muslim.uz
Эртага Қуръон мусобақаси Тошкентнинг бир неча ҳудудларида давом этади
Муҳтарам Қуръон шайдолари, эртага 14 февраль куни Тошкент шаҳрининг бир неча ҳудудларида Қуръон мусобақасининг туман босқичлари давом этади. Азизлар тан олиб айтиш керак, бу дамларни орзиқиб кутилган эди, халқимиз ўз фарзандларининг тилидан Қуръон эшитмоқда, қалблари сурурга тўлмоқда. Шундай дамлардан унумли фойдаланиб, ҳар бир банда Аллоҳнинг каломига муҳаббатини сайқаллаши зарур. Мана шундай саодатдан бенасиб қолмайлик. Эртанги қорилар мусобақа бўладиган ҳудудлар билан танишинг:
– Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Яккасарой туманлари қатнашчилари учун “Минор” масжидида (эркаклар) ва “Осиё” тўйхонасида (аёллар) бўлиб ўтади;
– Яшнобод, Миробод, Бектемир, Сергели туманлари қатнашчилари учун “Холид ибн Валид” масжидида (эркаклар) ва “Янгиобод” тўйхонасида (аёллар) бўлиб ўтади;
– Учтепа, Чилонзор туманлари қатнашчилари учун “Бисёр” тўйхонасида (эркаклар) бўлиб ўтади;
– Олмазор тумани қатнашчилари учун “Фаровон” тўйхонасида (аёллар) бўлиб ўтади.
Шундай экан азизлар, барчани эртага қорилар мусобақа бўладиган ҳудудларга чорлаймиз.
Бизнинг muslim.uz портали орқали мусобақанинг энг ҳаяжонли ва ҳузурбахш лаҳзаларини жонли кузатинг.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
“Шайх Зайниддин” жоме масжидида ўтказилган Қуръон мусобақаси ғолиблари эълон қилинди
Тошкент шаҳри Шайхонтаҳур туманидаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида ўтказилган Қуръон мусобақаси ғолиблари эълон қилинди.
Совриндорлар билан танишинг:
18-25 ёшдаги қорилар ўртасида ҳифз йўналиши бўйича:
1-ўрин – Абдуллаев Абдулбосит Акбаржон ўғли
2-ўрин – Раҳмонбердиев Абдусомад Собитжон ўғли
3-ўрин – Умаралиев Ҳасан Шокир ўғли
3-ўрин – Салоҳиддинов Нуриддин Зайниддин ўғли
26-40 ёшдаги қорилар ўртасида ҳифз йўналиши бўйича совриндорлар:
1-ўрин – Сўпиев Абдулазиз Ёқубжон ўғли
2-ўрин – Халилов Абдуҳаким
3-ўрин – Рустамжонов Абдулатиф
3-ўрин – Хисоров Эркин Аҳмаджон ўғли
Қуръон мусобақасининг 18-25 ёшдаги қорилар ўртасида тиловат йўналиши бўйича совриндорлар:
1-ўрин – Баҳромов Баҳром Бахтиёр ўғли
2-ўрин – Абдуғаффоров Абдураҳим Абдухалим ўғли
3-ўрин – Ғайратов Мурод Маҳмуд ўғли
3-ўрин – Қосимов Миразиз Алишер ўғли
26-40 ёшдаги қорилар ўртасида тиловат йўналиши бўйича:
1-ўрин – Мустафоев Достон Шуҳрат ўғли
2-ўрин – Носиров Заҳириддин Зайниддин ўғли
3-ўрин – Маҳмудов Ҳожимуҳаммад Юсуфжон ўғли
Совриндорларга диплом ва совғалар топширилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Муҳаммад Шокир домла билан мусобақа ҳақида суҳбат (видео)
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистнинг Қуръон мусобақаси ҳақидаги фикрлари (видео)
ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ
КОНЦЕПЦИЯ
Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.
Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.
Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.
Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.
Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.
Ушбу рукнда:
- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;
- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;
- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;
- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.
Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.