www.muslimuz
O‘zbekiston musulmonlari idorasi "Qur'on va tajvidni o'rgatish" bo‘lim mudiri Alijon qori Xaydarov Buxoro viloyati, Shofirkon tumani “Xo‘ja Orif Revgariy” jome masjidiga tashrifi
ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИНИНГ АМАЛИЙ МАШҒУЛОТИ
Машғулотларни Тошкент Ислом институтининг қироат устозлари олиб боради.
?Бугун, 8 сентябр, чоршанба куни,
соат ⏰14:00 да (Тошкент вақти билан) онлайн-тажвид дарсларининг амалий машғулотларини қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ
Facebook: www.facebook.com/muslimuzportal
Instagram: www.instagram.com/muslimuzportali
? Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар ❗️жонли эфир вақтида 97- 760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Анонс: Уламоларнинг бугунги Бухоро вилояти масжидларига ташриф режаси
Бугун, 8 сентябрь куни уламоларимиз Бухоро вилоятидаги ташрифлари давомида кундалик намозлар (пешин ва аср)ни қуйидаги жоме масжидларда ўқиб, маърифий суҳбат қилиб берадилар:
1. Ғиждувон туманидаги
▫️пешинга “А.Ғиждувоний” ва
▫️асрга “Соктари” масжидларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков;
2. Ромитан тумани
▫️пешинга “Хазрати Бобо” ва
▫️асрга “Хўжа Муҳаммад Бобойи Самосий” масжидларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудири Эрдон домла Эсонов;
3. Ғиждувон туманидаги
▫️пешинга “Фришкент” ва
▫️асрга “Тошмасжид” масжидларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов;
4. Шофиркон туманидаги
▫️пешинга “Хўжа Ориф Ревгарий” масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Алижон қори Хайдаров;
5. Ғиждувон туманидаги
▫️пешинга “Имом Бухорий” ва
▫️асрга “Хўжалар” масжидларига Ўзбекистондаги Цивилизация маркази масъул ходими Аброр домла Мухтор Алий;
6. Пешкў туманидаги
▫️пешинга “Хўжа Бешик” ва
▫️асрга “Бобо Араб” масжидларига Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов;
7. Ромитан туманидаги
▫️пешинга “Эшони Пир” ва
▫️асрга “Хўжа Саид Пўлот” масжидларига Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов;
8. Ромитан туманидаги
▫️пешинга “Амир Ҳамза” ва
▫️асрга “Маҳаллаи Боло” масжидларига Тошкент шаҳар “Убай ибн Каъб” масжиди имом-хатиби Абдуҳаким қори Матқулов;
9. Пешкў туманидаги
▫️пешинга “Хўжа Пешкў” ва
▫️асрга “Хўжа Рўшнои” масжидларига Тошкент шаҳар “Доруломон” масжиди имом-хатиби Абдуҳамид домла Жуманов;
10. Вобкент туманидаги
▫️пешинга “Хўжа Махмуд Анжир Фағнавий” ва
▫️асрга “Қўқин” масжидларига Тошкент шаҳар “Шайх Зайниддин” масжиди имом-хатиби Яҳё қори Абдураҳмонов;
11. Вобкент туманидаги
▫️пешинга “Қассоблик” ва
▫️асрга “Сўфидеҳқон Хонақо” масжидларига Тошкент шаҳар “Ҳазрати Имом” масжиди имом-хатиби Ҳабибуллоҳ қори Абдураззоқов;
12. Вобкент туманидаги
▫️пешинга “Сариосиё” ва
▫️асрга “Абдулазизхон” масжидларига Тошкент шаҳар “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ;
13. Шофиркон туманидаги
▫️пешинга “Мирзоқул” ва
▫️асрга “Хўжа Бадарға” масжидларига Тошкент шаҳар “Ракат” масжиди имом-хатиби Раббимқул домла Муҳаммадиев;
14. Шофиркон туманидаги
▫️пешинга “Хўжа Шарофиддин” ва
▫️асрга “Искогаре” масжидларига Тошкент шаҳар Олмазор тумани бош имом-хатиби Абдулло домла Юлдашев;
15. Шофиркон туманидаги
▫️пешинга “Қори Фазлиддин” ва
▫️асрга “Саид Ато” масжидларига Тошкент шаҳар “Ал-Ҳудайбия” масжиди имом хатиби Муродулла домла Хуназаров;
16. Шофиркон туманидаги
▫️пешинга “Аҳад Ҳожи Қилич ўғли” ва
▫️асрга “Шайх Дарвеш” масжидига Тошкент шаҳар “Омина” масжиди имом-хатиби Юсуфхон домла Муҳиддинов;
17. Вобкент туманидаги
▫️пешинга “Хўжа Абдураҳмон ибн Авф” ва
▫️асрга “Кумушкент” масжидларига Тошкент шаҳар “Яккасарой” масжиди имом-хатиби Салоҳиддин домла Тошонов;
18. Ромитан туманидаги
▫️пешинга “Хокимулломир” ва
▫️асрга “Қоқиштвоний” масжидига Тошкент шаҳар “Тўра бува” масжиди имом-хатиби Шавкат домла Ҳамдамов;
19. Пешкў туманидаги
▫️пешинга “Ҳалим Полвон” ва
▫️асрга “Чиқирчи” масжидларига Тошкент шаҳар “Минор” масжиди имом хатиби Фозилжон домла Убайдуллаев;
20. Пешкў туманидаги
▫️пешинга “Абдузохир” ва
▫️асрга “Малишояк” масжидларига Тошкент шаҳар “Доруссалом” масжиди имом-хатиби Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров ташриф буюради.
Шунингдек, уламоларимиз масжидлар атрофида жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси билан учрашув ўтказиш, эҳтиёжманд оилаларда бўлиб, “Вақф” фондининг моддий ёрдамини етказиш ва пойтахтдаги ижтимоий объектларга ташриф буюришлари режа қилинган.
Аллоҳ таоло вилоятимизга уламоларимиз сафарини хайрли ва манфаатли қилсин!
Naqshband.uz | @NaqshbandUZ
#Бухорога_уламолар_ташрифи
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
ЯНГИ ОЙНИ КЎРГАНДА ДУО ЎҚИШ
CАВОЛ: Янги чиққан ойга қараб дуо қилишлик ҳақида нима дейсизлар?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Янги ойни кўрганда қуйидаги ҳадисда келган дуони ўқиш мустаҳаб бўлади:
عَنْ طَلْحَةَ بْنِ عُبَيْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا رَأَى الْهِلَالَ قَالَ: اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ
Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар, "Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир", дер эдилар». Имом Термизий ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
? Улашинг: @diniysavollar
Расулуллоҳ яхшилик ойи деб номлаган ой муборак бўлсин!
Сафар ойи ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир. Исломдан аввалги жоҳилият даврида “Бу ойда фалон ишни қилиб бўлмайди, фалон иш мумкин эмас” каби шумланишлар урф бўлган. Ҳатто бирор ишга киришишдан олдин қуш учириб кўришарди. Қуш ўнг томонга учса, яхшиликка йўйиб, ишга киришишар, чап томонга учса, бу ишда яхшилик йўқ экан, деб тарк этишар, борди-ю тўғрига учса, қайтадан учириб кўришар эди.
Афсуски, ҳозир ҳам “сафар ойида иш бошлаш, тўй қилиш, сафарга чиқиш хосиятсиз” деган гаплар бот-бот қулоққа чалиниб туради. Бу гапларнинг ҳеч қандай асоси йўқ. У ойда ўқиладиган намоз, дуо ва бошқа эзгу амаллар бошқа ойлардагидек қабул бўлади. Сафар ойида ҳам тўй ва маросимлар қилиш, сафар қилиш мумкин.
Тақдирга имон келтириш динимизнинг асосларидан биридир. Инсон бошига тушадиган барча яхшилик ва ёмонликларни тақдирдан деб билиши керак. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “(Инсонга) бирор мусибат етган бўлса, албатта, Аллоҳнинг изни (иродаси) билангина (етур). Кимки Аллоҳга имон келтирса, (У) унинг қалбини тўғри йўлга ҳидоят қилур. Аллоҳ ҳар нарсани билувчидир” (Тағобун сураси, 11-оят).
Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина шаҳридаги масжидларини сафар ойида қурганлар. Қизлари Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳони Ҳазрат Али розияллоҳу анҳуга сафар ойида никоҳлаганлар. Айнан шу ойда сафарга чиқиб, Хайбар қалъасини фатҳ қилганлар. Бу ойга “яхшилик ойи” деб ном берганлар.
Демак, инсон ҳар бир нарсани Аллоҳ таолодан деб билиши керак. Ҳақ таоло ақидамизни мустаҳкам қилсин.
Даврон НУРМУҲАММАД