muslim.uz

muslim.uz

Воскресенье, 05 Июнь 2016 05:00

Маккада рўзадорларга туҳфа

Муқаддас Рамазон ойида Маккада 5 миллион зиёратчига бепул овқат ва сув улашилади. 
Таомларни тарқатишда 270 нафар кўнгиллилар ёрдамлашади. Ифторлик, асосан,Масжидул Ҳаром ҳудудидаги зиёратчиларга, касалхоналардаги беморларга ва Жиддадаги Қирол Абдулазиз номли Халқаро аэропортдаги йўловчиларга берилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги Рамазон ойи давомида 6 миллион дона идишда егулик ва 17 миллион донастаканда сув тарқатилган эди.

 Халқаро алоқалар бўлими

 

У зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг фарзандлари бўлиб, 603 йили 1 Январда Маккада туғилганлар. Оналари Хадижа бинти Хувайлид розияллоҳу анҳо бўладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар бўлишларидан олдин дунёга келган, У зотнинг аввалги фарзандлари ҳисобланадилар. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Абу Қосим” номи ила куняланган (чақирилган) лар.

 У зот ҳали сутдан чиқмай туриб, бу фоний дунёдан абадийлик ҳаётига сафар қиладилар. Ривоятларга кўра У зотнинг вафот этган ёшлари борасида қуйидаги сўзлар айтилган:

  1. У зот энди юра бошлаганида, 1 ёшдан ўтиб вафот этган.
  2. Икки ёшларида вафот этган.
  3. 17 ойликларида вафот этган.
  4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар бўлишларидан олдин вафот этган.
  5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар бўлганларидан сўнг вафот этган.

“Муснадул Фирёбий” да ривоят қилинишича: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўғиллари Қосим вафот этган вақтда Хадижа бинти Хувайлид розияллоҳу анҳонинг ҳузурларига кирдилар. Қарасалар У зот розияллоҳу анҳо йиғлаётган эканлар. Ана шунда Хадижа бинти Хувайлид розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: “Эй Аллоҳнинг расули! Қосим ҳали сутдан чиқмаган эди. Агар ҳеч бўлмаганда сутдан чиққанида эди, албатта бу мусибат менга, бунга нисбатан енгил бўлар эди” дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам У зотга: “Албатта сиз уни жаннатда ҳам эмизасиз. Агар ҳоҳласангиз Аллоҳ таоло сизга жаннатдаги уни овозини эшиттириши мумкин” дедилар. Хадижа бинти Хувайлид розияллоҳу анҳо: “Йўқ! Шарт эмас. Мен Аллоҳ ва Унинг Расулига ишонаман” дедилар.

Юқоридаги ривоятдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг фарзандлари, У зот пайғамбар бўлганларидан сўнг вафот этгани маълум бўлади.

Тошкент ислом институти 4 курс талабаси

Абдус Сомад Абдул Босит

Страница 1850 из 1850

ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ

КОНЦЕПЦИЯ

Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.

Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.

Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.

Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.

Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.

Ушбу рукнда:

- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;

- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;

- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;

- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.

Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.

 

Top