www.muslimuz

www.muslimuz

Понедельник, 21 Март 2022 00:00

ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги "Ҳазрати Аббос" жоме масжиди имом-хатиби Саидкамолхон домла Маҳмудовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

? Аллоҳ таоло марҳум домламиз ва у киши билан бирга фожеада вафот этганларни Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло марҳум домламизнинг барча солиҳ амалларини, динимизга қилган хизматларини, илм-маърифат, зиё таратиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳум Саидкамолхон домла Маҳмудовнинг яқинлари ва ёру биродарларига ҳамдардлик билдирамиз.

? Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz

Куни кеча “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Умра тадбири билан боғлиқ ташкилий жараёнлар Жамоатчилик кенгаши қарорига асосан юқори даражада амалга оширилаётгани, Макка ва Мадина шаҳарларида юртдошларимиз учун яратилган шарт-шароитлар, кўрсатилаётган хизмат сифати ҳамда бу борадаги фаолиятни янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Кенгаш йиғилишида “Умра-2022” Рамазон мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳам фикр алмашилди.

Жумладан, ҳозирги кунда муборак Рамазон ойида умра зиёратини юқори савияда ташкил этиш бўйича ҳамкор ширкат масъуллари билан ўзаро мулоқот олиб борилгани, хусусан, Рамазон ва Шаввол ойлари учун янги шартнома лойиҳалари ишлаб чиқилгани, бунда зиёратчиларга хизмат кўрсатиш сифатини юқори савияда ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилгани қайд этилди.

Ўз навбатида, ҳамкор ширкат томонидан Саудияда карантин талаблари юмшатилгани сабабли дунё мамлакатларидан умра зиёратига келувчилар сонининг кескин ошиб кетиши, бу эса меҳмонхона ижараси нархининг сезиларли кўтарилишига сабаб бўлиши, транспорт, озиқ-овқат, виза тўловларини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир зиёратчи учун белгиланган тўлов суммасига қўшимча тўлов қилиниши маълум қилингани айтилди.

Мулоқотда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Нуроний” жамғармаси, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси масъуллари сўзга чиқиб, йиғилишда билдирилган масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, Умра мавсуми намунали, тартибли ва юқори савияда ташкил этилаётгани, барча ташкилий ишлар инсон манфаати учун қилинаётганини таъкидладилар.

Йиғилишда билдирилган таклиф ва фикр-мулоҳазалар инобатга олиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Гидрометереология хизмати хабарига кўра, шу йилнинг 16–19 март кунлари юртимиз ҳудудида узлуксиз давом этаётган ёғингарликлар оқибатида, Республикамизнинг 10 та вилоятида сел келиш хавфи мавжудлиги эълон қилинди.
Маълумки, Ислом дини манбаларида ҳар бир ҳолат учун – яхши-ёмон кунлар, хурсандчилик-мусибатли дамларда ўзига хос дуоларни ўқиш ҳақида баён этилган. Ҳақ таолодан шу кунларда юртимизда бўлаётган ёғингарчиликларнинг салбий оқибатларидан паноҳ ва яхшиликларга сабабчи бўлишини сўраб, вақтли намозларда, хусусан, бугун 16 март куни пешин намозида мамлакатимиздаги барча жоме масжидларда ёғингарчиликлар оқибатларидан паноҳ ва яхшиликларга сабабчи бўлиш дуоси (ИСТИСҲО) ўқилади.

ИСТИСҲО (ЁМҒИР ТИНИШИНИ СЎРАШ) ДУОСИ

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир ёққанда “Аллоҳим уни раҳмат ёмғири айла, азоб ёмғири қилма!” деганлар. Қачонки, ёмғир кўпайиб кетиб, унинг зараридан хавф пайдо бўлса, мазкур дуони ўқиш мустаҳабдир.
Истисҳо (الاستصحاء) бу – луғатда “ҳаво очилиши, само ёмғирсиз бўлишини сўраш" маъносини англатади.
Дуонинг арабча матни:

"اللهم حوالَيْنا ولا علينا، اللهم على الآكام والجبال والآجام والظِّراب والأودية ومنابت الشجر"

Ўқилиши: "Аллоҳумма ҳаваалайна ва лаа ъалайнаа. Аллоҳумма ъала-л-аакаами вал-жибаали ва-л-аажаами ваз-зироби вал-авдияти ва манаабити-ш-шажар".
Маъноси: "Эй Аллоҳ, устимизга эмас, атрофимизга ёғдир. эй Аллоҳ, тепаликларга, тоғларга, чакалакзорларга, қир-адирларга, водийларга ва дарахтзорларга ёғдир". Ушбу сийға билан имом Бухорий ривоятида келган.
Имом Муслим ва бошқалар ривоятида айрим лафзий фарқликлар бор. Имом Муслим ривоятида бироз қисқароқ:

"اللَّهمَّ حوالَينا ولا علَينا ، اللَّهمَّ على الآكامِ والظِّرابِ ، وبُطونِ الأوديةِ ، ومَنابتِ الشَّجرِ"

Ўқилиши: "Аллоҳумма ҳаваалайна ва лаа ъалайнаа. Аллоҳумма ъала-л-аакаами ваз-зироби ва бутуни-л-авдияти ва манаабити-ш-шажар".
Маъноси: "Эй Аллоҳ, устимизга эмас, атрофимизга ёғдир. эй Аллоҳ, тепаликларга, қир-адирларга, водийлар бағрига ва дарахтзорларга ёғдир".
Ёдлаб олиш учун айнан ушбу ривоятдагиси осонроқ. Шу боис ҳам дуо ва зикр китобларида имом Муслим ривоятларида келган дуо тавсия қилинади.
Анас (разияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинишича, бир киши Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хутба қилиб турганларида масжидга кириб келди ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га юзланиб, "эй Аллоҳнинг Расули, молларимиз нобуд бўлди, йўлларимиз узилди (яъни қурғоқчилик туфайли чорваларимиз, туяларимиз ейиши учун ўт-ўланлар ҳам ўсмаяпти. Уловларимиз озиб кетди. Шу туфайли сафар ҳам қилолмайдиган бўлдик). Шундай экан, Аллоҳга дуо қилинг, бизга ёмғир билан ёрдам берсин!", деди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қўлларини кўтариб "للَّهمَّ أغِثنا ، اللَّهمَّ أغِثنا" яъни "эй Аллоҳ бизга ёмғир юбор, эй Аллоҳ бизга ёмғир юбор" дедилар. Анас (разияллоҳу анҳу) айтадилар: "Аллоҳга қасамки, осмонда бир парча булут ҳам йўқ эди. Салъ тоғи билан масжидимиз орасидаги ҳар бир уй ва ҳовли (аҳли) бунга гувоҳ эди. Шу пайт мазкур тоғ ортидан қалқондек келадиган бир булут чиқиб келди. Самонинг қоқ ўртасига келгандан сўнг, кенгая бошлади. Аллоҳга қасамки, бир ҳафта қуёш кўрмадик. Кейин кейинги жумада Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хутба қилиб турганларида ўша эшикдан бошқа бир киши кирди ва У зотга юзланиб: "эй Аллоҳнинг Расули, молларимиз нобуд бўлди. Йўлларимиз узилиб қолди (яъни давомли ёмғир ёғаверганидан чорваларимиз ўтлолмаяпти. Ҳаммаёқ сув ва лой бўлиб кетганидан ризқ талабида сафар ҳам қилолмаяпмиз). Шундай экан, Аллоҳга дуо қилинг, ёмғирни тўхтатсин!", деди. Шунда Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) "اللَّهمَّ حوالَينا ولا علَينا ، اللَّهمَّ على الآكامِ والظِّرابِ ، وبُطونِ الأوديةِ ، ومَنابتِ الشَّجرِ" яъни "эй Аллоҳ, устимизга эмас, атрофимизга ёғдир. эй Аллоҳ, тепаликларга, қир-адирларга, водийлар бағрига ва дарахтзорларга ёғдир", деб дуо қилдилар. Анас (разияллоҳу анҳу) айтадилар: "ўша заҳоти ёмғир тинди ва қуёш чиқиб турган ҳолатда масжиддан чиқдик" (Муттафақун алайҳ).

Ушбу ҳадиси шариф Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг Аллоҳга нақадар карамли ва азиз банда эканликларига далолат қиладики, дуо қилишлари билан йўқ жойдан булут пайдо бўлиб ёмғирга мўл бўлдилар. Кейинги ҳафтаси эса ёмғир тинишини сўрашлари заҳоти ёмғир, тиниб булут тарқаб кетди.

✅ Бугун, 11 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган ? "Доруссалом" жоме масжидида маъруза қилиш ва жума намозини қавм билан бирга адо этиш учун ташриф қиладилар.

? Жума намозидан аввал гўзал қироат ва Муфтий ҳазратларининг файзли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз, инша Аллоҳ.

Мўмин-мусулмонларни мана шундай маърифий суҳбатга таклиф этамиз.

▶️ Ушбу ташриф сайт ва ижтимоий тармоқларда онлайн эфирга узатилади.
Youtube орқали томоша қилиш (https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A)

Facebook орқали томоша қилиш (https://www.facebook.com/muslimuzportal)

Instagram орқали эшитиш

(https://www.instagram.com/muslimuzportali/)Telegram voice орқали эшитиш

(https://t.me/muslimuzportal?voicechat)

 ITV орқали тамоша қилиш (https://itv.uz/#!/concert/34) (tas-ix)

#Муфтий #ташриф
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

✅ Бугун, 11 март куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент шаҳрининг Чилонзор, Шайхонтҳур, Олмазор ва Яшнобод, туманларидаги масжидларга ташриф буюриб Жума ва Хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.

Қуйида уламолар ва намозларга бориладиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

? “Доруссалом” масжидига:
☀️ Жумага муфтий Нуриддин домла ҳазратлари;
? Хуфтонга Жалолиддин домла Ҳамроқулов;

? “Дўмбиробод” масжидига:
☀️ Жумага Ҳомиджон домла Ишматбеков;
? Хуфтонга Бахтиёр домла Сатторов;

? "Хувайдо” масжидига:
☀️ Жумага Иброҳимжон домла Иномов ;
? Хуфтонга Собиржон домла Рустамов;

? "Фотимаи Заҳро” масжидига:
☀️ Жумага Шайх Алижон қори Ҳайдаров;
? Хуфтонга Исҳоқжон домла Бегматов;

? “Фирдавс” масжидига:
☀️ Жумага Мансур домла Даминов;
? Хуфтонга Раббимқул домла Муҳаммадиев;

? “Баланд” масжидига:
☀️ Жумага Абдуллоҳ домла Юлдашев;
? Хуфтонга Ҳасан домла Қодиров;

? “Қозиробод” масжидига:
☀️ Жумага Абдуқаҳҳор домла Юнусов;
? Хуфтонга Муҳаммадбобур домла Йўлдошев;

? “Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф” масжидига:
☀️ Жумага Исмоил Муҳаммад Содиқ;
? Хуфтонга Хасанхон қори Абдумажитов;

? "Ислом ота” масжидига:
☀️ Жумага Йўлдашали домла Каримов;
? Хуфтонга Абдуллоҳ домла Ғуломов;

? “Тўлқин Акром” масжидига:
☀️ Жумага Саҳобиддин домла Сотимов;
? Хуфтонга Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров;

? “Тўхтабой” масжидига:
☀️ Жумага Раббимқул домла Муҳаммадиев;
? Хуфтонга Мансур домла Даминовлар ташриф буюрадилар.

? Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатларини манфаатли ва давомли қилсин!

Ташрифлар ва маърифий суҳбатларни сайт ҳамда ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг.

#УЛАМОЛАР_ТАШРИФИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Top