِهِ ، وَمَنْ لَمْ يَكُنْ أَكَلَ فَلْيَصُمْ، فَإِنَّ اليَوْمَ يَوْمُ عَاشُورَاء" (أَخْرَجَهُ البُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ).
Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам Аслам қабиласидан бир кишига буюрдилар: “Одамларга эълон қилгинки, ким (бугун таом) еган бўлса, куннинг қолган қисмида емай турсин. Ким ҳеч нарса емаган бўлса, рўза тутсин. Чунки бугун – Ашуро кунидир” (Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган).
ُУшбу ҳадисда Рамазон рўзасини Ашуро кунига қиёс қилинган. Чунки Исломнинг аввалида Ашуро рўзаси фарз бўлган (“Эълоус-сунан”).
Имом Таҳовий: “Бу ҳадисда муайян бир кунда рўза тутиши керак бўлган киши, кечаси ният қилмаган бўлса, кундузи ният қилиши дурустлигига далил бор”, – деганлар.
“Заволгача ният қилиш, тонг отгандан кейин рўзани бузадиган амаллар бўлмаган бўлса, жоиз бўлади. Агар тонг отгандан кейин қасддан ёки унутиб еган, ичган ёки жинсий алоқа қилган бўлса, бундан кейин ўша кунги рўзани ният қилиши жоиз бўлмайди” (“Фатавои Ҳиндия”, “Шарҳут Таҳовий”).
Демак, Рамазонда сахарликка ухлаб қолган киши, ўйғонгач, ҳеч нарса емай-ичмай рўза тутишни ният қилиши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
muslim.uz
25.03.2022 й. ТАКАББУРЛИК – МУСУЛМОНГА ЁТ СИФАТ
بسم الله الرحمن الرحيم
الْحَمْدُ لِلَّهِ، وَالصَّلاَةُ وَالسَّلاَمُ عَلَى سَيِّدِنَا رَسُولِ اللَّه، وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ وَمَنْ تَبِعَهُمْ بِإِحْسَانٍ إِلَى يَوْمِ الدِّينِ أَمَّا بَعْدُ
Ҳурматли жамоа! Маълумки, хулқ-атвор инсонга умр бўйи ҳамроҳ бўлади ва унинг охиратдаги даражаси қандай бўлиши, жамиятда ўз ўрнини топишида муҳим аҳамият касб этади. Яхши хулқлар сабабли киши катта ютуқларга эришса, ёмон хулқлар доим унинг оёғига “кишан” бўлади.
Динимизда мақталган хулқлардан бири камтарлик бўлиб, унинг зидди кибру ҳавога берилишдир. Кибр – ўзини ўзгалардан устун кўришдир. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг таъбирлари билан айтганда: “Кибр – ҳақни инкор қилиш ва одамларни камситишдир (Имом Муслим ривоятлари). Кибр энг зарарли қалб касалликларидан бири бўлгани учун уни даволашга динимизда катта эътибор қаратилган.
Кибрнинг энг ёмони Аллоҳ таолонинг динига ва унинг оятларига қарши қилингани, кибр билан унинг ибодатидан юз ўгирилганидир. Биринчи содир бўлган гуноҳ кибр сабабли эди. Иблис у сабабли Аллоҳ таолонинг буйруғидан юз ўгирди. Одам алайҳиссаломга таъзим бажо келтирмади, ўзини одамдан устун ва афзал деб билди. У ўзининг асли оловдан яратилгани билан кибрланди, Одам алайҳиссаломнинг асли тупроқ экани сабабли уни хор деб билди. Ваҳоланки, уни вазифаси Аллоҳ таолонинг буйруғига итоат қилиш эди. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилади:
قَالَ مَا مَنَعَكَ أَلَّا تَسْجُدَ إِذْ أَمَرْتُكَ قَالَ أَنَا خَيْرٌ مِنْهُ خَلَقْتَنِي مِنْ نَارٍ وَخَلَقْتَهُ مِنْ طِينٍ قَالَ فَاهْبِطْ مِنْهَا فَمَا يَكُونُ لَكَ أَنْ تَتَكَبَّرَ فِيهَا فَاخْرُجْ إِنَّكَ مِنَ الصَّاغِرِينَ
яъни: “(Аллоҳ) айтди: “Сенга буюрганимда сажда қилишингга нима монелик қилди?” У деди: “Мен ундан яхшиман, мени оловдан яратгансан. Уни (Одамни эса) лойдан яратдинг”. (Аллоҳ) айтди: “Ундан (жаннатдан) чиқ! У ер (жаннат)да сенга такаббурлик қилишинг жоиз эмас. Бас, чиқ! Албатта, сен (энди) ҳақирлардандирсан” (Аъроф сураси 12-13-оятлар).
Энди асли бир ота-онадан тарқалган инсонлар мол-дунёси, мансаби, обрў эътибори ва насли-насаби сабаб ўзгалардан ўзини юқори олиши, бошқаларни ерга уриб кибрланиши Иблиснинг кибрланишига ўхшашдир.
Барча пайғамбарларга уларнинг қавмидаги мутакаббир инсонлар қарши чиқишган. Пайғамбаримиз аллайҳиссаломга ҳам аксарият Макка мушрикларининг катталари қарши чиқишди. Уларга Исломдаги адолат, тенглик ва оддий одамлар билан бир сафда туриш жуда оғир ботарди. Бунга кибрлари йўл бермасди. Демак, кибр инсонни ҳақиқатни инкор қилишга етаклайди.
Аллоҳ таолога имон келтиришдан кибр қилган ва Пайғамбаримиз алайҳиссалом келтирган динни ёлғонга чиқарган одам абадий бадбахтликка маҳкум бўлиши ояти карималарда баён қилинган. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:
وَالَّذِينَ كَذَّبُوا بِآَيَاتِنَا وَاسْتَكْبَرُوا عَنْهَا أُولَئِكَ أَصْحَابُ النَّارِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ
яъни: “Оятларимизни ёлғонга чиқарган ва улардан (ўзларини юқори тутиб) кибр қилганлар – ана ўшалар дўзах аҳлидирлар. Улар у ерда мангу (қолувчи)дирлар” (Аъроф сураси 36-оят).
Аллоҳ таоло Исро сурасида бандаларини бир нечта катта гуноҳлар: исроф, бахиллик, болаларни камбағалликдан қўрқиб ўлдириш, зино, одам ўлдириш, етимни молини ейиш, тарозудан уришдан қайтариб, уларнинг охирида ер юзида кибрланиб юришни ҳам санайди. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилади:
وَلَا تَمْشِ فِي الْأَرْضِ مَرَحًا إِنَّكَ لَنْ تَخْرِقَ الْأَرْضَ وَلَنْ تَبْلُغَ الْجِبَالَ طُولً كُلُّ ذَلِكَ كَانَ سَيِّئُهُ عِنْدَ رَبِّكَ مَكْرُوهً
яъни: “Ер юзида кибр-ҳаво билан юрма! Чунки асло ерни тешиб кира олмайсан ва бўй-бастда тоғларга ета олмайсан. Буларнинг барча ёмонлари Парвардигорингиз наздида макруҳ бўлган гуноҳ(лар)дир” (Исро сураси 37-38-оятлар).
Қуръони каримда зикр қилинишича солиҳ банда Луқмони ҳаким ўғлига камтар бўлиш, ер юзида кибрланиб юрмасликни тавсия қилганлар. Мутакаббирларни Аллоҳ таоло севмаслигини билдирганлар. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:
وَلَا تُصَعِّرْ خَدَّكَ لِلنَّاسِ وَلَا تَمْشِ فِي الْأَرْضِ مَرَحًا إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ كُلَّ مُخْتَالٍ فَخُورٍ
яъни: “Одамларга (кибрланиб) юзингни буриштирмагин ва ерда керилиб юрмагин! Чунки, Аллоҳ барча кибрли, мақтанчоқ кимсаларни суймас” (Луқмон сураси 18-оят).
Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам ҳадиси шарифларида бизни кибрнинг катта гуноҳлигидан огоҳлантирганлар. У зот саллаллоҳу алайҳи васаллам кибр ҳақида шундай дейдилар:
﴿احْتَجَّتِ الجَنَّةُ والنَّارُ فقالتِ النَّارُ فِيَّ الجَبَّارُونَ وَالمُتَكَبِّرُونَ. وَقَالتِ الجَنَّةُ: فِيَّ ضُعَفَاءُ النَّاسِ وَمَسَاكِينُهُمْ، فَقَضَى اللهُ بَيْنَهُمَا: إنَّكِ الجَنَّةُ رَحْمَتِي أرْحَمُ بِكِ مَنْ أشَاءُ، وَإنَّكِ النَّارُ عَذَابِي أُعَذِّبُ بِكِ مَنْ أشَاءُ، وَلِكلَيْكُمَا عَلَيَّ مِلْؤُهَا﴾ (رواه الامام المسلم عن أَبي سعيد الخدري رضي الله عنه)
яъни: “Жаннат ва дўзах ўртасида мунозара бўлди. Дўзах: “Жабр қилувчилар ва мутакаббирлар мендадир”, – деди. Жаннат: “Одамларнинг заифлари ва мискинлари мендадир”, – деди. Аллоҳ таоло уларнинг ўртасида ҳукм чиқариб шундай деди: “Сен жаннатсан, менинг раҳматимсан, сен билан хоҳлаган кишиларимга раҳм қиламан. Сен дўзахсан, сен билан хоҳлаган кишиларимни азоблайман. Сизларни ўзим тўлдираман”” (Имом Муслим ривоятлари).
Ҳадиси шарифларда зикр қилинишича киши доимо ўзини ўзгалардан устун қўяверса, мутакаббир одамлар сафига ёзиб қўйилади ва дунё охиратда улар олган жазоларни олади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай дейдилар:
﴿ لاَ يَزَالُ الرَّجُلُ يَذْهَبُ بِنَفْسِهِ حَتَّى يُكْتَبَ في الجبَّارِين ، فَيُصيبَهُ مَا أصَابَهُمْ﴾
(رواه الترمذي عن سَلَمةَ بنِ الأكْوَعِ رضي الله عنه)
яъни: “Киши ўзини ўзгалардан устун қўяверади, қўяверади, ҳатто жабр қилувчилар сафига ёзилади. Сўнгра уларга етадиган жазолар унга ҳам етади” (Имом Термизий ривоятлари).
Пайғамбаримиз алайҳиссалом кибрни тарк қилиш ва камтарликда чиройли ўрнак эдилар. У зот Аллоҳ таолонинг севимли пайғамбари бўлсаларда, мартабалари жуда юксак экани маълум бўлсада, ҳеч ўзларини ўзгалардан устун олмаганлар. Фазилатларини айтиш зарур бўлган ўринларда ҳам, “Бу билан фахрланиш йўқ”, деб қўярдилр. Саҳобийлардан бойларими ё камбағалларими бир таомга чақирсалар рад қилмас эдилар. Ўзларини хизматларини ўзлари қилар эдилар, ибодатларда ўзгалардан ёрдам олмасдилар. Кимни кўрсалар унга биринчи бўлиб салом берардилар. Заиф ва қарияларни аҳволига риоя қилардилар. Ҳеч қачон ўзлари учун қасос олмас, ғазабланмас эдилар. Уларнинг ғазабланиши шариат ҳукмлари паймол бўлганда бўларди. У зотга лойиқ уммат бўлиш учун биз ҳам бу хислатлардан ўрнак олишимиз, У зотнинг йўлларини тутишимиз керак.
Кибр қалбга кириб қолса, ундан қутилиш қийин бўлади. Шунинг учун у кирадиган йўлларни ёпиш осонроқдир. Кибрни даволаш йўллари қуйидагилар:
- Аллоҳ таолодан паноҳ сўраб дуо қилиш.
- Аллоҳ таолонинг унга берган неъматларини тафаккур қилиш, уларни шукрини қилиш, хокисорлик, нафсни бўйсундириш, ўзини ўзгалардан катта олмаслик билан бўлади.
- Солиҳ инсонлар билан суҳбат қилиб туриш, чунки табиатлар бир биридан таъсирланади.
- Кибрга бериладиган азобларни ёдда тутиш.
- Ўтган умматлардаги мутакаббир кишилар ёки жамоатларга келган азобларни эслаш.
- Камтарликни лозим тутиш:
- Имкон борича еб ичиш, кийинишда, юриш туришда ҳаддан ошмаслик, оддийлик ва ўртачаликни лозим тутиш;
- Вақтини топиб фақир ва мискинлар билан ўтириш;
- Имкон борича ўзининг ҳожатларини ўзи бажариш.
Кибрнинг бандага бир қанча зарарлари бор:
- Киши тавбадан маҳрум бўлади. Кибр сабабли киши то умрининг охиригача ўз айбларини ислоҳ қила олмайди, тавба қилишга муваффақ бўлмайди.
- Руҳий изтироб. Мутакаббир киши ўзини баланд олганидан доим одамлар унга таъзим қилишлари ва ҳурмат кўрсатишларини хоҳлайди. Лекин воқеъликда ундай бўлмайди. Айниқса, шарафли кишилар ўзгаларга қуллуқ қилавермайди. Бу нарса мутакаббир одамларга руҳий зарба бўлади. Кибрли киши доим ўзини ўйлагани сабабли Аллоҳ таолони таниш ва унинг зикридан ғофил қолади. Бу кибрнинг дунёдаги уқубати.
- Айб ва камчиликларида давом этиш. Кибрли киши ўзини камолатга етган деб ҳисоблагани сабабли ҳеч ҳам нафсини тафтиш қилмайди. Ўзгалардан ҳам панд-насиҳатни қабул қилмайди. Натижада умрининг охиригача айб ва камчиликларини ислоҳ қила олмайди, ҳалокатга олиб борувчи ҳолатида давом этади.
- Жаннатдан маҳрум бўлиш ва дўзах азобига мубтало бўлиш. Албатта, Аллоҳ таоло ва Расулига имон келтиришдан кибр қилган кишиларнинг жаннатдан маҳрум бўлиши ва дўзахга тушиши ўз-ўзидан тушунарли. Лекин имон келтирсада кибрдан қутила олмаётган, доим ўзини одамлардан устун қўйиб, ўзгаларнинг устидан куладиган, мусулмонларнинг обрў-эътиборини тўкиш билан завқланадиган кишилар ҳам дўзахнинг йўлидан кетаётган бўладилар. Имонли киши дўзахда абадий қолмаса, унга бир кириб чиқишни ҳам енгил санамаслик керак. Зеро дунёдаги олов дўзах оловининг етмишдан бир қисмидир. Бу ҳақда Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай дейдилар:
نَارُكُمْ جُزْءٌ مِنْ سَبْعِينَ جُزْءًا مِنْ نَارِ جَهَنَّمَ قِيلَ يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنْ كَانَتْ لَكَافِيَةً قَالَ فُضِّلَتْ عَلَيْهِنَّ بِتِسْعَةٍ وَسِتِّينَ جُزْءًا كُلُّهُنَّ مِثْلُ حَرِّهَا ﴾ (رواه الامام البخاري عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ)﴿
яъни: “Бу оловларингиз жаҳаннам оловининг етмишдан бир қисмидир”. Одамлар: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Шу оловни ўзича бўлса ҳам етарли эди”, – дейишди. У зот: “Унга олтмиш тўққиз қисм зиёда қилинди. Ҳар бир қисмнинг иссиқлиги у(дунё олови)нинг иссиқлигичадир” (Имом Бухорий ривоятлари).
Яна баъзи ўзидан “олим” ясаб олиб: “Улар ҳам илм кишилари, биз ҳам илм кишилари”, – деб, барча ислом уммати бир овоздан қабул қилган Аҳли сунна вал жамоанинг фиқҳий мазҳабларини, Аҳли суннанинг эътиқодини бир жойга йиққан, китоб ҳолига келтирган Имоми Мотуридий ва Имом Ашъарийларни инкор қилиш, адашганга чиқариш ҳам, айни кибрнинг ўзидир. Чунки бу қуёшданда равшанроқ бўлган ҳақиқатни инкор қилишдир. Бундай кибрнинг ҳам натижаси аянчлидир. Чунки бу жамоатдан ажралиш бўлиб, ким жамоатдан четланса, дўзах томонга четланган бўлади.
- Дўстларнинг кам бўлиши, душманчилик ва айирмачиликнинг кўпайиши. Воқеъликда камтар одамнинг душмани кам бўлади, кибрлининг душмани кўп бўлади. Чунки одамларга ширинсўзлик, камтарлик, меҳрибонлик ва юмшоқлик маъқул келади. Улар ўзларига юқоридан қарайдиган эмас, балки пастдан назар қиладиган кишиларни дўст тутадилар.
- Илоҳий ёрдам ва қўллаб-қувватлашдан маҳрум бўлиш. Аллоҳ таолонинг инояти, ёрдами нафсини енгган, ўзидан шайтоннинг насибасини чиқарган кишиларга бўлади. Мутакаббирлар эса ўзини ўзгадан устун қўювчи, нафсини улуғловчи кишилардир. Улар токи кибрни тарк қилмас экан илоҳий ёрдамга ҳақли бўлмайдилар.
Аллоҳ таоло барчамизга чиройли хулқлар билан хулқланишни насиб қилсин! Кибрдан узоқ бўлиш, камтарликни лозим тутишни ўзи осон қилсин!